Welcome to Chorsu buyum savdo kompleksi   Click to listen highlighted text! Welcome to Chorsu buyum savdo kompleksi Powered By GSpeech

Акцияларни сотиб олиш

Жамият уставига ва қонунчиликка мувофиқ жамият қуйидаги ҳолларда акциядорлардан акцияларни қайтариб сотиб олади.

Акциядорларнинг талабига кўра акцияларни олиш

Овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар:
- жамиятни қайта ташкил етиш тўғрисида;
- жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш ҳақида;
- Жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ қонунчилик доирасида йирик битим тузиш тўғрисида;
- жамиятнинг уставига овоз берувчи акциялар егалари бўлган акциядорларнинг ҳуқуқларини чекловчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок етмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.
Жамият акциядорларининг бундай талаби тўғрисида батафсил маълумот Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни 40-41 моддаларида кўрсатилган.
Жамиятда ушбу ҳолат юзага келмаган ва масала жамият бошқарув органлари мажлисларида кўриб чиқилмаган

 

Нашр этиш E-mail

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

uzinfocom
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech