“Чорсу буюм савдо комплекси” Акциядорлик Жамияти жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил ташкилотларни танлаш бўйича ТАНЛОВ эълон қилади

Чоп этилган: .

Корпоратив Бошқарув Кодексида белгиланган ташкилотлар танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Танловдаги таклифлар қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олади:

- Корпоратив бошқарув тизимида ўтказилган баҳолашнинг дастлабки қиймати билан танловда иштирок этиш учун танлов иштирокчисининг таклифи;
- Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасининг, аудиторлик ташкилотлари учун берилган аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи лицензияси ва қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари учун берилган қимматли қоғозлар бозорининг профессионаллик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи лицензияларининг нусхалари;
- Ташкилот ҳақида маълумот;
- Аудиторнинг малака сертификати, қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг малака сетификати, корпоратив бошқарувнинг малака сертификати ва бошқа халқаро сертификат нусхалари;
- Корпоратив бошқарув тизимининг баҳолаш усули;
- Жамият корпоратив бошқарув тизими баҳоланишида иштирок этувчи мутахассисларнинг тегишли ҳужжатлар нусхаларини тақдим этиш билан бирга улар тўғрисидаги маълумотлари.
Жамиятда корпоратив бошқарув тизими баҳоланилишининг ўтказилиш даври – 2021 йил февраль ойида.
Танловда иштирок этиш учун таклифларни бериш муддати: 2021 йил 20 февраль соат 12-00 гача.
Танловда иштирок этиш учун: Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Зайқайнар кучаси 1 уй, Жамиятнинг қимматли қоғозлар бўлимига таклифларни такдим этишлари мумкин.
Масъул шахс – А.Самадов.
Танлов ўтказилиши бўйича тушунтиришлар ва рўйхатга олиш билан боғлиқ ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни куйидаги телефон рақами орқали олишингиз мумкин: (71) 244-82-78
Муддатидан кейин тақдим этилган таклифлар ҳақиқий деб ҳисобланмайди ва кўриб чиқилмайди.

Нашр этиш