Welcome to Chorsu buyum savdo kompleksi   Click to listen highlighted text! Welcome to Chorsu buyum savdo kompleksi Powered By GSpeech

«Chorsu buyum savdo komplеksi» АЖ акциядорлари диққатига!

«Chorsu buyum savdo komplеksi» АЖ Кузатув Кенгаши 2024 йил 15 апрел куни соат 11.00да акциядорларнинг навбатдаги ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: Шайхонтохур тумани, Зарқайнар кучаси 1 уй. Эл.почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун 2024 йил 18 март ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2024 йил 11 апрел ҳолатига тузилган.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. Жамият ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.
2. Жамиятнинг 2023 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.
3. Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.
4. Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш.
5. Жамиятнинг 2024 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, хамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.
6. Жамият директорининг меҳнат шартномаси масаласи.
7. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.
8. Жамиятда ўтказилган Корпоротив бошқарув тизимини бахолаш натижаларини кўриб чиқиш.
9. Жамиятнинг 2024 йил фаолияти учун жамият Аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш.
10. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш.
11. Жамиятнинг “Кузатув кенгаши ҳақида”ги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш;
Акциядорлар умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт. Акциядорларни рўйхатга олиш 2024 йил 15 апрел соат 10-00 дан бошланади. Маълумот учун телефонлар: (71) 244-82-78

 

Нашр этиш E-mail

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

uzinfocom
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech