Welcome to Chorsu buyum savdo kompleksi   Click to listen highlighted text! Welcome to Chorsu buyum savdo kompleksi Powered By GSpeech

Решение о выпуске новых акций

Данный документ доступен только на узбекском языке.

«ТАСДИҚЛАНГАН»

“Chorsu buyum savdo komplеksi”

ochiq aкsiyadorlik jamiyati

(эмитентнинг номи)

Кузатув кенгашининг 2013 йил 19 августдаги қарори билан

Ф. Мирхайдаров

М.Ў.

 

«РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАН»

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Тошкент шаҳар бошқармасибошлиғи

________________________

_______________ - сон

2013 йил ____________

М.Ў.

     
     

 

АКЦИЯЛАР ЯНГИ ЧИҚАРИЛИШИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОР

“Chorsu buyum savdo komplеksi”
ochiq aкsiyadorlik jamiyati
(эмитентнинг тўлиқ номи кўрсатилади)

Идентификация рақами берилди:
                       

номинал қиймати 1600 сўм бўлган, 650 000 дона, оддий эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз акциялар ёпиқ обуна усулида жойлаштирилади

Акцияларнинг ушбу чиқарилиши тўртинчи чиқарилишдир.

                                                               

Жамият Кузатув кенгашининг 2013 йил 19 августдаги қарори билан тасдиқланган., жамият Кузатув кенгашининг 2013 йил 11 июндаги ва жамият акциядорларининг 2012 йил 14 апрелдаги умумий йиғилиши баёнларига асосан

Эмитентнинг жойлашган жойи: индекс 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Зарқайнар кўчаси

 

почта манзили индекс 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Зарқайнар кўчаси.

мулоқот телефонлари:  244-82-78, 244-82-81 факс

 

Эмитентнинг раҳбари:                          Арифджанов Джахангир Тухтамуратович

                                                                                            (Ф.И.Ш., имзо)

Бош бухгалтер:                                                       Абдуллаева Гулсара Шаймановна

                                                                                           (Ф.И.Ш., имзо)

                

Муҳр                                                                                   Сана 19.08.2013 йил

1. Ушбу чиқарилишдаги эгасининг номи ёзилган акциялар тури (оддий ёки имтиёзли): оддий эгасининг номи ёзилган;

2. Ушбу акциялар чиқарилишининг шакли: ҳужжатсиз шаклда

3. Ушбу чиқарилишдаги акцияларнинг номинал қиймати (сўм): 1600 сўм

4. Ушбу чиқарилишдаги акцияларнинг сони (дона): оддий эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз шаклдаги 650000 дона акциялар

5. Ушбу чиқарилишнинг умумий ҳажми (сўм): 1040000000 сўм

6. Ушбу чиқарилишдаги акциялар эгаларининг ҳуқуқлари:

– жамиятнинг акциядорлари реестрига киритилиши;

– ўзи ҳақида депозитарийдаги депо ҳисобварағидан кўчирма олиш;

– жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;

– акциядорлик жамияти тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;

– акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этиш;

– акциядорлик жамиятининг уставига мувофиқ эмитентнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва тўғри ахборот олиш;

– олган дивидендини эркин тасарруф этиш;

– қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

– қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва эмитентларнинг уқувсиз ёки ғаразли хатти-ҳаракатлари туфайли кўрган зарарнинг тўланишини талаб қилиш;

– ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар ва бошқа жамоат ташкилотларига бирлашиш;

– қимматли қоғозлар сотиб олиш вақтида зарар кўриш ва (ёки) фойданинг бир қисмини йўқотиш эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликни суғурталаш;

- Жамиятнинг устави ва бошқа амалдаги қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқлар.

7. Ушбу чиқарилишдаги акцияларни олинишига нисбатан жамият уставидаги ва/ёки чиқарилиш тўғрисидаги қарордаги ҳар қандай чеклашлар: Ушбу чиқарилишдаги акцияларни олинишига нисбатан жамият уставида чеклашлар йўқ. Ушбу акциялар чиқарилишини жойлаштириш, аввал паст номинал қийматга эга бўлган жойлаштирилган акцияларни янгидан чиқарилган номинал қиймати оширилган акцияларга айирбошлаш йўли билан акциядорлар орасида амалга оширилади.

8. Жамият устав капиталининг миқдори (сўм): 1040000000 сўм

9. Илгари жойлаштирилган акциялар сони (турлари бўйича тақсимланган ҳолда кўрсатилади):

Жами чиқарилган ва жойлаштирилган акциялар сони: 650 000 дона;

Чиқариладиган акциялар кўриниши ва уларнинг турлари бўйича сони: оддий эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз шаклдаги акциялар: 650 000 дона.

10. Илгари жойлаштирилган корпоратив облигациялар сони (турлари ва кўринишлари бўйича тақсимланган ҳолда кўрсатилади): Жамиятда облигациялар чиқарилмаган

11. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг шартлари ва тартиби.

11.1. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг усули (очиқ ёки ёпиқ обуна): ушбу акциялар чиқарилиши жамият акциядорлари ўртасида ёпиқ обуна орқали жойлаштирилади;

11.2. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг муддати: акцияларни айирбошлаш янги қимматли қоғозлар чиқарилиши Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан давлат рўйхатидан олинган кундан бошлаб 15 календарь кунидан кечиктирмасдан амалга оширилади.

11.3. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг тартиби: ушбу акциялар чиқарилишини жойлаштириш, аввал паст номинал қийматга эга бўлган жойлаштирилган акцияларни янгидан чиқарилган номинал қиймати оширилган акцияларга айирбошлаш йўли билан амалга оширилади. Акциялар айирбошлаш орқали жойлаштирилганда бирор-бир шартнома тузилиши талаб этилмайди;

11.4. Акцияларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш ва сақлаш, шу жумладан ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўз ичига олган тўлиқ фирма номи, жойлашган жойи, почта манзили, эмитент эгасининг номи ёзилган акциялари эгалари реестрини шакллантиришни амалга оширган марказий рўйхатдан ўтказувчининг ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни амалга оширган депозитарийнинг телефони, шунингдек, тегишли фаолиятни амалга оширишга доир лицензия тўғрисидаги маълумотлар (рақами, берилган санаси, лицензияни берган орган, амал қилиш муддати):

“Chorsu buyum savdo komplеksi”OAJ акцияларини сақлаш ва акция эгалари реестрини шакллантириш Қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийси Давлат корхонаси томонидан амалга оширилади. Ушбу корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли давлат корхонаси ҳисобланади.

Қимматли қоғозларни ҳисоботини юритиш ва уларга эгалик қилиш ҳуқуқига тааллуқли келтирилган асосий кўрсаткичлар ҳисоб юритиш ҳуқуқи ва қимматли қоғозларга эгалик қилиш хизмат кўрсатаётган депозитарийлар орқали ўрнатилган қонуний тартиб асосида юритилади                                                                                                                                                                                                                                                                                            

Ваколатли депозитарий реквизитлари:

1. Ташкилий ҳуқуқий шакли давлат корхонаси бўлган Ўзбекистон Республикаси Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси, жойлашган манзили- индекс100000, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, «Бухоро» кўчаси, 10.,

Почта манзили индекс100000, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, «Бухоро» кўчаси, 10.

Телефон – 236-14-32

Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси Давлат корхонаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 майдаги 263-сонли қарорига асосан ташкил этилган.

Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси давлат корхонаси давлатга тегишли қимматли қоғозларни ҳисоботини юритишни ва уларга эгалик қилиш ҳуқуқи бўйича тааллуқли ҳужжатларни амалдаги қонунчилик бўйича юритади.

 2. Депозитарий номи - “Тошкент инвестиция мажмуи” масъулияти чекланган жамияти.

Жойлашган манзили- индекс100031, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Кунаева кўчаси, 12 уй, 235-хонадон;

Почта манзили - индекс100031, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Кунаева кўчаси, 12 уй, 235-хонадон;

Телефон – 236-21-50

Депозитарий фаолиятни амалга оширишга доир лицензия тўғрисидаги маълумотлар (рақами, берилган санаси, лицензияни берган орган, амал қилиш муддати)№300-сонли лицензияЎзбекистон Республикаси Давлат Мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази томонидан 2009 йил 25 ноябрда берилган. Лицензиянинг амал қилиш муддати чегараланмаган.

Реестрни марказий рўйхатдан ўтказувчи Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси давлат корхонаси жамият акцияларининг реестрини юритилишини амалга оширади, унинг ташкилий ҳуқуқий шакли давлат корхонаси, жойлашган манзили- индекс100000, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, «Бухоро» кўчаси, 10., юридик манзили индекс100000, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, «Бухоро» кўчаси, 10., телефон – 236-14-32.

11.5. Ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби: ушбу акциялар чиқарилишини жойлаштириш, аввал паст номинал қийматга эга бўлган жойлаштирилган акцияларни янгидан чиқарилган номинал қиймати оширилган акцияларга айирбошлаш йўли билан акциядорлар орасида амалга оширилиши сабабли акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби кўриб чиқилмайди.

11.6. Ушбу чиқарилишдаги акциялар баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби: акциялар номинал қийматда жойлаштирилади;

11.7. Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби: Жамият акцияларининг аввал жойлаштирилган 650 000 000 сўмлик қисми номинал қийматда тўланган, жамият акцияларининг янги чиқарилаётган 390 000 000 сўмлик қисми жамиятнинг 2011 йилдаги соф фойдасининг бир қисми ҳисобига номинал қийматда тўланади;

11.8. Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топиш улуши (бундай улуш ушбу чиқарилишдаги акциялар умумий сонининг 60 фоизидан кам миқдорда белгиланиши мумкин эмас): Ушбу чиқарилишдаги акциялар умумий сонининг 100 фоизи жойлаштирилиши лозим. Агар акцияларнинг 100 фоизи жойлаштирилмаса, акциялар чиқарилуви амалга ошмаган деб ҳисобланади.

11.9. Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби: акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда, акцияларнинг номинал қийматини камайтириш йўли билан жамият устав капиталини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинади ва жамиятнинг бухгалтерия ёзувларида тегишли ўтказмалар амалга оширилади.

12. Эмитент томонидан қимматли қоғозлар чиқарилиши (қўшимча чиқарилиши) тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ошкор қилиш тартиби:

Акциядорлар аризаларига мувофиқ янги чиқарилиш тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласининг асли ва нусхаси билан “Chorsu buyum savdo komplеksi”OAJнинг қуйидаги манзилда жойлашган биносида танишишлари мумкин:индекс 100011, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Зарқайнар кўчаси.

Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлдаги “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонунининг 39-моддасида акцияларни чиқарилишида ёпиқ обуна бўлган ҳолатда нашр қилиниши кўзда тутилмаган.

Ушбу янги чиқарилишдаги акциялар давлат руйхатидан ўтказилгандан сўнг акциялар чиқарилуви бўйича маълумотлар ўрнатилган тартибда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг сайтига эълон қилинади.

13. Бошқа маълумотлар. Бошқа маълумотлар амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда акциядорларга ва давлатнинг ваколатли органига маълум қилинади.

Печать E-mail

Онлайн опрос

Какие материалы на сайте нужно больше освещать?

uzinfocom
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech