Welcome to Chorsu buyum savdo kompleksi   Click to listen highlighted text! Welcome to Chorsu buyum savdo kompleksi Powered By GSpeech

Навбатдаги умумий йиғилиш баёнидан кўчирма (24.06.2017)

 
2017 йил 24 июн
  Тошкент шахри
 
Акциядорларнинг 2016 молиявий йил якуни бўйича умумий йиғилиши Тошкент шахар Шайхонтохур тумани Заркайнар кучаси манзилида, жамиятнинг маъмурий биносида 2017 йил 24 июн куни утказилди. Йиғилишда 644880 овозга эга акциядор қатнашди, бу жами акциядорларнинг 99.21 % ни ташкил этади, йиғилиш утказиш хукуқига эга.

Жамият Устав жамғармасининг 96.69 %га эгалик қилувчи Тошкент шахар хокимияти номидан ишончнома асосида Тошкент шахар хо1симияти Савдо, хизмат курсатиш сохаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш Департаменти бошлиғи ўринбосари Хайдаров Бахтиёр Тулқунович қатнашди.

Йигилиш раёсатига бир овоздан куйидагилар сайландилар:

Хайдаров Б. - Тошкент шахар Савдо Департаменти бошлиғининг ўринбосари,

Камолов Т.К. - “Тошбозорсавдо” уюшмаси бўлим бошлиги.

Собиров И. - «Chorsu buyum savdo kompleksi» АЖ директори в.б.

Йигилиш котибиятига бир овоздан қуйидагилар сайландилар:

Абдуллаева Г.

Йигилиш саноқ хайъатига қуйидаги ходимлар сайландилар:

С. Султонов, С. Иргашев, Г. Жакудаева.

Йиғилишга «Chorsu buyum savdo kompleksi» АЖнинг кузатув кенгаши аъзоси Акбарова Яйра Сайдаминовна раислик қилди.

Йиғилиш кун тартиби:

  1. Жамиятнинг ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик хисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш буйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги хисоботларини эшитиш.
  2. Жамиятнинг 2016 йил молиявий-хужалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.
  3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.
  4. Жамиятнинг 2016 йил якуни буйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.
  5. Жамиятнинг 2016 йил якуни буйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдаси ва зарарларини тасдиқлаш.
  6. Жамиятнинг 2017 йилга мулжалланган «Бизнес-режаси»ни, хамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.
  7. Жамиятнинг директорини сайлаш;
  8. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.
  9. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.

Раислик қилувчи кун тартибидаги барча масалалар купчилик овоз билан қабул қилинганини билдирди. Саноқ хайъати баённомаси бир овоздан тасдиқланди.

КУН ТАРТИБИДАГИ БАРЧА МАСАЛАЛАР АТРОФЛИЧА МУХОКАМА ҚИЛИНИБ ҚАРОРҚИЛИНДИ:

1. «Chorsu buyum savdo kompleksi» Акциядорлик жамияти ижроия органи хамда Кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботи ва улар томонидан жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш буйича кўрилаётган чора-тадбирлар туғрисидаги ҳисоботлари тасдиқлансин. (Ёқлаган 644880 - 100 %, Қарши 0 - 0 %, Бетараф0 - 0 %, овоз бермади 0-0 %).

2. Жамиятнинг 2016 йил якуни буйича молиявий-хужалик фаолияти юзасидан “AUDIT RUMANS” аудиторлик ташкилоти МЧЖнинг 2017 йил 29 апрелдаги ижобий аудиторлик хулосаси инобатга олинсин. (Ёқлаган 644880 - 100 %, Қарши 0 - 0 %, Бетараф 0 - 0 %, овоз бермади 0-0 %).

3. Жамият Тафтиш комиссиясининг 2016 йил якуни бўйича ўз ваколати доирасига кирган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосаси инобатга олинсин ва тасдиқлансин. (Ёқлаган 644880 - 100 %, Қарши 0 - 0 %, Бетараф 0 - 0 %, овоз бермади 0-0%).

4. Жамиятнинг 2016 йил якуни буйича йиллик хисоботи инобатга олинсин ва тасдиқлансин. (Ёқлаган 644880 - 100 %, Қарши 0 - 0 %, Бетараф 0 - 0 %, овоз бермади 0-0 %).

5. Жамиятнинг 2016 йил молиявий-хужалик якуни буйича фойда ва зарарлар ҳисоб- варағи тасдиклансин.

5.1. Жамият 2016 йил якунларини зарар билан тугаллагани инобатга олинсин. (Ёқлаган 644880 - 100 %, Қарши 0 - 0 %, Бетараф 0 - 0 %, овоз бермади 0-0 %).

6. Жамиятнинг 2017 йилга мулжалланган «Бизнес-режа»си хамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси” иловага мувофиқ тасдиқлансин. Жамият ижроия органига «Бизнес режа» параметрларини тўлиқ бажариш чораларини кўриш юклатилсин. (Ёқлаган 644880 - 100 %, Қарши 0 - 0 %, Бетараф 0 - 0 %, овоз бермади 0-0 %).

7. “Chorsu buyum savdo kompleksi” АЖ директори этиб акциядорларнинг 2017 йил якуни буйича навбатдаги умумий йиллик йиғилишига қадар Сабиров Иброхим Заитович сайлансин.

7.1. Жамият кузатув кенгаши ва Сабиров Иброхим Заитович уртасида ўрнатилган тартибда меҳнат шартномаси тузилсин.(Ёқлаган 644880 - 100 %, Қарши 0 - 0 %, Бетараф 0-0 %, овоз бермади 0-0 %).

8. Жамият Кузатув Кенгаши аъзолигига кумулятив овоз бериш йўли билан қуйидагилар сайлансин:

8.1. Хайдаров Бахтиёр Тулқунович 644880 та овоз
8.2. Мирхайдаров Фарход Мирзохидович 644880 та овоз
8.3. Акбарова Яйра Сайдаминовна 644880 та овоз
8.4. Хакимов Рауф Арипович 0 та овоз

9. Жамият Тафтиш комиссиясига Абдуллаева Г.Э., Ибрагимова Г. ва Олег К.лар сайлансин. (Ёқлаган 644880 - 100 %, Қарши 0-0 %, Бетараф 0-0 %, овоз бермади 0 - 0 %).

Баённома имзоланган сана: «03» июл 2017 йил.

 

Йиғилиш раиси Я. Акбарова

Котиба          Г.Абдуллаева

 

Нашр этиш E-mail

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

uzinfocom
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech