Welcome to Chorsu buyum savdo kompleksi   Click to listen highlighted text! Welcome to Chorsu buyum savdo kompleksi Powered By GSpeech

“Chorsu buyum savdo komplеksi” AJ нинг Умумий йиғилиш туғрисидаги низоми

 

 

«Чорсу буюм савдо комплекси» АЖ акциядорларининг 2014 йил

31 июлдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши томонидан

ТАСДИҚЛАНГАН

Умумий йиғилиш раиси

____________ Ф. Мирхайдаров

 

«Чорсу буюм савдо комплекси»

акциядорлик жамиятининг

акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги

НИЗОМИ

(янги тахрири)

 

 

Ташкент ш – 2014 й.

 

Умумий коидалар

1.1. Мазкур Низом «Чорсу буюм савдо комплекси» акциядорлик жамияти (бундан буён Жамият деб юритилади) Кузатув кенгашини ташкил этиш ва унинг фаолият тартибини, аъзоларини сайлашни, шунингдек уларнинг хуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

1.2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида» Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) хамда Жамият Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.

            1.3. Жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт.

            1.4. Акициядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади.

            Акциядорларнинг умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги масалалар хал этилади. Жамиятнинг йиллик хисоботи ва Қонунда белгиланган бошка хужжатлари кўриб чиқилади.

            Жамият овоз берувчи акцияларининг хаммаси бўлиб   камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) жамиятнинг   молия йили тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмай акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга хамда жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда кўрсатишга хақли.

            1.5. Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.

            Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра унинг ўз ташаббуси асосида, Тафтиш комиссиясининг ёзма талаби, шунингдек ёзма талаб тақдим этилган санада жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талаби асосида ўтказилади.

            1.6. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши хақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг   умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида бериладиган материалларнинг (ахборотнинг) рўйхати жамият кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

            Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп этиб белгиланиши мумкин.

 

2. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатлари ва қарорлари

2.1. Акциядорлар умумий йигилишининг ваколат доирасига куйидагилар киради:

            жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;

жамиятни қайта ташкил этиш;

жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

жамият кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

жамиятнинг устав фондини кўпайтириш;

жамиятнинг устав фондини камайтириш;

ўз акцияларини олиш;

жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;

жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияситўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

жамиятнинг йиллик ҳисоботини, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;

жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;

акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда сотиб олишда акциядорларнинг имтиёзли ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарор қабул қилиш;

акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни, шунингдек уларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш;

қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда йирик битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда Жамиятнинг аффилланган шахси билан тузиладиган битимлар бўйича қарор қабул қилиш;

Акциядорларнинг умумий йиғилиши қонун ҳужжатларига, ушбу низом ва жамият устави мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиши мумкин.

            2.2. Акциядорларнинг умумий йигилишида овозга қўйилган масалалар бўйича куйидагилар овоз бериш хукукига эга булади:

            Жамиятнинг оддий акциялари эгалари булган акциядорлар;

            Қонунда, жамият уставида ва мазкур низомда назарда тутилган холларда жамиятнинг имтиёзли акциялари эгалари бўлган акциядорлар.

  2.3. жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш, жамиятни қайта ташкил этиш, жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш, эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш, жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш, йирик битим тузиш масаласи бўйича жамият кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган тақдирда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала кузатув кенгашининг қарорига кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқилгандаги масала ва баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан ортиғини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги масалалар бўйича қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

Бошқа масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчиллик овоз билан қабул қилинади.

            2.4. Акциядорларнинг   умумий йиғилиши кун тартибига киритилмаган масалалар бўйича қарор қабул қилишга, шунингдек кун тартибига ўзгартиришлар киритишга хақли эмас.

            2.5. Агар акциядор узрли сабабга кўра акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этмаган ёки бундай қарор қабул қилинишига қарши овоз берган булса, у акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарор устидан судга шикоят қилишга хақлидир.

3. Умумий йиғилишда қатнашиш хуқуқи, акциядорларни ва уларнинг ваколатли вакилларини рўйхатдан ўтказиш.

            3.1. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш расман эълон қилинган кунгача уч иш кундан шакллантирилган жамият акциядорлари реестрида қайд этилган акциядорлар акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга бўлади.

            3.2. Жамият акциядорларининг шакллантирилган реестрига ўзгартиришлар факат реестр тузилган санада кўрсатиб ўтилган реестрга киритилмаган шахсларнинг бузилган хуқуқлари тикланган ёки уни тузишда йўл қўйилган хато тузатилган тақдирда қонун хужжатларида белгиланган тартибда киритилиши мумкин.

            3.3. Акциядорларнинг умумий йиғилишида жамият акциядорлари реестрида қайд этилган уларнинг ваколатли вакиллари, Жамият аудитори, Жамият кузатув кенгаши ва Бошкарув аъзолари, Жамият Тафтиш комиссияси аъзолари хозир булиш хуқуқига эга бўладилар (кузатув кенгаши ва жамият тафтиш комиссиясини сайлаш бўйича овоз бериш бюллетенига киритилган номзодларни, хам таклиф этиш тавсия этилади).

            3.4. Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ёки уларнинг ваколатли вакиллари йиғилиш тўғрисидаги хабарнома кўрсатилган   жой ва вақт бўйича рўйхатдан ўтишлари керак.

            3.5. Умумий йиғилишда қатнашиш учун келган жисмоний шахслар бўлган акциядорларни рўйхатдан ўтказиш паспорт ёки акциядорларнинг шахсини тасдиқловчи бошка   хужжат кўрсатилгач, вакилга нисбатан эса нотариал тартибда тасдиқланган ишочнома кўрсатилгач амалга оширилади.

            3.6. Юридик шахс рахбари жамият акциядори умумий йиғилишидаги ўз ваколатларини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги хуқуқий хужжат хамда шахсни тасдиқловчи хужжат асосида амалга оширади.

            3.7. Акциядор юридик шахснинг вакили акциядорлар умумий йиғилишида ташкилот рахбарининг имзоси билан ёки бунга таъсис хужжатлари билан вакил   қилинган бошқа шахснинг имзоси чекилган, ушбу ташкилотнинг мухри билан тасдиқланган   унинг номига берилган ишочнома мавжуд бўлган тақдирда қатнашиши мумкин.

            3.8. Жамият акциядорлари реестрига биноан 1-иловага мувофиқ шакл бўйича қайд этиш рўйхати тузилади.

            Қайд этиш рўйхати рисола холатига келтирилган, тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган ва акциядорлик жамияти мухри билан тасдиқланган бўлиши керак.

            3.9. Умумий йиғилишни ўтказишда акциядорлар (уларнинг вакиллари) қайд этиш рўйхатига имзо чекадилар ва овоз бериш учун бюллетенларни (2-иловада кўрсатилган шакл бўйича) оладилар.  

            3.10. Агар йиғилиш қатнашчиси бир ёки бир неча акциядорнинг манфаатларини ифодалашга ишочнома такдим этса, у холда унга ифодалаётган акциядор (акциядорлар) учун овоз беришга бюллетень берилади, рўйхатдан ўтиш рўйхатида эса у ифодалаётган акциядорнинг фамилияси қаршисига “________» та (сони) овоз берувчи акциялар бўйича “_____” да берилган ишончнома бўйича” деган ёзув кайд этилади хамда вакилнинг фамиялияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.

            3.11. Агар акция умумий мулк хуқуқи асосида бир нечта шахсга тегишли бўлса, бу   шахсларнинг барчаси бир акциядор деб эътироф этилади ва акция билан тасдиқланган хуқуқлардан ўзларининг умумий кили оркали фойдаланади.

4. Акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишини ўтказишга тайергарлик кўриш.

            4.1. Акциядорлар йиллик умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришни кузатув кенгаш амалга оширади. Кузатув кенгаш қуйидагиларни белгилайди:

            умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жойни;

            умумий йиғилишнинг кун тартибини;

            умумий йиғилиш ўтказиш учун жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган санани;

            умумий йиғилиш ўтказилиши хакида акциядорларга ва хабар қилиш тартибини;

            умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхатини;

            овоз бериш бюллетенининг шакли ва матнини.

            4.2. Аниқ масала қуйилишини акс эттирмайдиган таърифларнинг (шу жумладан “турли масалалар”, “Бошқа масалалар”, “Ўзга масалалар” ва шу сингари таърифларнинг) акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилишига йўл қўйилмайди.

            4.3. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кам ва уттиз кундан кўп этиб белгиланиши мумкин эмас.

            4.4. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади.

            4.5. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида акциядорларга хабар бериш жамият акциядорлари реестри асосида матбуотда тегишли ахборотни эълон қилиш ва акциядорларга электрон поста орқали ёзма билдиришнома (4 – иловада курсатилган шакл бўйича) юбориш йўли билан амалга оширилади.

            4.6. Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабарда қуйидагилар бўлиши керак:

            Жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили;

Умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жой;

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана;

Умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар;

Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материалллар) билан акциядорларни таништириш тартиби.

4.7. Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этилиши керак бўлган маълумотлар (материаллар)га жамиятнинг йиллик хисоботи, жамиятнинг молиявий-хужалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича жамият тафтиш комиссимяси ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси. Жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, жамият Уставига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар лойихаси ёки жамиятнинг янги тахрирдаги устави лойихаси.

Умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этилиши шарт бўлган қўшимча маълумотлар (материаллар) рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланиши мумкин.

4.8. Жамият акциядорлари умумий йиғилиши кун тартибига доир таклифлар (5-иловада кўрсатилган шакл бўйича) жамиятнинг камида бир фоиз овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар томонидан, жамият молиявий йили тамом бўлгандан кейин ўттиз кундан кечикмай юборилади. Кўрсатиб ўтилган акциядорлар, шунингдек акциядорлар йиллик умумий йиғилиш кун тартибига масалалар киритишга хамда жамиятнинг кузатув кенгашига ва жамият тафтиш комиссиясига номзодлар кўрсатишга хақлидир, уларнинг сони ушбу органлар сон таркибидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

4.9. Акциядорлар (акциядор) жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига ўзлари кўрсатган номзодлар рўйхатига акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ўузгартиришлар киритишга хақли.

4.10. Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига масала уни қўйиш сабаблари, масалани киритаётган акциядорларнинг (акциядорнинг) исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури курсатилган холда ёзма шаклда киритилади.

4.11. Жамият кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига номзодлар кўрсатиш тўғрисида таклифлар киритилганда, шу жумладан ўзини ўзи номзод қилиб кўрсатилган тақдирда номзоднинг исми-шарифи, унга тегишли акцияларнинг сони ва тури (агар номзод жамият акциядори бўлса), шунингдек номзодни кўрсатаётган акциядорларнинг   исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилади.

4.12. Жамиятнинг кузатув кенгаши тушган таклифларни мазкур Низомнинг 4.8-бандида белгиланган муддат тамом бўлгандан кейин ўн кундан кечиктирмай кўриб чиқишга ва уларни акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритиш ёки кун тартибига киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга мажбурдир.

4.13. Акциядорлар (акциядор) томонидан киритилган масала акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига, худди шунингдек кўрсатилган номзодлар жамиятнинг кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши керак, қўйидаги холлар бундан мустасно:

Мазкур Низомнинг 4.8-бандида белгиланган муддатга акциядорлар (акциядор) томонидан риоя этилмаган бўлса;

Акциядорлар (акциядор) жамиятнинг мазкур низомнинг 4.8-бандида назарда тутилган миқдордаги овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;

Мазкур Низомнинг 4.10-бандида назарда тутилган маълумотлар тулиқ бўлмаса;

Таклифлар Қонун талабларига мувофиқ бўлмаса.

4.14. Жамиятнинг кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни жамият кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги асослантирилган қарори масалани киритган ёки таклиф тақдим этган акциядорларга (акциядорга) қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай юборилади.

4.15. Жамият кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритиш ёки жамиятнинг номзодни кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига сайловлар бўйича номзодлар рўйхатига киритиш рад этилиши тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиш мумкин.

5. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга тайергарлик кўриш

5.1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра қуйидагилар асосида ўтказилади:

Унинг ўз ташаббуси асосида;

Тафтиш комиссиясининг ёзма талаби асосида;

Ёзма талаб тақдим этилган санада жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талаби асосида (6-иловага мувофик).

5.2. Жамият Тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш хақида ёзма талаб тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.

5.3. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабда йиғилиш кун тартибига керак бўлган масалалар уларни киритиш сабаблари кўрсатилган холда таърифланган бўлиши керак.

5.4. Жамиятнинг кузатув кенгаши жамият тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра чақириладиган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларнинг таърифига   ўзгартиришлар   киритишга хақли эмас.

5.5. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядордан (акциядорлардан) чиққан такдирда, бу талабда умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) исми-шарифи (номи), унга тегишли акцияларнинг сони, тури кўрсатилган бўлиши лозим.

5.6. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилган   шахс (шахслар) томонидан имзоланади.

5.7. Жамият “Тафтиш комиссияси” ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар)нинг акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилишни чақириш тўғрисида талаб такдим этган санадан эътиборан ўн кун ичида Жамият Кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини   чақириш тўғрисида ёки йиғилишни чақиришни рад этиш хақида қарор қабул қилиши керак.

5.8. Жамият Тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик килувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кура акциядорларнинг навбатдан ташкари Умумий йигилишини чакиришни раж этиш тугрисидаги карор куйидаги холларда кабул кинишини мумкин, агар:

Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йигилишини чакиришни талаб килаётган акциядор (акциядорлар) талаб берилган санада жамиятнинг овоз берувчи акцияларининг беш фоизига эгалик килмаса;

Кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масалалардан бирортаси хам акциядорлар умумий йигилишининг ваколат доирасига кирмаса;

Кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масала конунчилик талабларига мувофик булмаса;

5.9. Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарори ёки йиғилишни чақиришни рад этиш хақидаги асослантирилган қарори йиғилиш чақиришни талаб қилган шахсларга қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай юборилади.

5.10. Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

5.11. Жамият кузатув кенгаши мазкур Низомнинг 5.7-бандида муддат ичида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда ёки уни чақиришни рад этиш хақида қарор қабул қилган тақдирда, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилган шахслар томонидан чақирилиши мумкин. Бундай холларда акциядорларнинг умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлик харажатларнинг ўрни акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамиятнинг маблағлари хисобидан қопланиши мумкин.

5.12. Кузатув кенгаш фаолиятини муддатидан олдин тўхтатиш масаласи бўйича акциядорларнинг навбатдан ташқари   умумий йиғилишини чақириш учун қуйидагилар асос бўлади:

Кузатув кенгаш қарори;

Жамият тафтиш комиссияси ёзма талаби;

Талаб қўйилаётган санада жамиятнинг камида беш фоиз овоз берувчи акцияси эгаси хисобланган акциядор (акциядорлар)нинг ёзма талаби.

5.13. Қуйидагилар кўрсатиб ўтилган масалалар бўйича акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабларнинг сабаби хисобланади:

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, Уставга, акциядорлар умумий йиғилиши қарорларига риоя қилмаслик;

Жамиятга зарар келтирганлик, акциядорларнинг мулкий хуқуқларига зиён етказиш, шу жумладан ишлаб чиқариш молия-хўжалик фаолиятининг жиддий ёмонлашуви, фойда ва рентабелликнинг пасайиши, ишлаб чиқариш ва махсулотларни сотиш, ишлар, хизматлар кўрсатиш хажмларининг асоссиз равишда камайиб кетиши билан боғлик зиён етказганлик;

Жамиятнинг иқтисодий ночорлиги (банкротлиги) белгилари мавжудлиги ёки уларнинг пайдо бўлиш хавфи, давлат бюджети, ходимларга иш хақи тўлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармалар олдидаги барқарор карздорлик.

5.14. Акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йигилишини утказиш тугрисидаги талаб кузатув кенгашга конунчиликда ва мазкур Низомнинг 5-булимида белгиланган тартибда берилади.

6. Умумий йиғилиш кворуми

6.1. Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколати (кворумга эга) бўлади.

6.2. Агар йиғилиш бошланиши учун белгиланган вақтдан сўнг олтмиш минутдан ортиқ вақт давомида кворум тўпланмаса, акциядорларнинг янги умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

6.3. Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами қирқ фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши ваколатли бўлади.

6.4. Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар қилиш Қонуннинг 62-моддасида назарда тутилган муддатларда ва шаклда амалга оширилади.

6.5. Кворум бўлмаганлиги сабабали акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси йигирма кундан кам муддатга кўчирилган тақдирда, умумий йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланади.

7. Умумий йиғилишнинг ишчи органлари

7.1. Қуйидагилар умумий йиғилиш ишчи органлари қуйидагилар хисобланади:

  • Умумий йиғилиш Раиси;
  • Котиб;
  • Саноқ комиссияси.

7.2. Акциядорларнинг умумий йиғилишини жамият кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, жамият кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради (умумий йиғилиш Раиси хисобланади).

7.3. Акциядорлар умумий йиғилиши раиси йиғилиш олиб борилишини таъминлайди ва бунинг учун у ўз вазифаларини зарур тартибда бажарилиши учун зарур   бўлган барча ваколатларга эга бўлади.

7.4. Умумий йиғилиш раиси йиғилишнинг боришига рахбарлик қилади, умумий йиғилиш ишчи органлари ишини мувофиқлаштиради, масалаларни мухокама қилиш тартибини белгилайди, маърузачиларнинг нутқ сўзлашлари вақтини чегаралайди, йиғилишни олиб бориш ва овоз бериш давомида тушунтиришлар беради, залда тартиб ўрнатилишини назорат қилади.

7.5. Умумий йиғилиш раиси умумий йиғилиш баёни ва қарорни имзолайди.

7.6. Умумий йиғилиш котибига қуйидаги вазифалар киради:

Умумий йиғилишнинг боришини баёнга қайд этиб боради;

Ёзма буюртманомалар бўйича йиғилиш кун тартиби масалаларини мухокама қилишда қатнашиш истагини билдирувчилар рўйхатини олиб боради;

Умумий йиғилиш тамом бўлгандан сўнг ўн кундан кечиктирмай акциядорлар умумий йиғилиши баёнини икки нусхада тузади.

7.7. Овозларни хисоблаб чиқиш, акциядорлар умумий йигилишида катнашиш учун акциядорларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек овоз бериш учун бюллетенлар бериш учун ва акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш учун бошқа вазифаларни Саноқ комиссияси томонидан амалга оширилади.

7.8. Санок комиссияси ўзига юкланган вазифаларни бажариш масаласида мустақил иш курувчи йиғилишнинг ишчи органи хисобланади ва жамият кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

7.9. Жамият Санок комиссияси ўз ишини қонунчилик, жамият Устави ва акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорлари билан тасдиқланган акциядорларининг умумий йиғилиши хамда Санок комиссияси тўғрисидаги низомлар асосида амалга оширади.

 

8. Умумий йиғилишни олиб бориш тартиби

8.1. Акциядорлар умумий йиғилишини олиб бориш тартиби акциядорларнинг хар бир умумий йиғилишида мазкур Низомга мувофиқ тасдиқланади.

8.2. Кузатув кенгаш раиси умумий йиғилишнинг раёсати (керак бўлганда) ва таркибини сайлашни таклиф этади.

8.3. Умумий йиғилишни олиб бориш тартиби йиғилишнинг бошланиши ва тахминан тамом бўлиши вақтини, нутқлар қанча давом этиши ва танаффусларни, кун тартиби масалаларининг изчиллигини, кун тартиби масалалари бўйича маърузачиларнинг фамилиялари ва лавозимларини, овоз беришни амалга ошириш ва унинг натижаларини эълон килиш тартибини назарда тутади.

8.4. Йиғилиш давомида пайдо бўлувчи жорий масалаларни раис мухокама қилинаётган масала бўйича акциядорлар умумий йиғилишида бош принципдан: хар бир катнашчининг белгиланган вакт доирасида сўзга чикиш хукукидан фойдаланиши мумкинлигидан келиб   чиқиб яккабошчилик билан хал этилади.

8.5. Кун тартибидаги масалаларни мухокама қилишда қатнашиш истагини билдирганлар умумий йиғилиш котибига мухокама қилинадиган масалани кўрсатган холда билдиришнома берадилар.

8.6. Кун тартибининг барча масалалари мухокама қилингандан кейин Раис акциядорлар умумий йиғилишини ёпик деб эълон килади.

 

9. Акциядорлар Умумий йиғилиши баёни

9.1. Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси акциядорларнинг умумий йиғилиши ёпилгандан кейин ўн кундан кечиктирмай икки нусхада тузилади. Хар иккала нусха хам умумий йиғилишда раислик қилувчи ва умумий йиғилиш котиби томонидан имзоланади.

Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида:

акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилган сана, вақт ва жой;

Жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар эга бўлган овозларнинг умумий сони;

Умумий йиғилишда иштирок этган акциядорлар эга бўлган овозларнинг умумий сони;

Умумий йиғилишнинг раиси ва котиби, йиғилиш кун тартиби кўрсатилади.

9.2. Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида маърузаларнинг асосий қоидалари, овозга қўйилган масалалар хамда улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари, йиғилиш қабул қилган   қарорлар кўрсатилиши лозим.

10. Акциядорлар Умумий йиғилиши қарорларини бажариш

10.1. Акциядорлар умумий йиғилиши қарорлари бажарилиши устидан назорат қилишни, башарти йиғилиш қарорида ўзгача хол қайд этилмаган бўлса ва баёнда акс эттирилмаган бўлса, жамият кузатув кенгаши амалга оширади.

10.2. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорлари умумий йиғилишда хозир бўлган, шунингдек хозир бўлмаган барча акциядорлар томонидан, уларга тегишли қисми бўйича бажарилиши мажбурийдир.

 

 

 

Акциядорларнинг умумий йиғилиши

тўғрисидаги Низомга

3-ИЛОВА

ИШОНЧНОМА

            Мен, __________________________ “Эски жува дехкон бозори” АЖнинг __________та оддий акцияларига эгалик килувчи менга тегишли барча акциялар билан овоз беришда акциядорларнинг Умумий йигилишида менинг манфаатларимни ифодалаш учун ________________________________________га

                                                                             (Ф.И.Ш)

ишонч билдираман.

Акциядорнинг                                                                                Вакилнинг

манзили__________________________                            манзили__________________

Паспорт маълумотлари:                                                     Паспорт

                                                                                                          Маълумотлари

_________________________________                            _________________________

            Ишончнома 20 ___йил _____________дан 20___йилгача хакикийдир.

            Акциядорнинг имзоси_______________

            Акциядорнинг шахсий имзосини тасдиклайман.

            Нотариус________________________________

            Нотариус имзоси__________________                 Сана ________________

            М.У.

 

 


 

Акциядорларнинг умумий йиғилиши

тўғрисидаги Низомга

4-ИЛОВА

 

БИРДИРИШНОМА

“Эски жува дехкон бозори” акциядорлик жамияти

акциядорлари диккатига!

 

“Эски жува дехкон бозори” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 20___йил № _______даги мажлиси карорига асосида акциядорларининг навбатдаги йиллик (навбатдан ташкари) умумий йигилиши 20___йил “___” “__________” куни соат _____да утказилиши хакида маълум килади.

 

                        УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:

1.___________________________________________________________________

2.___________________________________________________________________

 

Жойлашган ери (почта манзили):     _____________________________________

Электрон почта манзили:     ____________________________________________

Умумий йигилиш утказиш жойи:     _____________________________________

Акциядорларни руйхатга олиш сана, вакти ва жойи :       ___________________

Банк реквизитлари:____________________________________________________

Акциядорларнинг Умумий йигилишида катнашиш учун акциядорлар реестри 20 ___йил “___” “__________холатига кура шакллантирилади.

Акциядорларнинг навбатдаги йиллик (навбатдан ташкари) Умумий йигилишига шахсни тасдикловчи хужжат ______________эса нотариал тартибда тасдикланган ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорларнинг навбатдаги йиллик (навбатдан ташкари) умумий йигилиши буйича тайерланган хужжатлар билан танишиш учун куйидаги манзил буйича мурожаат килишингиз мумкин:

___________________ Телефон: _________________

                                                                                                          Кузатув кенгаши

Нашр этиш E-mail

“Chorsu buyum savdo komplеksi” AJ нинг - Тафтиш комиссияси тўғрисидаги низоми

 

 

«Чорсу буюм савдо комплекси» АЖ акциядорларининг 2014 йил

31 июлдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши томонидан

ТАСДИҚЛАНГАН

Умумий йиғилиш раиси

____________ Ф. Мирхайдаров

«Чорсу буюм савдо комплекси»

акциядорлик жамиятининг

Тафтиш комиссия тўғрисидаги

НИЗОМИ

(янги тахрири)

 

 

 

Тошкент шахри – 2014 й.

 

МУНДАРИЖА

1. Умумий қоидалари
2. Жамият Тафтиш комиссиясининг ваколатлари
3. Тафтиш комиссиясининг таркиби
4. Тафтиш комиссияси Раиси
5. Жамият Тафтиш комиссиясининг мажлислари
6. Тафтиш текширувларини утказиш тартиби
7. Тафтиш комиссияси аъзоларининг хукук ва мажбариятлари
8. Тафтиш комиссияси аъзоларининг   жавобгарлиги

1. Умумий қоидалар

1.1. Мазкур Низом «Чорсу буюм савдо комплекси» акциядорлик жамияти (бундан буён Жамият деб юритилади) Тафтиш комиссиясини ташкил этиш ва унинг фаолият тартибини, аъзоларини сайлашни, шунингдек уларнинг хуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

1.2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги Қонун (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) хамда Жамият Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.

1.3. Жамият Тафтиш комиссияси ўз ишини қонунчилик, Жамият Устави ва акциядорлар Умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган мазкур «Тафтиш комиссияси тўғрисида»ги низом асосида амалга оширади.

1.4. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун Жамият Уставига мувофиқ акциядорларнинг Умумий йиғилиши Тафтиш комиссиясини сайлайди.

2. Жамият Тафтиш комиссиясининг ваколатлари.

 2.1. Акциядорлар Тафтиш комиссиясининг ваколат доирасига қўйидагилар киради:

  • Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги хужжатлардан эркин фойдаланиш ва Жамият Тафтиш комиссия зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу хужжатларни Жамият ижроия органида мансабни эгаллаб турган шахслардан ёзма талаби асосида олиш. Жамият Тафтиш комиссияси ва унинг аъзолари олинган хужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;
  • Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва текшириш якунларига кўра хулоса тузиш ва акциядорларнинг йиллик Умумий йиғилишига эшитишга тақдим этиш:
  • Тафтиш комиссияси Жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун хужжатларининг ва Жамият ички хужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани тузиш ва Жамият кенгашининг мажлисига тақдим этиш;
  • қонунчиликка ва Жамият Уставига мувофиқ акциядорларнинг навбатдан ташқари Умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилиш;
  • қонунчиликка ва Жамият Уставига мувофиқ Кузатув кенгашини мажлисини чақирилишини талаб қилиш;
  • Тафтиш комиссиянинг ваколат доирасига қонунчиликка ва Жамият Уставига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш киритилиши мумкин.

2.2. Тафтиш комиссияси Жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун хужжатларининг ва Жамият ички хужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда Жамият Кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади.

3. Тафтиш комиссиясининг таркиби.

3.1. Тафтиш комиссияси акцидорлик Умумий йиғилиши томонидан сайланади. Овоз бериш Тафтиш комиссияси аъзолигига ҳар бир номзод бўйича алоҳида ўтказилади.

3.2.Тафтиш комиссияси таркиби сони 3 кишидан иборат булади.

3.3. Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан белгиланади.

3.4. Айни бир шахс айни бир Жамиятнинг Тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

3.5. Жамият Тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида Жамият Кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу Жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.

3.6.Жамият Директори Тафтиш комиссияси таркибига кириш хуқуқига эга эмас.

4. Тафтиш комиссияси Раиси.

4.1. Тафтиш комиссияси Раиси Жамият Тафтиш комиссияси аъзоларининг Жамият Тафтиш комиссиясига сайланган аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан сайланади. Жамият Тафтиш комиссияси аъзолари ҳар қандай пайтда Тафтиш комиссияси Раисини Жамият Тафтиш комиссиясига сайланган аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.

4.2.Тафтиш комиссиясининг Раиси унинг ишини ташкил этади. Тафтиш комиссия мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисларда баённома юритилишини ташкил этади.

5. Жамият Тафтиш комиссиясининг мажлислари.

5.1. Жамият Тафтиш комиссия мажлислари унинг Раиси томонидан бошқа аъзоларига ҳабар бериш йули билан чақиради.

5.2. Жамиятнинг Тафтиш комиссия мажлиси кворуми мавжуд бўлган тақдирда Жамият Тафтиш комиссия ваколатли бўлади. Тафтиш комиссия мажлисини ўтказиш учун кворум Тафтиш комиссия аъзолигига сайланган аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этганида кворум ҳисобланади.

5.3. Тафтиш комиссиянинг мажлисида қарорлар агар қонун хужжатларида ўзгача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилади.

5.4. Жамият Тафтиш комиссия мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Тафтиш комиссиянинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Тафтиш комиссиянинг бир аъзоси ўз овозини бошқа аъзосига йўл қўйилмайди. Тафтиш комиссия аъзоларининг овозлари тенг бўлинган ҳолларда Тафтиш комиссиянинг қарорини қабул қилишда Жамият Тафтиш комиссияси Раисининг овози хал қилувчи овоз ҳисобланади.

5.5.Жамият Тафтиш комиссиянинг мажлисида баённома юритилиши мумкин. Агар, Тафтиш комиссия мажлисида баённома юритилса, мажлис ўтказилганидан сўнг уч кундан кечиктирмай баённома тузилади. Мажлис баённомасида куйидагилар кўрсатилади:

  • мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;
  • мажлисда ҳозир бўлган шахслар;
  • мажлиснинг кун тартиби;
  • овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;
  • қабул қилинган қарорлар.

6. Тафтиш текширувларини ўтказиш тартиби.

 6.1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш Тафтиш комиссиясининг, акциядорлар Умумий йиғилишининг, Жамият Кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра Жамият Кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.

6.2. Текширув ўтқазиш ҳақидаги талабнома Жамиятга, Тафтиш комиссияси Раиси номига юборилади.

6.3. Текширувларни ўтказишда Тафтиш комиссияси текширув предметига тааллуқли бўлган барча хужжатлар ва материалларни ўрганиши лозим.

6.4. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ташаббускорлари Тафтиш комиссияси томонидан текшириш ўтқазиш ҳақидаги қарор қабул қилингунга қадар ҳар қандай вақтда бу ҳақда Тафтиш комиссиясини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда ўз талабномаларини чақириб олишлари мумкин.

6.5. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра жамиятнинг Тафтиш комиссияси хулоса тузади, бу хулосада:

  • Жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;
  • бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун хужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.

7. Тафтиш комиссияси аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

7.1. Жамият Тафтиш комиссияси ўз ваколатларини амалга оширишда фақат Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, Жамият Устави ва Жамият акциядорлари Умумий йиғилишининг қарорлари талабларига амал қилади.

7.2. Тафтиш комиссияси аъзоси қўйидаги ҳуқуқларга эга:

  • Тафтиш комиссия мажлисида шахсан қатнашиш, йиғилишда муҳокама қилинаётган масала юзасидан регламент билан ажратилган вақт доирасида сўзга чиқиш;
  • Жамиятининг фаолияти тўғрисида ахборот олиш, шу жумладан Жамият бошқарув органлари мансабдор шахслари, Жамият ижроия аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларидан текширув мобайнида пайдо бўладиган масалалар бўйича ёзма тушунтиришлар олиш;
  • Тафтиш комиссияда ишлаганлик учун ( агар тақдирлаш пули тўлаш Жамият акциядорларининг Умумий йиғилиши қарорида назарда тутилган бўлса), тақдирлаш пули ва (ёки) харажатларнинг компенсациясини олиш;
  • қонунчилик, Жамият Устави ва мазкур Низом мувофиқ бошқа ҳуқуқлар.

7.3. Тафтиш комиссия аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаш Тафтиш комиссия Раиси томонидан ҳар бир аъзоси учун аниқ амалга оширилади. Тафтиш комиссия ҳар бир аъзоси учун тақдирлаш пули миқдори фаолият самарадорлигига қараб акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан белгиланади.

7.4. Жамият Тафтиш комиссияси аъзолари қуйидагиларга мажбурдирлар:

  • Тафтиш комиссияси мажлисларида, Жамият молиявий ва хўжалик фаолиятини текширишда шахсан иштирок этиш;
  • олинадиган маълумотлар махфийлиги режимига риоя этилишини таъминлаш ва тафтиш текширувларини ўтказиш жараёнида уларга ошкор бўлган ахборотни рухсатсиз овоза қилинишига йўл қўймаслик;
  • Тафтиш комиссия аъзолари ўзларининг лавозим мажбуриятларини ҳалол, шунингдек акциядорлик Жамият манфаатлари йўлида улар энг яхши деб ҳисоблайдиган усул билан амалга ошириш;
  • қонунчилик, Жамият Устави ва мазкур Низоми мувофиқ бошқа мажбуриятлар.

7.5. Тафтиш комиссия аъзолари Тафтиш комиссия томонидан у ёки бу қарорларни қабул қилишга таъсир кўрсатганлик учун бевосита ёки билвосита ҳақ олиш ҳуқуқига эга эмас.

7.6. Тафтиш комиссия аъзолари Жамият имкониятлари (мулкий ва номулкий ҳуқуқлар, хўжалик фаолияти соҳасидаги имкониятлар, Жамиятининг фаолияти ва режалари тўғрисидаги ахборот)дан шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.

8. Тафтиш комиссияси аъзоларининг жавобгарлиги.

 8.1. Жамият Тафтиш комиссияси аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда Жамиятнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши ҳамда белгиланган тартибда жавобгар бўлиши лозим.

Нашр этиш E-mail

“Chorsu buyum savdo komplеksi” AJ нинг паспорти

«ЧОРСУ БУЮМ САВДО КОМПЛЕКСИ»

Акциядорлик Жамиятининг

ПАСПОРТИ

1. Тошкент шахар Савдо Департаментининг 1998-йил 9-ноябрдаги 66- сонли  буйруғи билан ташкил этилган.                

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида рўйхатга олинган. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги

- гувохнома рақами            - 1175

- санаси                                 - 1998 йил 01 декабр

2.1. Ўзбекистон Республикаси Шайхонтохур тумани Ҳокими Ижроия Махкама-сининг Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш Инспексияси томонидан “Чор-Су Буюм Бозори” ОАЖ “Чор-Су Буюм Савдо Комплекси” ОАЖ номига ўзгартирилиб, 2010 йил 29 декабрда № 004783-09 реестр рақамида туман корхона ва ташкилотлар давлат реестрига киритилган.

3. Ташкилийхусусий шакли: Очик Акциядорлик Жамияти (ОАЖ)

4. Устав капитали (фонди) миқдори 1040000,0 млн. сўм

        Шундан:

Т/Р

ЖАМИЯТ АЪЗОЛАРИ

УЛУШИ

суммаси

фоизи

1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 1005600,0 96,69
2. Тошбозорсавдо уюшмаси 3440,0 0,33
3. Тошкент к/х махсулотлар улгуржи бозори 22400,0 2,15
4. 117 нафар фуқаро 8560,0 0,82

5. Юридик манзили: 100002, Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани Зарқайнар кўчаси

6. Статистика органларидан берилган тармок коди: 83200

7. Ихтисослашуви: хизмат кўрсатиш, чакана савдо.

8. Давлат солиқ хизмати органларидан берилган СТИР: 202707084

9. Хизмат кўрсатувчи банки: АТИБ “Ипотека банк” Шайхонтохур туман бўлими МФО 00425, хисоб рақами: 20208000203965521001

 

10. Филиаллар сони: 2та

МАНЗИЛИ

1.

Шайхонтохур тумани Жангох кўчасида жойлашган хусусий савдо дўконлари

2.

Шайхонтохур тумани Беруний кўчаси «Миллий кийимлар шийпони»  

11. Иш режими:     Доимий (хафтада 6 кун)

Тозалик (санитар) куни   -   Душанба

12.

Ходимларнинг умумий сони: 29 нафар

- Жамият бошқаруви

- Хизматчи ҳодимлар

- Шахобчалар мудири

- Сектор муттахасислари

- тарозибонлар

- техник ишчи ходимлар

9 нафар

9 нафар

йўқ

йўқ

йўқ

11 нафар

Жамият рахбари:             Арифджанов Джахангир Тухтамуратович

Хизмат телефони:   коди +9871, рақами 244-82-76

Бош мухосиб:                    Абдуллаева Гулсара Шаймановна  

Хизмат телефони:   коди +9871, рақами 244-82-78

13. Активларининг баланс қиймати   -  3006898,5

                                  қолдик қиймати  - 2520160,6

14. Умумий ер майдони

Жаъми

2,1 га

шундан, марказий бозорда

1,8 га

Савдо фаолияти (савдо расталари хамда савдо ва хизмат кўрсатувчи турғун шахобчалар) учун ажратилган ер майдони:

      Жаъми   - 0,653 га

15. Марказий бозорга кириб-чиқиш дарбозалари:          5 та

 5 та дарбозадан 2 таси автоуловлар учун мўлжалланган.  

16. Бозордаги айвонлар сони:                                                            йўқ

17. Бозор расталаридаги савдо жойлари сони:                            йўқ

18. Гўшт махсулотлари повилионлари сони:                              йўқ  

19. Турғун (стационар) шахобчалар жаъми сони:                      654 та  

Дўконлар

Умумий овқатланиш шахобчалари

Маиший хизмат кўрсатувчи шахобчалар

Бошқа шахобчалар

Шу бозор балансида бўлган турғун шахобчалар

560 та

йўқ    

йўқ

йўқ

94 та

20. Савдо ва хизмат кўрсатувчи шахобчаларда ўрнатилган:

-    назорат-касса машиналари сони (хусусий дўконларда)                560 та        

-    тўлов терминаллари сони (хусусий дўконларда)                            54 та

 21. Бозор худудида мавжуд капитал қурилмалар:  

-     маъмурият учун алохида бино

-     банк филиаллари кассалари учун

-     солик таянч пункти учун

-     участка милиция ходими учун алохида

-     лобаратория учун алохида

-     тарозихона учун алохида

-     озик-овқат махсулотларини сақлаш учун

-     хожатхона

-     ахлат ташлаш майдончаси

-     автомобил тўхташ жойи

1 та

йўқ

1 та

йўқ

йўқ

йўқ

йўқ

йўқ

1та

йук  

Бундан ташкари, бозор балансида мавжуд:

     - ёнғин хавфсизлиги қалқонлари

     - ахлатхона учун контейнерлар

     - енгил автотранспортлар сони

    - янги ўрнатилган электрон электр хисоблагичлар сони

     - сув хисоблагичлар сони

6 та

5 та

2 та

5 та

3 та

22. Бозор худудида:

- электр тармоғига уланганлиги +
- водопровод тармоғига уланганлиги +
- канализацияга уланганлиги +
- радиолаштирилганлиги +
- телефон алоқаси мавжудлиги +

 

23. Бозорда ташкил килинган пуллик хизмат турлари:

-  тош-тарозини фойдаланишга бериш хизмати

-  катта юкни махсус тарозида тортиб бериш хизмати

-  юк аравачалари хизмати

-  бозор совутгичларидан фойдаланиш хизмати

-  озиқ-овқат махсулотларини омборда сақлаш хизмати

-  автомобил тўхташ жойидан фойдаланиш хизмати

-  телефон хизмати

-  пойафзал таъмирлаш хизмати

-  соатсозлик хизмати

-  пичоқ, болта, арра чархлаш хизмати

-  хожатхона хизмати

йўқ

йўқ

йўқ

йўқ

йўқ

йук

йўқ

йўқ

йўқ

йўқ

йўқ

24. Бозордаги тайёрлов савдо-харид (ТЗП) фаолиятини амалга ошираётган корхона:          йўқ

25. Бозор даромадининг таркиби:

-    патта тушуми

-    пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган тушум

-    турғун савдо шахобчаларини ижарага беришдан тушум

-    коммунал хизматлар кўрсатишдан тушган тушум

-    бошқа даромадлар

йўқ

йўк  

20 фоиз

80 фоиз

йўк          

26. Бозорда патта тўловлари, ижара ҳақлари ва бошка тўловларни йиғиш автоматлаштирилганлиги:   йўқ.

 

Жамият рахбари                                                 Д.Т. Арифджанов

 Бош мухосиб                                                     Г.Ш. Абдуллаева

 

Нашр этиш E-mail

Овоз бериш

«Chorsu buyum savdo komplеksi» АЖнинг акциядорларининг 2016 йил якуни буйича 2017 йил 24 июнда ўтказилган умумий йиғилишининг баёни Yuqlab olish (.pdf)

«Chorsu buyum savdo komplеksi» АЖнинг акциядорларининг 2014 йил якуни буйича 2015 йил 18 апрелда ўтказилган умумий йиғилишининг овоз бериш натижалари Yuqlab olish (.doc)

Нашр этиш E-mail

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

uzinfocom
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech