Welcome to Chorsu buyum savdo kompleksi   Click to listen highlighted text! Welcome to Chorsu buyum savdo kompleksi Powered By GSpeech

Ривожлантириш стратегияси

ЖАМИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

Жамиятимиз учун белгиланган фаолиятда соҳамизга тегишли Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва юртбошимизнинг маърузаларида кўтарилган масаларни бажаришга асосий эътибор берилади. Хусусан, барча ҳаётий масалалар бошқарув ижроия органининг кундалик режавий йиғилишларида атрофлича муҳокама қилиниб, белгиланган тадбир ва қабул қилинган қарорлар асосида иш олиб борилади.

Жамиятнинг истиқболли режаларида асосий эътиборни бутун куч ва бор имкониятларни биринчи навбатда белгиланган режаларни ошириб бажарилишига, шунингдек асоссиз харажатларни вужудга келмаслигига қаратилади. Жумладан, бу тадбирларда жамиятимиздаги мавжуд камчиликларни ва нуқсонларни ўрганиб чиқилиб, уларни бартараф этиш чораларини кўриш, олинган даромадларни тўғри шаклланиши ва улардан мақсадли фойдаланишни мўлжалланган моддий техника базасини мустаҳкамлаш дастурига асосан комплекс пуллик хизматлар кўрсатишни, жой ҳақи ва кўрсатиладиган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида тўлиқ ундирилишини таъминлашни ва бошка ишларни бажариш олиб борилади.

Олдимизда турган муҳим вазифалар, муҳтарам Президентимиз Олий Мажлис сессияларида ва йиғилишларида қилган маърузаларидан келиб чиққан ҳолда жамоамизнинг ҳар бир ишчи ходимлари ва ижроия органи ходимлари юқорида кўрсатиб ўтилган масалардан тегишли ҳулосалар чиқариб ўз ишларини белгилашлари лозим. Ана шундагина ютуқларимиз янада салмоқли, акциядорларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлади.

Жамияти томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметасининг харажат қисмида белгиланган маблағ доирасида иш олиб борилади. Имкон даражасида кам маблағ ишлатилиб, режалаштирилган харажатлардан иқтисод қилиниши кўзда тутилади.

Жамият фаолиятининг асосий вазифаси бўлиб, савдо комплекси соҳасида хизмат кўрсатиш ҳисобланади. Тошкент шаҳридаги савдо комплексилар жойлашуви ва ихтисослашувига қараб маҳсулотларни савдосини ташкил этилиши ҳар хил кузатиб борилади.

 

Нашр этиш E-mail

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

uzinfocom
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech