Welcome to Chorsu buyum savdo kompleksi   Click to listen highlighted text! Welcome to Chorsu buyum savdo kompleksi Powered By GSpeech

«Чорсу буюм савдо комплекси» АЖнинг 2015 йил якуни бўйича молиявий кўрсаткичлари

«Чорсу буюм савдо комплекси» АЖнинг 2015 йил якуни бўйича молиявий кўрсаткичлари (минг сўм)

АКТИВ ПАССИВ
Асосий воситалар 2425731,3 Устав капитали 1040000,0
Узоқ муддатли инвестициялар 38605,2 Резерв капитали 1565359,5
Ишлаб чиқариш заҳиралари 7683,4 Тақсимланмаган соф фойда 61311,4
Келгуси давр харажатлар 2936,4 Мақсадли тушумлар 91433,0
Дебиторлар 394244,8 Кредиторлар 119646,0
Пул маблағлари 8548,8    
ЖАМИ 2 877 749,9 ЖАМИ 2 877 749,9
    СОФ ФОЙДА 4033,3

Молиявий натижалар: 1. Маҳсулот сотишдан олинган соф тушум-1 405 169,6 минг сўм, 2.Бошка даромадлар-4 943,7 минг сум, 3.Умумхўжалик фаолиятнинг фойдаси-754918,7 минг сўм, 4. Даромад ҳисобидан ҳисобланган солиқ ва ажратмалар-  750885,4 минг сўм, 5. Ҳисобот давридаги соф фойда- 4033,3 минг сўм.

Аудиторлик текшируви бўйича маълумот

Жамиятнинг 2015 йил фаолияти якуни бўйича аудиторлик текшируви «FTF-AUDIT» аудиторлик фирмаси томонидан текширилган. Аудиторлик текшируви натижалари  буйича жамият молия–хужалик фаолиятини  ижобий якунлади. Аудиторлик фаолияти билан шуғулланиш учун Молия вазирлиги томонидан 2007 йил 8 октябрда №00663 –сонли Лицензия берилган.

Нашр этиш E-mail

Жамиятнинг 2011-2015 йиллар молиявий курсаткичлари

"Chorsu buyum savdo komplеksi" AJнинг молиявий кўрсаткичлари

(минг сўм)

 

2015 йил 9 ой

Актив Пассив
Асосий воситалар 2455396,2 Устав капитали 1040000,0
Узоқ муддатли инвестициялар 38605,2 Резерв капитали 1560211,9
Ишлаб чиқариш захиралари 10662,7 Тақсимланмаган соф фойда 8999,0
Келгуси давр харажатлар 3532,1 Мақсадли тушумлар 91433,0
Дебиторлар 285835,6 Кредиторлар 109357
Пул маблағлари 15969,1    
Жами 2810000,9 Жами 2810000,9
    Соф фойда 8999,0

Молиявий натижалар:

1. Маҳсулот сотишдан олинган соф тушум – 1052383,0 минг сўм.

2. Умумхўжалик фаолиятнинг фойдаси – 569393 минг сўм.

3. Даромад ҳисобидан ҳисобланган солиқ ва ажратмалар – 560394 минг сўм.

4. Ҳисобот давридаги соф фойда – 8999,0 минг сўм.

 

2014 йил

Актив Пассив
Асосий воситалар 2483087,5 Устав капитали 1040000
Узоқ муддатли инвестициялар 38605,2 Резерв капитали 1560211,9
Ишлаб чиқариш захиралари 3355,3 Тақсимланмаган соф фойда 114671,7
Келгуси давр харажатлар 4495,9 Мақсадли тушумлар 91433,0
Дебиторлар 356022,3 Кредиторлар 80717
Пул маблағлари 1467,4    
Жами 2887033,6 Жами 2887033,6
    Соф фойда 15192,5

Молиявий натижалар:

1. Маҳсулот сотишдан олинган соф тушум – 1290932 минг сўм.

2. Умумхўжалик фаолиятнинг фойдаси – 702613,8 минг сўм.

3. Даромад ҳисобидан ҳисобланган солиқ ва ажратмалар – 687421,3 минг сўм.

4. Ҳисобот давридаги соф фойда – 15192,5 минг сўм.

 

2013 йил

Актив Пассив
Асосий воситалар 2521202,8 Устав капитали 1040000,0
Узоқ муддатли инвестициялар 29184,0 Резерв капитали 1554979,1
Ишлаб чиқариш захиралари 4510,0 Тақсимланмаган соф фойда 104712,0
Келгуси давр харажатлар 991,2 Мақсадли тушумлар 91433,0
Дебиторлар 291466,2 Кредиторлар 70334,1
Пул маблағлари 14104,0    
Жами 2861458,2 Жами 2861458,2
    Соф фойда 52745,9

Молиявий натижалар:

1. Маҳсулот сотишдан олинган соф тушум – 239256,4 минг сўм.

2. Умумхўжалик фаолиятнинг фойдаси – 682864,4 минг сўм.

3. Даромад ҳисобидан ҳисобланган солиқ ва ажратмалар – 630118,5 минг сўм.

4. Ҳисобот давридаги соф фойда – 52745,9 минг сўм.

 

2012 йил

Актив Пассив
Асосий воситалар 2579378,8 Устав капитали 650000,0
Узоқ муддатли инвестициялар 15702,0 Захира капитали 1529963,5
Ишлаб чиқариш захиралари 2865,0 Тақсимланмаган соф фойда 466966,2
Келгуси давр харажатлари 679,8 Мақсадли тушумлар 91433,0
Дебиторлар 237890,3 Кредиторлар 91392,8
Пул маблағлари 4141,6    
Қисқа муддатли инвестициялар 4800,0    
Жами 2829755,5 Жами 2829755,5

 

2011 йил

Актив Пассив
Асосий воситалар 2489404,5 Устав капитали 650000,0
Узоқ муддатли инвестициялар 15702,0 Захира капитали 1527590,3
Бошқа узоқ муддатли инвестициялар 98000,0 Тақсимланмаган соф фойда 472278,1
Ишлаб чиқариш захиралари 2070,0 Мақсадли тушумлар 91433,0
Келгуси давр харажатлари 4030,9 Кредиторлар 121122,1
Дебиторлар 245970,3    
Пул маблағлари 2445,8    
Қисқа муддатли инвестициялар 4800,0    
Жами 2862423,5  Жами 2862423,5 
    Соф фойда 472278,1 

Молиявий натижалар:1. Маҳсулот сотишдан олинган соф тушум – 603822,2 минг сўм. 2. Умумхўжалик фаолиятнинг фойдаси – 1948423,3 минг сўм. 3. Даромад ҳисобидан ҳисобланган солиқ ва ажратмалар – 1476145,2 минг сўм. 4. Ҳисобот давридаги соф фойда – 472278,1 минг сўм.

 

Нашр этиш E-mail

Савол-жавоблар

2014 йилда жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкаси бўйича ўзгаришлар тўғрисида тушунча берсангиз?

2014 йилдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли бўзлган турар жойларга, квартиралар (шаҳарларда жойлашган, умумий майдони 200 кв.м.дан ошиқ бў'лганлари бундан мустасно), дала ҳовли қурилмалари, гаражлар ва бошқа иморатлар, хоналар ва иншоотларга -1,2 фоиз, шаҳарларда жойлашган умумий майдони 200 кв. м дан ошиқ ва 500 кв.м.гача бо'лган бо'лган турар жой ва квартираларга -1,4 фоиз, 500 кв.м.дан ошиқ бўлган турар жой ва квартираларга -1,8 фоиз миқдорида мол-мулкнинг инвентаризация қийматига нисбатан солиқ ставкаси қўлланилади. (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарорининг 18 иловаси).

Корхонамнинг банкдаги хисоб рақамини менга қулай бўлган ва менинг корхонам жойлашган вилоят ҳудудидаги исталган тижорат банкларида очишим мумкинми ёки фақатгина корхонам давлат рўйхатдан ўтган ҳудудда жойлашган тижорат банклардами?

“Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги” Йуриқноманинг (рўйхат рақами 1948, 2009-йил 27 -апрел) 3-банди иккинчи хатбошисига мувофиқ, улгуржи савдо корхоналари-ягона солиқ тўлови тўловчилари (улгуржи дорихона ташкилотлари, улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига кирувчи ихтисослаштирилган улгуржи база-идоралар бундан мустасно) миллий валютадаги асосий ва иккиламчи ҳисобварақларини улар юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган туман (шаҳар)даги тижорат банклари ва (ёки) уларнинг филиалларида очишлари лозимлиги белгиланган.

Пуллар қандай ҳолларда тўловга яроқсиз ҳисобланиши тўғрисида батафсил маълумот берсангиз?

Марказий банкнинг Адлия вазирлигида 2008 йил 27 июнда 1831-сон билан рўйхатга олинган “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқнома”да «сўм»нинг тўловга яроқлилик белгиларни аниқлаш қоидалари белгиланган. Хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги банкнотларни монеликсиз тўловга қабул қилишлари ва тушум пули сифатида банкларга топширишлари лозим: а) ҳар қандай қисмида тешик ёки йиртилишлар, сийқаланишлар, доғлар, қалам, сиёҳ ва фломастер билан ёзилган ёзувлари мавжуд бўлган пуллар; б) йиртилган ва елимланган пуллар, агар пулнинг иккала қисми шак-шубҳасиз битта банкнотга тегишли бўлса; в) бўёқ моддалари ва кислота тўкилган, табиий ранги ўзгарган, куйган, бўялган ёки чизилган пуллар; г) шикастланиш тури ва жойлашишидан қатъи назар, банкнот тўлиқ ҳажмининг 55 фоизидан кам бўлмаган қисми сақланиб қолинган пуллар. Шикастланиш туридан қатьи назар (шакли бузилган, пачоқланган, сийқаланган, тешилган, қирқилган, синдирилган, ишқорга солинган, бирор бир металл билан пайвандланган, оловда эритилган, кўкариб ва қорайиб кетган) ўзининг тўла ҳажмини ва олд тарафидаги қиймати тасвирини сақлаб қолган ҳамда ҳақиқийлигига шубҳа туғдирмайдиган металл тангалар тўловга яроқли ҳисобланади. Шикастланган пуллар “эскирган” пуллар тоифасига киритилиб банклар томонидан улар шу қийматдаги тўловга яроқли пулларга алмаштириб берилади.

Саволларингизни жамиятни chorsubuyum.savdokomplеБу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак. электрон почтасига йуллашингиз мумкин. Жавоблар учун ўз манзилингизни (электрон ва бошқа) қолдиришингизни унутманг. Жамиятни сайтида савол-жавоблар буйича сайт ишини янада яхшилаш буйича ишлар олиб борилмокда.

 

Нашр этиш E-mail

Жамият акцияларини қайтариб сотиб олиш

Жамият акцияларини сотиб олиши Акциядорлик жмиятлари фаолиятини тартибга солувчи қонунга мувофиқ амалга оширилади. Мазкур қонуннинг 37 ва 38 моддасига мувофиқ:

37-модда. Жойлаштирилган акцияларни жамият томонидан олиш
Жамият ўзи жойлаштирган акцияларни акциядорлар умумий йиғилишининг жойлаштирилган акцияларнинг бир қисмини олиш ва ушбу акцияларнинг умумий сонини камайтириш йўли билан жамият устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисидаги қарорига кўра, шунингдек уларни кейинчалик белгиланган тартибда қайта сотиш мақсадида жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра олишга ҳақли.
Агар муомалада қолган акцияларнинг номинал қиймати жамият устав фондининг (устав капиталининг) ушбу Қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган энг кам миқдоридан камайиб кетадиган бўлса, жамият жойлаштирилган акцияларининг умумий сонини камайтириш мақсадида уларнинг бир қисмини олиш йўли билан жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас.
Акциядорлар умумий йиғилишининг акцияларнинг умумий сонини камайтириш мақсадида уларни олиш йўли билан жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қабул қилинган қарори асосида жамият томонидан олинган акциялар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.
Акцияларни олиш тўғрисидаги қарорда олинадиган акцияларнинг турлари, жамият оладиган ҳар бир турдаги акцияларнинг сони, акцияларни олиш нархи, акциялар ҳақини тўлаш шакли ва муддати, шунингдек акциялар қанча муддатда олиниши белгилаб қўйилиши керак.
Агар жамиятнинг уставида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, акцияларни олиш вақтида уларга ҳақ тўлаш пул маблағлари билан амалга оширилади. Акцияларни олиш муддати акцияларни олиш тўғрисидаги қарор билан белгиланади, бу муддат ўн кундан кам бўлмаслиги керак. Жамият томонидан оддий акцияларни олиш нархи уларнинг бозор қийматига мувофиқ белгиланади.
Қайси муайян турдаги акцияларни олиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, ўша акцияларнинг эгаси бўлган ҳар бир акциядор мазкур акцияларни сотишга ҳақли, жамият эса уларни олиши шарт. Агар жамият томонидан олиниши тўғрисида акциядорларнинг аризалари тушган акцияларнинг умумий сони ушбу моддада белгиланган чекловлар ҳисобга олинган ҳолда жамият олиши мумкин бўлган акцияларнинг сонидан ортиқ бўлса, акциядорлардан аризада кўрсатилган талабларга мутаносиб равишда акциялар олинади.
Акциялар олинадиган муддат бошланишига кечи билан ўн кун қолганда жамият муайян турдаги акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларни жамият томонидан акциялар олиниши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва ўз расмий веб-сайтида жойлаштириш орқали хабардор этиши шарт. Билдиришда ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатиб ўтилган маълумотлар бўлиши лозим.
Имтиёзли акцияларни олиш жамият уставида назарда тутилган нарх бўйича амалга оширилади.
Жамият тасарруфига ўтган акциялар овоз бериш ҳуқуқини бермайди, овозларни санаб чиқишда ҳисобга олинмайди, улар бўйича дивидендлар ҳисоблаб чиқарилмайди.
Кейинчалик қайта сотиш мақсадида жамият тасарруфига ўтган акциялар улар жамият тасарруфига ўтган пайтдан эътиборан бир йилдан кечиктирмай реализация қилиниши керак, акс ҳолда акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши лозим. Кўрсатилган муддатда реализация қилинмаган акциялар бекор қилиниши керак.
Жамият томонидан ўз акцияларининг олиниши, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, мустақил равишда ёки қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари орқали амалга оширилади.
Жамият ўзи чиқарган акциялар бўйича уларни қайтариб сотиб олиш шарти билан битимлар тузишга, шунингдек ўзи чиқарган акцияларни ишончли бошқарувга беришга ҳақли эмас.

 

38-модда. Жойлаштирилган акцияларни жамият томонидан олишга доир чекловлар
Жамият ўзининг жойлаштирилган оддий акцияларини:
жамиятнинг бутун устав фонди (устав капитали) батамом тўлангунига қадар;
агар оддий акцияларни олиш пайтида жамиятда банкротлик белгилари мавжуд бўлса ёки бундай белгилар у акцияларни олганлиги натижасида пайдо бўлса;
агар оддий акцияларни олиш пайтида жамият соф активларининг қиймати унинг устав фондидан (устав капиталидан), захира фондидан ва жойлаштирилган имтиёзли акцияларнинг жамият уставида белгиланган тугатиш қийматининг номинал қийматидан ортиқ қисмидан кам бўлса ёхуд акцияларни олиш натижасида уларнинг миқдоридан камайиб кетса, олишга ҳақли эмас.
Ушбу Қонуннинг 40 ва 41-моддаларига мувофиқ қайтариб сотиб олиш тўғрисида талаб қўйилган ҳамма акциялар қайтариб сотиб олинмагунига қадар жамият жойлаштирилган акцияларни олишга ҳақли эмас.

 

Нашр этиш E-mail

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

uzinfocom
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech