Welcome to Chorsu buyum savdo kompleksi   Click to listen highlighted text! Welcome to Chorsu buyum savdo kompleksi Powered By GSpeech

“Chorsu buyum savdo komplеksi” AJ-нинг Кузатув кенгаши тўғрисидаги низоми

Чоп этилган: .

 

«Чорсу буюм савдо комплекси» АЖ акциядорларининг 2014 йил

31 июлдаги навбатдан ташкари умумий йиғилиши томонидан

ТАСДИҚЛАНГАН

Умумий йиғилиш раиси

______________Ф. Мирхайдаров

 

 


«Чорсу буюм савдо комплекси» акциядорлик жамиятининг
Кузатув кенгаши тўғрисидаги
НИЗОМИ
(янги тахрири)


Тошкент шахри – 2014 й.

 

1. Умумий қоидалар

1.1. Мазкур Низом «Чорсу буюм савдо комплекси» акциядорлик жамияти (бундан буён Жамият деб юритилади) Кузатув  кенгашини ташкил этиш ва унинг фаолият тартибини, аъзоларини сайлашни, шунингдек уларнинг хуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

1.2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар  хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида» Қонуни (бундан буён  матнда Қонун деб юритилади) хамда Жамият  Уставига мувофиқ  ишлаб  чиқилган.

1.3. Жамият Кузатув кенгаши ўз ишини  қонунчилик, мазкур Устав ва акциядорлар Умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган мазкур «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги  низом  асосида  амалга  оширади.

1.4. Жамият Кузатув кенгашининг сон таркиби Жамият Уставида белгилаб қўйилади.

2. Кузатув кенгашининг ваколатлари

2.1. Жамиятнинг Кузатув кенгаши  Жамият фаолиятига умумий рахбарликни  амалга оширади, Қонун ва Жамият Устави билан акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат  доирасига  киритилган масалаларни хал этиш бундан мустасно.

2.2. Кузатув кенгаши ваколатларига қуйидагилар киради:

2.3. Жамият Кузатув кенгаши ваколат доирасига қонун ҳужжатларига, ушбу Уставга ва Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган "Кузатув кенгаши тўғрисида"ги низомга мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин.

2.4. Жамият кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамият ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.

3. Кузатув кенгаш аъзоларини сайлаш

3.1. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш Конунда ва Жамият  Уставида назарда тутилган тартибда бир йил муддатга  акциядорларнинг Умумий  йигилиши томонидан амалга оширилади.

3.2. Жамиятнинг Кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган  тарзда кайта сайланиши мумкин.

3.3. Жамият Директори Кузатув кенгашига сайланиши  мумкин эмас.

3.4. Айни шу  Жамиятда мехнат шартномаси (контракт) буйича ишлаётган шахслар  Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоси булиши мумкин эмас.

3.5. Жамиятнинг Кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан  куйиладиган талаблар акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан  тасдиқланган қарорда  белгилаб  қўйилиши мумкин.

3.6. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш  орқали  амалга оширилади.

3.7. Кумулятив овоз беришда хар бир акциядорга тегишли  овозлар сони  Жамиятнинг Кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар  сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта  номзодга тўлиқ беришга  ёки  икки ва  ундан ортиқ номзодлар ўртасида  тақсимлашга  хақли.

3.8. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар Жамият Кузатув кенгашининг таркибига сайланган деб хисобланади.

4. Кузатув кенгаш Раиси

4.1. Жамият Кузатув кенгашининг  Раиси Кузатув кенгаши аъзоларининг умумий  сонига нисбатан кўпчилик овоз билан,  ушбу кенгаш таркибидан кузатув кенгаши  аъзолари томонидан  сайланади.

4.2. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ўз раисини Кузатув кенгаши аъзоларининг  умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан қайта сайлашга хақли.

4.3. Жамият Кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатув  кенгаши мажлисларини чакиради ва уларга раислик килади, мажлисларда баённома  юритилишини ташкил этади, акциядорларнинг Умумий  йиғилишида  раислик  қилади.

4.4. Жамият кузатув кенгашининг раиси бўлмаган тақдирда  унинг вазифасини кузатув кенгашининг аъзоларидан бири амалга оширади.

4.5. Кузатув   кенгаш  раиси, агар кузатув кенгашининг қарори  билан ушбу  ваколатлар  бошқа шахсга юкланмаган бўлса, Директор билан  тузилган шартномаларни   жамият номидан имзолайди.

5. Кузатув  кенгаш  мажлиси

5.1. Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув  кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, жамият кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси, директорнинг, шунингдек жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг  (акциядорларнинг) талабига кўра чақирилади.

5.2. Жамият кузатув кенгаши мажлислари унинг раиси  томонидан хар чоракда  камида бир марта чақирилади. Заруриятга кўра  жамият кузатув кенгашининг  мажлислари  чоракда бир  мартадан  купроқ  ўтказилиши мумкин.

5.3.  Янги бир йил муддатга сайланган Кузатув кенгашининг биринчи  мажлиси  жамият кузатув кенгаши аъзоларидан  бири томонидан мажлис чақирилиши  тўғрисидаги бошқа кузатув кенгаши аъзоларини хабардор қилиш орқали чақирилади. Кузатув кенгашининг ушбу мажлисида жамият Кузатув кенгаши раисини сайлаш  масаласини  кўриши  шарт.

5.4. Мазкур Низомнинг  5.1.-бандида белгиланган шахс томонидан кузатув кенгаши  мажлисини чақириш тўғрисидани ёзма талаб келиб тушган тақдирда, кузатув  кенгашининг раиси келиб тушган   талабни кўриб чиқишга мажбур. Жамият Кузатув  кенгашининг мажлисини ўтказиш тўғрисидаги талабда мажлис  кун тартибига  киритилиши  керак бўлган масалалар  уларни  киритиш сабаблари кўрсатилган холда  таърифланган хамда мажлис  чақирилишини талаб қилаётган шахснинг  электрон манзили бўлиши керак. Талаб такдим этган санадан эътиборан ўн кун ичида  жамият кузатув  кенгашининг раиси мажлисни чақиришни  рад  этиш хақида қарор қабул қилиши керак. Чақириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган такдирда  талабда кўрсатилган масалани (масалаларни) кўриб чиқиш бўйича кузатув кенгаши  мажлиси кузатув кенгаш раиси томонидан тегишли талаб олинганидан бошлаб ўттиз иш кунидан кечиктирмай ўтказилиши керак.  Жамият  кузатув кенгаши раиси томонидан  мажлис чақириш ёки бундай  мажлисни чақиришни рад этиш  хақидаги асослантирилган  қарори мажлис чақиришни талаб килган шахсга қарор қабул қилинган  пайтдан эътиборан  уч иш кунидан  кечиктирмай электрон манзил орқали юборилади.

5.5. Жамият кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум аниқланади.  Жамият кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг камида етмиш беш фоизи иштирок   этганида кворум хисобланади. Жамият  кузатув кенгаши  аъзоларининг сони  мазкур бандида назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бқлган тақдирда,  жамият кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан  ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг  колган аъзолари  акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида  қарор қабул қилишга, шунингдек жамият директорининг ваколатлари муддатидан илгари  тугатилган  тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга хақлидир.

5.6. Жамиятнинг кузатув кенгаши мажлиси кворуми мавжуд бўлган тақдирда  жамият кузатув кенгаши ваколатли бўлади. Кузатув кенгаши мажлисини кузатув  кенгаши раиси, у бўлмаган тақдирда эса, унинг кузатув кенгашининг аъзоларидан  бири очади, мажлис кун тартибини эълон қилади ва мажлисини олиб боради. Йиғилиш кун  тартиби масаласи бўйича кузатув кенгаши раиси, кузатув кенгаши аъзоси ёки кун  тартиби масаласи бўйича маъруза билан таклиф этилган шахс чиқишлари тингланади. Чиқишларнинг натижаларига кўра кун тартибидаги масала мухокама қилинади. Овозга  қўйилган савол бўйича овоз берилади. Кузатув кенгаши раиси, у бўлмаган  тақдирда эса,  унинг кузатув кенгашининг аъзоларидан бири овозга қўйиш натижаларини ва қабул  қилинган қарорни ўқиб эшиттиради. Кун тартибига қўйилган масалалар кўриб чиқилиши натижасига кўра, кўрсатилган шахс йиғилишни ёпик деб  эълон қилади.

5.7. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, агар кузатув кенгашининг  мажлисини чақириш ва ўтказиш тартибини белгиловчи Қонун ва мазкур Уставда, ўзгача  қоида назарда тутилмаган бўлса, мажлисда хозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан  қабул қилинади.  Жамият кузатув кенгашининг мажлисида масалалар хал этилаётганда  кузатув кенгашининг  хар бир аъзоси  битта овозга эга бўлади. Жамият кузатув  кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кузатув кенгашининг бошка аъзосига  беришига йўл  қўйилмайди. Жамият  кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган тақдирда  жамият кузатув  кенгаши  раиси  хал  қилувчи  овози  хуқуқига  эга.

5.8. Жамият кузатув кенгашининг  қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан  (суров йўли билан) жамият кузатув  кенгашининг барча аъзолари томонидан  бир овоздан  қабул қилиниши мумкин.

5.9. Қонуни 18-моддасининг иккинчи ва тўртинчи қисмларида ва  Уставнинг  4.4. ва 4.6. бандида кўрсатилган масалалар бўйича қарор жамият кузатув кенгаши  томонидан  бир  овоздан  қабул  қилинади.

5.10. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув  кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан  сўнг ўн кундан кечиктирмай тузилади.

Мажлис баённомасида куйидагилар кўрсатилади:

Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган  жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри  расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади.

5.11. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни  жамиятнинг Директорига ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши  акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда  мазкур қарор хақидаги ахборот жамиятнинг Директорига кузатув кенгашининг мажлиси  ўтказиладиган  куни  топширилади.

6. Кузатув  кенгаш аъзоларининг хуқуқ   ва  мажбуриятлари

6.1. Кузатув кенгаш аъзоси қуйидаги хуқуқларга эга:

6.2. Кузатув кенгаш аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаш кузатув  кенгаши  раиси томонидан кузатув   кенгашининг хар бир аъзоси учун аниқ амалга оширилади. Кузатув кенгашининг хар бир аъзоси  учун тақдирлаш пули миқдори фаолият самарадорлигига қараб акциядорлар умумий йиғилиши томонидан белгиланади.

6.3. Жамият кузатув кенгашининг  аъзолари  қуйидагиларга  мажбурдирлар:

6.4. Кузатув кенгаш аъзолари  кузатув  кенгаш  томонидан у ёки бу қарорларни  қабул қилишга таъсир кўрсатганлик учун бевосита ёки билвосита  хак олиш хуқуқига эга эмас.

6.5. Кузатув кенгаш аъзолари жамият имкониятлари (мулкий ва номулкий  хуқуқлар, хўжалик фаолияти сохасидаги  имкониятлар, жамиятнинг фаолияти ва  режалари тўғрисидаги ахборот)дан  шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш хуқуқига эга эмас.

7. Кузатув кенгаш аъзоларининг жавобгарлиги

7.1. Жамият кузатув кенгашининг аъзолари жамият олдида қонунчилигига ва  жамият  уставига мувофиқ  жавоб  берадилар.

7.2. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари ўз хуқуқларини амалга оширишда ва ўз  мажбуриятларини бажаришда жамиятнинг манфаатларини кўзлаб  иш  тутиши  хамда  белгиланган  тартибда  жавобгар  бўлиши  лозим.

7.3. Агар бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги  солидар жавобгарлик бўлади.

7.4. Жамиятга зарар етказилишига сабаб  бўлган қарорга овоз беришда иштирок  этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган  жамият кузатув кенгаши аъзолари  жавобгар  бўлмайди.

7.5. Жамият ёки у жойлаштирган акцияларнинг хаммаси бўлиб камида бир  фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларнинг  ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоси  устидан  судга  мурожаат  килишга  хақли.

Нашр этиш

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech