Welcome to Chorsu buyum savdo kompleksi   Click to listen highlighted text! Welcome to Chorsu buyum savdo kompleksi Powered By GSpeech

Chorsu buyum savdo komplеksi» АЖ акциядорлари диққатига !

«Chorsu buyum savdo komplеksi» АЖ Кузатув Кенгаши 2020 йил 22 июн куни соат 11.00да акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: Шайхонтохур тумани, Зарқайнар кўчаси 1-уй. Эл.почта манзили: chorsu Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун 2020 йил 1 июн ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2020 йил 16 июн ҳолатига тузилган.
Умумий йиғилиш кун тартиби:

1. Жамиятнинг ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.
2. Жамиятнинг 2019 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.
3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.
4. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш
5. Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдасини тақсимлаш.
6. Жамиятнинг 2020 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.
7. Жамиятнингдиректорини сайлаш ҳақида.
8. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.
9. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.
10. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
11. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳақида.
12. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш.
13. Жамиятнинг “Умумий йиғилиши ҳақида”ги Низомига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш.
14. Жамиятнинг “Кузатув кенгаши ҳақида”ги Низомини янги тахрирда тасдиқлаш.
15. Жамиятнинг 2020 йил фаолияти учун жамият Аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган хизмат ҳақининг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш.
Акциядорлар умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт. Акциядорларни рўйхатга олиш 2020 йил 22 июн соат 10-00 дан бошланади. Маълумот учун телефонлар: (71) 244-82-78

Нашр этиш E-mail

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

uzinfocom
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech