Welcome to Chorsu buyum savdo kompleksi   Click to listen highlighted text! Welcome to Chorsu buyum savdo kompleksi Powered By GSpeech

Пойтахтимиздаги маҳаллаларда кўчма савдо ярмаркалари очилди / Открыты передвижные торговые ярмарки в махаллях Ташкента

Шайхонтоҳур туманида бугун 2020 йил 26 апрель куни “Чорсу буюм савдо комплекси”  бозори томонидан “Маннон Уйғур” маҳалласида ташкил этилган кўчма савдо ярмаркаси билан шаҳар прокурори ўринбосари Э.У.Инамджанов, туман прокурори С.А.Мавлонов, туман прокурори ўринбосари А.Б.Қулматов, департаментининг бўлими бошлиғи М.Эгамбердиевлар яқиндан танишди.
“М.Уйғур” маҳалласидаги ярмаркада озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари антисептик, гигиена востилари ва хўжалик маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.

Батафсил...

Нашр этиш E-mail

Хабарнома

«Chorsu buyum savdo komplеksi» АЖ акциядорлари диққатига !

Короновирус эпидемия мунособоти билан Кузатув Кенгаши 2020 йил 31 март куни соат 11.00 ларда мажлис колдиради. Кушимча маълумот такдим этилади.

Нашр этиш E-mail

ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА МАҚСАДЛАРИ

ЖАМИЯТ ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР.
Жамиятнинг номи: «Chorsu buyum savdo komplеksi» aкsiyadorlik jamiyati, «Chorsu buyum savdo komplеksi» AJ.
Манзили: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, «Зарқайнар» кўчаси.
Банк реквизитлари: «Ипотека-банк» Шайхонтоҳур филиали, ҳ/р 20208000203965521001, МФО 00925, СТИР 202707084.
Кодлар: ОКПО 16951111, СОАТО 172671, ФС 144, ОКОНХ 96190, СООГУ 07794, СТИР 202707084.
Рўйхатдан ўтказувчи орган: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияси, 2010 йил 29 декабрда реестр № 004783-09, № 003386.
ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА МАҚСАДЛАРИГА ҚУЙИДАГИЛАР КИРАДИ:
Акциядорлик жамияти хўжалик фаолиятини хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш принципларидан фойдаланиш, жамият акциядорлари ва меҳнат жамоасининг моддий ҳамда ижтимоий эхтиёжларни кондириш мақсадида амалга оширади.
Жамият кўзланган мақсадга мувофиқ қуйидагиларни амалга оширади:
-   халқ истеъмол буюмлари, ишлаб-чиқариш техникавий маҳсулотлари, кундалик зарур бўлган уй-рўзғор буюмлари ва бошқа моллар билан чакана ва улгуржи савдони ташкил этиш;
-  фойдаланилган буюмлар савдосини ташкил этиш;
-  юридик ва жисмоний шу жумладан хорижий шахслар учун транспорт, фрахт, экспедиция, омборлардан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш;
-  компакт дисклар, видео ва аудио маҳсулотлари ижарасини ташкил этиш;
-  божхона омборхоналари ва  мол-мулкларни декларация  қилиш хизматини ташкил этиш;
-  ёрдамчи ва ҳунармандчилик корхоналари маҳсулотлари савдосини ташкил қилиш учун керакли шароитларни яратиш;
-  Жисмоний ва юридик шахсларга ўз тасарруфидаги биноларни ижарага бериш;
-   хўжаликлар ва аҳолининг маҳсулотларини сотиш учун жалб қилиш мақсадида реклама ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш;
-   озиқ – овқат ва товарларни ишлаб чиқариш мақсадида керакли бозор хизмати инфраструктурасини яратиш;
-   четдан товарларни жалб қилиш, шахсий товарларни ишлаб чиқариш ва уларни сотиш аҳолига, ташкилот ва корхоналарга хизмат кўрсатиш;
-  Ўзбекистон Республикаси қонунларига биноан ташқи иқтисодий фаолият кўрсатиш;
-  тижорат, дорихона, савдо – харид корхоналари, умумий овқатланиш шаҳобчалари очиш;
-  савдо – харид  фаолияти, улгуржи ва чакана савдо;
-  умумий овқатланиш соҳасида хизмат турларини кўпайтириш, ресторан, кафе, барлар очиш, миллий  ва европа таомларини тайёрлаб сотиш;
-  жисмоний шахс ёки ҳуқуқий шахс ҳуқуқини берувчи, шу жумладан тижорат корхоналарини, марказларини ташкил қилиш;
-  пуллик авто турар жойларини, маиший хизмат кўрсатиш шахобчалариниташкил этиш;
-  ҳар-хил қандолат моллари, салқин ичимликлари, музқаймоқ ишлаб чиқариш ва сотиш;
-  ун тайёрлаш ва сақлаш, қайта ишлаш, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш;
-  тижорат, савдо-сотиқ ва савдо-воситачилик фаолияти;
-  қимматли қоғозлар чиқариш, сотиш, сотиб олиш ва сақлаш, улар билан бошқа операциялар ўтказиш;
-  риэлектерлик фаолияти, кўчмас мулк объектларини эгаллаш, фойдаланиш, ижарага бериш ва сотиш, кўчмас мулк билан бошқа операцияларини амалга ошириш;
-  бозор конъюктурасини ўрганиш, сотиладиган товарларни баҳо ва баҳоларни ташкил қилишни ўрганиш, ички ва ташқи ҳамкорлар билан алоқаларни тиклаш тадбирларни ўтказиш;
Жамият рухсатнома зарур бўлган фаолият билан шуғулланиши ҳуқуқига, бундай рухсатнома олгандан сўнг ёки рухсатномада кўрсатилган давр ичида ушбу фаолият билан шуғулланиши мумкин.
Жамият кўрсатилган фаолиятни бажариш мақсадида аукционларда, биржа ва бошқа савдода, ярмаркаларда, фонд ва товар бозорларидаги тижорат тадбирларида қатнашиши мумкин, у шартномалар, битимлар ва битишувлар тузади, турли юридик актлар ва битимлар, шу жумладан кредит-ҳисоб, касса муаммоларини амалга оширади.
Жамиятнинг фаолияти муддати чекланмаган.

Нашр этиш E-mail

“Чорсу буюм савдо комплекси” АЖ акциядорлари диққатига!

«Chorsu buyum savdo komplеksi» АЖ Кузатув Кенгаши 2020 йил 31 март куни соат 11.00да акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: Шайхонтохур тумани, Зарқайнар кўчаси 1-уй. Эл.почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун 2020 йил 9 март ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2020 йил 25 март ҳолатига тузилган.

Батафсил...

Нашр этиш E-mail

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

uzinfocom
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech