«Чорсу буюмсавдо комплекси» ОАЖ акциядорлари диққатига!

Чоп этилган: .

Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Зарқайнар кўчаси.
Эл.почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси: 2015 йил 31 март.
Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси: 2015 йил 14 апрел.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. “Chorsu buyum savdo komplеksi” АЖнинг 2014 йил фаолияти якуни юзасидан жамият директорининг ҳисоботини тасдиқлаш ва унинг фаолиятига бахо бериш;
2. Жамиятнинг 2014 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш;
3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосаларини эшитиш;
4. Жамиятнинг 2014 йил якуни бўйича йиллик балансини тасдиқлаш;
5. Жамият кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботини эшитиш;
6. Жамиятнинг 2014 йил якуни бўйича соф фойдасини тақсимлаш;
7. Жамиятнинг 2015 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни тасдиқлаш;
8. Жамиятнинг 2015 йилга режалаштирилган даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлаш;
9. Жамиятнинг директори билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш;
10. Жамиятнинг кузатув кенгашини сайлаш;
11. Жамиятнинг тафтиш комиссиясини сайлаш;
12. Жамиятнинг уставига ўзгартириш киритиш ҳақида.
Акциядорлар умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт.
Умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан ахборот билан жамият маъмуриятида 14 апрелдан танишиш мумкин.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2015 йил 18 апрел соат 10-00 дан бошланади.
Маълумот учун телефонлар: 244-82-78

ЖАМИЯТНИНГ БАРЧА АКЦИЯДОРЛАРИГА!
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги қонуни 2014 йил 06 майда янги тахрирда қабул қилиниши муносабати билан ушбу қонуннинг 62-моддасида акциядорларни Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга уларнинг электрон почтасига хам юборилиши кўзда тутилган. Шу муносабат билан ўзингизни почта манзилингиз хақида жамиятга маълумот такдим этишингизни сўраймиз.»

Нашр этиш