Welcome to Chorsu buyum savdo kompleksi   Click to listen highlighted text! Welcome to Chorsu buyum savdo kompleksi Powered By GSpeech

2015 йилга бизнес режаси

1. ИШ МАЗМУНИ

«Чорсу буюм савдо комплекси» АЖ ахолининг нозиқ-овқат махсулотарига бўлган эхтиёжини туларок кондиришга каратилган талаб ва таклифлар асосида уз фаолиятини ташкил этади.

Манзили: Тошкент шахри, Шайхонтохур тумани, Заркайнар кўчаси 1 уйда жойлашган бўлиб, умумий майдони 2,1 гектар иборат

2. ТУШУНТИРИШ АХБОРОТИ

"Чорсу буюм савдо комплексии" акциядорлик жамияти амалдаги конун хужжатларига мувофик фаолият олиб боради ва жамият худудида тадбиркорлар асосан жамият томонидан берилган савдо жойларида буюм махсулотлари билан савдо килишади.

Савдо комплексининг хизматлар кўрсатишдан, савдо комплекси ҳудудидаги ер участкалари, бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан, шунингдек патта тўловини ундиришдан олинадиган даромадларидан умумдавлат ва маҳаллий солиқлар олинмайди.

Даромадлар умумий миқдоридан 3,5% мажбурий ажратмалар (1,6% пенсия, 1,4 йул, 0,5% мактаб фонди) туланади ва колган даромаднинг 50% фоизи савдо комплекси маъмурияти ихтиёрида қолади ва улардан жорий харажатларни қоплашда, реконструкция қилишда, ободонлаштиришда, савдо комплекси томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини кенгайтиришда, сифатини яхшилашда, ҳамда акциядорларга дивиденд тўлаш мақсадида фойдаланилади.

Қолган 50 фоизи белгиланган тартибда маҳаллий бюджетга ўтказилади.

3. "Чорсу буюм савдо комплекси" акциядорлик жмияти фаолиятининг асосий турлари

Жамиятнинг асосий фаолият турларига қуйидагилар киради:

  • ижара ҳақи тўловидан тушумлар;
  • савдо комплексининг ҳудудида жойлашган ва уларнинг тасарруфидаги ер участкалари, бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан олинган тушумлар;
  • сотувчилар ва харидорларга хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
  • қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар савдо комплекси даромадларининг манбалари ҳисобланади.

4. «Чорсу буюм савдо комплекси" акциядорлик жамияти муассислари

Жамиятнинг Низом фонди 1040.000.000 сўмни ташкил этади ва муассислар ўртасида қуйидаги тартибда тақсимланади:

  • - Тошкент шаҳар ҳокимияти улуши – 96,7 %, сўм;
  • - Эркин савдо ва мехнат жамоаси улуши-3.3%,

5. "Чорсу буюм савдо комплекси" акциядорлик жамияти ташкил этиш босқичлари ва молиявий таъминоти

"Чорсу буюм савдо комплекси" АЖда истеъмол товарлари билан савдо қилишга:

  • савдо қилиш хуқуқи учун белгиланган тартибда берилган рухсат гувоҳномасига эга бўлган;
  • савдо комплексида савдо ўрнини ижарага олиш шартномасини тузган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар киритилади.

Савдо комплексининг иш тартиби:

  • савдо комплекси ҳар куни соат 8-00 дан 18-00 гача, ёз даврида эса соат 19-00 гача ишлайди;
  • савдо комплекси ҳудудига кириш бепул;
  • дам олиш (санитария ) куни - душанба;
  • тадбиркорлик субъектлари иш ўринларини тайёрлаш учун савдо комплексига эрталаб соат 6-00 дан бошлаб киритилади.

Савдо комплексидаги савдо ўринлари сони Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги савдо комплекси томонидан тақдим этиладиган маълумот асосида мавжуд бўш савдо ўринларининг доимий тезкор ҳисобини юритади.

Савдо комплексида озиқ-овқат товарлари билан савдо қилишга белгиланган тартибда фақат юридик шахслар томонидан турғун чакана савдо шахобчалари орқали рухсат этилади.

Жамиятнинг дастлабки низом жамғармасининг тўлов шакли "Чорсу буюм савдо комплексии" АЖнинг мол-мулки қиймати ҳисобланади.

6. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ БОШҚАРУВ ВА ИЖРО ТУЗИЛМАСИ

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга асосан, жамиятни бошқаришни акциядорларнинг умумий йиғилиши, Кузатув Кенгаши ва ижроия органи амалга оширади. "Чорсу буюм савдо комплексии" ОАЖ нинг олий бошқарув органи акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳисобланади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишининг алоҳида доирасига қуйидагилар киради:

  • Жамиятга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки жамият низомини Янги таҳрирда тасдиқлаш;
  • Жамиятни қайта ташкил этиш;
  • Жамиятни тугатиш, тугатиш ҳайъатини тайинлаш ва оралиқ, якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
  • Жамият Кузатув Кенгаши таркибини миқдорини аниқлаш, унинг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатдан илгари тўхтатиш;
  • Жамият Низом жамғармасини кўпайтириш ва камайтириш;
  •  Ўз акцияларини сотиб олиш;
  • Йиллик ҳисоботлар, бухгалтерия баланслари, жамиятнинг даромад ва зарарлар ҳисоби, унинг фойда ва зарарларини тақсимлашни тасдиқлаш;
  •  Акцияларга конвертланадиган, қимматбаҳо қоғозларни сотиб олишда устунлик ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарор қабул қилиш.

Жамиятнинг жорий фаолияти бошқарувини амалга оширувчи ижроия органи бўлиб, жамиятнинг жамоа органи номидан бошқарув раиси ҳисобланади. Жамият бошқаруви, жамиятнинг ижроия органи бўлиб ҳисобланади. Бошқарув жамиятнинг барча ишлаб-чиқариш фаолиятини бошқаради.

Жамият ижроия органи ваколати доирасига жамиятнинг жорий бошқарувининг барча саволлари киради, жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ва Кузатув Кенгаши ваколати доираси бундан мустасно.

Жамият ижроия органи акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатув Кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкиллаштиради. Жамият бошқарувининг миқдорий тартибини бошқарув раисига тақдим этган ҳолда, акциядорлар умумий йиғилишида қабул қилинган тартибдаги маъмурий хўжалик харажатлар сметаси чегараси доирасида Кузатув Кенгаши аниқлайди.

Жамият бошқарувининг асосий вазифаси-жамият ривожланиши мақсадларига эришиш учун тактик қўлланмалар усулларини амалга оширишда изланишлар олиб бориш, жамиятнинг даромадлилигини доимо ошириб боришдир.

7. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТНИНГ НАЗОРАТ ОРГАНЛАРИ

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатув Кенгаши бошқарув функцияларидан ташқари, ижроия органининг харакати устидан назорат фаолиятини амалга оширади.

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга асосан, акциядорлик жамиятида молиявий фаолиятни назорат қилувчи махсус орган кўзда тутилган бўлиб, тафтиш ҳайъати 3 кишидан таркиб топган.

8. ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ

Жамиятнинг жорий фаолияти бошқарувини амалга оширувчи ижроия органи бўлиб, жамиятнинг директори ҳисобланади. Жамият директори жамиятнинг барча ишлаб-чиқариш фаолиятини бошқаради.

Жамият ижроия органи ваколати доирасига жамиятнинг жорий бошқарувининг барча саволлари киради, жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ва Кузатув Кенгаши ваколати доираси бундан мустасно.

Жамият ижроия органи Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатув Кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкиллаштиради.

Жамият бошқарувининг асосий вазифаси-жамият ривожланиши мақсадларига эришиш учун тактик қўлланмалар усулларини амалга оширишда изланишлар олиб бориш, жамиятнинг даромадлилигини доимо ошириб боришдир.

9. "Чорсу буюм савдо комплекси" ОАЖ хизматлари истеъмолчилари фаолиятининг хукукий режими

"Чорсу буюм савдо комплексии" ОАЖнинг асосий истеъмолчиларидан бўлиб, доимий асосда савдо фаолиятини амалга оширувчи, жисмоний ва юридик шахслар ҳисобланади. Хусусий тадбиркорлар томонидан истеъмол қилинадиган хизматлар улуши жамият фаолиятининг асосий қисмини ташкил этади.

Жамият хизматларининг асосий истеъмолчиларининг фаолиятини татрибга солувчи меъёрий хужжатлар чиқди, булар:

  • ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2000 ЙИЛ 12 АВГУСТДАГИ САВДО КОМПЛЕКСИЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ 315-СОНЛИ ҚАРОРИ;
  • ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2012 ЙИЛ 28 августдаги 253-СОНЛИ ҚАРОРИ;
  • ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2002 ЙИЛ 26 НОЯБРДАГИ ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШНИ ҲАМДА УЛАР ТОМОНИДАН САВДО ФАОЛИЯТИ АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ 407-СОНЛИ ҚАРОРИ;
  • ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2002 ЙИЛ 6 МАЙДАГИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ТОВАРЛАР ОЛИБ КЕЛИНИШИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ 154-СОНЛИ ҚАРОРИ;
  • ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2004 ЙИЛ 12 АВГУСТДАГИ ТИЖОРАТ ФАОЛИЯТИ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН ТОВАРЛАРНИ ОЛИБ КЕЛУВЧИ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ РУЙХАТДАН ЎТКАЗИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ 387-СОНЛИ ҚАРОРИ;
  • ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2004 ЙИЛ 2 СЕНТЯБРДАГИ ТИЖОРАТ ФАОЛИЯТИ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН ТОВАРЛАРНИ ОЛИБ КЕЛУВЧИ ЮРИДИК ШАХС БЎЛМАГАН ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ,ХИСОБГА ҚЎЙИШ ВА ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИ СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ОЛИШ КАРТАЛАРИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ХАҚИДАГИ 413-СОНЛИ ҚАРОРИ.
  • БОШКА МЕЪЁРИЙ ХУЖЖАТЛАР

10. "Чорсу буюм савдо комплекси" АЖнинг ривожланишини ташкил этувчи омиллар

1. Молиявий ривожланиш, нархлар ва жамият фаолиятининг фискал режими:

  • Жамиятнинг жисмоний ривожланиши;
  • Жамият имиджи;
  • Жамият хизматлари нархлари;
  • Жамиятнинг шахсий савдо фаолияти;
  • Жамият томонидан истеъмол қилинадиган хизмат ва маҳсулотларга нархлар;
  • Солиқ режими;
  • Банк кредитланишининг нархи ва шартлари.
  • Инфляциянинг миқдори ва тезлиги;
  • Энг кам иш ҳақи миқдорини ўзгариши;
  • Низом жамғармасининг миқдори, улушларни купайиши, фоизларни тўланиш частотаси.

Жамият бошқаруви кадрлар сиёсатида асосий меҳнат жамоасини сақлаб қолишга интилади, анъанавий рағбатлантириш шаклларидан ташқари, шунингдек ёрлиқлар бериш орқали маънавий рағбатлантириш, меҳнат дафтарчасига рағбатлантириш ёзувлари ва бошқаларни амалга оширади. Қуйи ихтисосли ишларда, бу мақсадга мувофиқ бўлса, ишчи кучини жалб этади ёки асосий жамғармалар қисмини ижарага беради (масалан арава, автотухташ жойи ва бошқалар). Юқори ихтисосли фаолият турларида бошқарув вақти-вақти билан вақтинчалик ишчи кучини шартнома асосида жалб этади.

Жамияти томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметасининг харажат қисмида белгиланган маблағ доирасида иш олиб борилади. Имкон даражасида кам маблағ ишлатилиб, режалаштирилган харажатлардан иқтисод қилиниши кўзда тутилади.

Шу билан бирга жамият томонидан 2015 йил давомида бир катор хайрия ишларини ҳам амалга ошириш, тумандаги мехрибонлик уйларига, наврўз умумхалқ байрами, мустақиллик, хайит ва янги йил байрамлари муносабати билан байрам дастурхонлари ташкил этилиши амалга оширилади.

«Чорсу буюм савдо комплексии» АЖ томонидан маҳсулотларни савдога чиқарилиши

Тошкент шаҳридаги савдо комплексилар жойлашуви ва ихтисослашувига қараб маҳсулотларни савдосини ташкил этилиши ҳар хил кузатилади.

Шу жумладан «Чорсу буюм савдо комплекси» ОАЖда жамиятнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, қуйидаги тартибда таклиф этилади:

  • буюм маҳсулотлари савдоси -100%

11. Бошқа асосий вазифалар

Жамиятимизнинг 2015 йил учун белгиланган фаолиятида соҳамизга тегишли Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва юртбошимизнинг маърузаларида кўтарилган масаларни бажаришга асосий эътибор берилади. Хусусан, барча ҳаётий масалалар бошқарув ижроия органининг кундалик режавий йиғилишларида атрофлича муҳокама қилиниб, белгиланган тадбир ва қабул қилинган қарорлар асосида иш олиб борилади.

Жамиятнинг 2014 йил учун истиқболли режаларида асосий эътиборни бутун куч ва бор имкониятларни биринчи навбатда белгиланган режаларни ошириб бажарилишига, шунингдек асоссиз харажатларни вужудга келмаслигига қаратилади. Жумладан, бу тадбирларда жамиятимиздаги мавжуд камчиликларни ва нуқсонларни ўрганиб чиқилиб, уларни бартараф этиш чораларини кўриш, олинган даромадларни тўғри шаклланиши ва улардан мақсадли фойдаланишни 2015 йилга мўлжалланган моддий техника базасини мустаҳкамлаш дастурига асосан комплекс пуллик хизматлар кўрсатишни, жой ҳақи ва кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида тўлиқ ундирилишини таъминлашни ва бошка ишларни бажариш олиб борилади.

Олдимизда турган муҳим вазифалар, муҳтарам Президентимиз Олий Мажлис сессияларида ва йиғилишларида қилган маърузаларидан келиб чиққан ҳолда жамоамизнинг ҳар бир ишчи ходимлари ва ижроия органи ходимлари юқорида кўрсатиб ўтилган масалардан тегишли ҳулосалар чиқариб ўз ишларини белгилашлари лозим. Ана шундагина ютуқларимиз янада салмоқли, акциядорларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлади.

 

Жамият директори Д.Т. Арифджанов

«ЧОРСУ БУЮМ САВДО КОМПЛЕКСИИ»

акциядорлик жамиятининг

2015 йил

БИЗНЕС РЕЖАСИ

Тошкент-2015

Нашр этиш E-mail

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

uzinfocom
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech