Welcome to Chorsu buyum savdo kompleksi   Click to listen highlighted text! Welcome to Chorsu buyum savdo kompleksi Powered By GSpeech

Положение о ревизионной комиссии АО “Chorsu buyum savdo komplеksi”

Данный документ доступен только на узбекском языке.

 

«Чорсу буюм савдо комплекси» АЖ акциядорларининг 2014 йил

31 июлдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши томонидан

ТАСДИҚЛАНГАН

Умумий йиғилиш раиси

____________ Ф. Мирхайдаров

«Чорсу буюм савдо комплекси»

акциядорлик жамиятининг

Тафтиш комиссия тўғрисидаги

НИЗОМИ

(янги тахрири)

 

 

 

Тошкент шахри – 2014 й.

 

МУНДАРИЖА

1. Умумий қоидалари
2. Жамият Тафтиш комиссиясининг ваколатлари
3. Тафтиш комиссиясининг таркиби
4. Тафтиш комиссияси Раиси
5. Жамият Тафтиш комиссиясининг мажлислари
6. Тафтиш текширувларини утказиш тартиби
7. Тафтиш комиссияси аъзоларининг хукук ва мажбариятлари
8. Тафтиш комиссияси аъзоларининг   жавобгарлиги

1. Умумий қоидалар

1.1. Мазкур Низом «Чорсу буюм савдо комплекси» акциядорлик жамияти (бундан буён Жамият деб юритилади) Тафтиш комиссиясини ташкил этиш ва унинг фаолият тартибини, аъзоларини сайлашни, шунингдек уларнинг хуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

1.2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) хамда Жамият Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.

1.3. Жамият Тафтиш комиссияси ўз ишини қонунчилик, Жамият Устави ва акциядорлар Умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган мазкур «Тафтиш комиссияси тўғрисида»ги низом асосида амалга оширади.

1.4. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун Жамият Уставига мувофиқ акциядорларнинг Умумий йиғилиши Тафтиш комиссиясини сайлайди.

2. Жамият Тафтиш комиссиясининг ваколатлари.

 2.1. Акциядорлар Тафтиш комиссиясининг ваколат доирасига қўйидагилар киради:

  • Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги хужжатлардан эркин фойдаланиш ва Жамият Тафтиш комиссия зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу хужжатларни Жамият ижроия органида мансабни эгаллаб турган шахслардан ёзма талаби асосида олиш. Жамият Тафтиш комиссияси ва унинг аъзолари олинган хужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;
  • Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва текшириш якунларига кўра хулоса тузиш ва акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишига эшитишга тақдим этиш:
  • Тафтиш комиссияси Жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун хужжатларининг ва Жамият ички хужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани тузиш ва Жамият кенгашининг мажлисига тақдим этиш;
  • қонунчиликка ва Жамият Уставига мувофиқ акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилиш;
  • қонунчиликка ва Жамият Уставига мувофиқ Кузатув кенгашини мажлисини чақирилишини талаб қилиш;
  • Тафтиш комиссиянинг ваколат доирасига қонунчиликка ва Жамият Уставига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш киритилиши мумкин.

2.2. Тафтиш комиссияси Жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун хужжатларининг ва Жамият ички хужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда Жамият Кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади.

3. Тафтиш комиссиясининг таркиби.

3.1. Тафтиш комиссияси акцидорлик Умумий йиғилиши томонидан сайланади. Овоз бериш Тафтиш комиссияси аъзолигига ҳар бир номзод бўйича алоҳида ўтказилади.

3.2.Тафтиш комиссияси таркиби сони 3 кишидан иборат булади.

3.3. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан белгиланади.

3.4. Айни бир шахс айни бир Жамиятнинг Тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

3.5. Жамият Тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида Жамият Кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу Жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.

3.6.Жамият Директори Тафтиш комиссияси таркибига кириш хуқуқига эга эмас.

4. Тафтиш комиссияси Раиси.

4.1. Тафтиш комиссияси Раиси Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларининг Жамият Тафтиш комиссиясига сайланган аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан сайланади. Жамият Тафтиш комиссияси аъзолари ҳар қандай пайтда Тафтиш комиссияси Раисини Жамият Тафтиш комиссиясига сайланган аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.

4.2.Тафтиш комиссиясининг Раиси унинг ишини ташкил этади. Тафтиш комиссия мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисларда баённома юритилишини ташкил этади.

5. Жамият Тафтиш комиссиясининг мажлислари.

5.1. Жамият Тафтиш комиссия мажлислари унинг Раиси томонидан бошқа аъзоларига ҳабар бериш йули билан чақиради.

5.2. Жамиятнинг Тафтиш комиссия мажлиси кворуми мавжуд бўлган тақдирда Жамият Тафтиш комиссия ваколатли бўлади. Тафтиш комиссия мажлисини ўтказиш учун кворум Тафтиш комиссия аъзолигига сайланган аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганида кворум ҳисобланади.

5.3. Тафтиш комиссиянинг мажлисида қарорлар агар қонун хужжатларида ўзгача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилади.

5.4. Жамият Тафтиш комиссия мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Тафтиш комиссиянинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Тафтиш комиссиянинг бир аъзоси ўз овозини бошқа аъзосига йўл қўйилмайди. Тафтиш комиссия аъзоларининг овозлари тенг бўлинган ҳолларда Тафтиш комиссиянинг қарорини қабул қилишда Жамият Тафтиш комиссияси Раисининг овози хал қилувчи овоз ҳисобланади.

5.5.Жамият Тафтиш комиссиянинг мажлисида баённома юритилиши мумкин. Агар, Тафтиш комиссия мажлисида баённома юритилса, мажлис ўтказилганидан сўнг уч кундан кечиктирмай баённома тузилади. Мажлис баённомасида куйидагилар кўрсатилади:

  • мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;
  • мажлисда ҳозир бўлган шахслар;
  • мажлиснинг кун тартиби;
  • овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;
  • қабул қилинган қарорлар.

6. Тафтиш текширувларини ўтказиш тартиби.

 6.1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш Тафтиш комиссиясининг, акциядорлар Умумий йиғилишининг, Жамият Кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра Жамият Кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.

6.2. Текширув ўтқазиш ҳақидаги талабнома Жамиятга, Тафтиш комиссияси Раиси номига юборилади.

6.3. Текширувларни ўтказишда Тафтиш комиссияси текширув предметига тааллуқли бўлган барча хужжатлар ва материалларни ўрганиши лозим.

6.4. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ташаббускорлари Тафтиш комиссияси томонидан текшириш ўтқазиш ҳақидаги қарор қабул қилингунга қадар ҳар қандай вақтда бу ҳақда Тафтиш комиссиясини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда ўз талабномаларини чақириб олишлари мумкин.

6.5. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра жамиятнинг Тафтиш комиссияси хулоса тузади, бу хулосада:

  • Жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;
  • бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун хужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.

7. Тафтиш комиссияси аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

7.1. Жамият Тафтиш комиссияси ўз ваколатларини амалга оширишда фақат Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, Жамият Устави ва Жамият акциядорлари Умумий йиғилишининг қарорлари талабларига амал қилади.

7.2. Тафтиш комиссияси аъзоси қўйидаги ҳуқуқларга эга:

  • Тафтиш комиссия мажлисида шахсан қатнашиш, йиғилишда муҳокама қилинаётган масала юзасидан регламент билан ажратилган вақт доирасида сўзга чиқиш;
  • Жамиятининг фаолияти тўғрисида ахборот олиш, шу жумладан Жамият бошқарув органлари мансабдор шахслари, Жамият ижроия аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларидан текширув мобайнида пайдо бўладиган масалалар бўйича ёзма тушунтиришлар олиш;
  • Тафтиш комиссияда ишлаганлик учун ( агар тақдирлаш пули тўлаш Жамият акциядорларининг Умумий йиғилиши қарорида назарда тутилган бўлса), тақдирлаш пули ва (ёки) харажатларнинг компенсациясини олиш;
  • қонунчилик, Жамият Устави ва мазкур Низом мувофиқ бошқа ҳуқуқлар.

7.3. Тафтиш комиссия аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаш Тафтиш комиссия Раиси томонидан ҳар бир аъзоси учун аниқ амалга оширилади. Тафтиш комиссия ҳар бир аъзоси учун тақдирлаш пули миқдори фаолият самарадорлигига қараб акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан белгиланади.

7.4. Жамият Тафтиш комиссияси аъзолари қуйидагиларга мажбурдирлар:

  • Тафтиш комиссияси мажлисларида, Жамият молиявий ва хўжалик фаолиятини текширишда шахсан иштирок этиш;
  • олинадиган маълумотлар махфийлиги режимига риоя этилишини таъминлаш ва тафтиш текширувларини ўтказиш жараёнида уларга ошкор бўлган ахборотни рухсатсиз овоза қилинишига йўл қўймаслик;
  • Тафтиш комиссия аъзолари ўзларининг лавозим мажбуриятларини ҳалол, шунингдек акциядорлик Жамият манфаатлари йўлида улар энг яхши деб ҳисоблайдиган усул билан амалга ошириш;
  • қонунчилик, Жамият Устави ва мазкур Низоми мувофиқ бошқа мажбуриятлар.

7.5. Тафтиш комиссия аъзолари Тафтиш комиссия томонидан у ёки бу қарорларни қабул қилишга таъсир кўрсатганлик учун бевосита ёки билвосита ҳақ олиш ҳуқуқига эга эмас.

7.6. Тафтиш комиссия аъзолари Жамият имкониятлари (мулкий ва номулкий ҳуқуқлар, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлар, Жамиятининг фаолияти ва режалари тўғрисидаги ахборот)дан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.

8. Тафтиш комиссияси аъзоларининг жавобгарлиги.

 8.1. Жамият Тафтиш комиссияси аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда Жамиятнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши ҳамда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши лозим.

Печать E-mail

Онлайн опрос

Какие материалы на сайте нужно больше освещать?

uzinfocom
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech