Акс эттириш созлаш

Шрифт ошириш:
Сайт ранги
Тасвирлари

Кўрсаткичлар

«Чорсу буюм савдо комплекси» акциядорлик жамияти жамиятда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш учун мустақил ташкилотларни танлаш бўйича ТАНЛОВ эълон қилади

Корпоратив Бошқарув Кодексида белгиланган ташкилотлар танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Танловдаги таклифлар қуйидаги ҳужжатларни ўз ичига олади:

Батафсил...

Нашр этиш E-mail

“Чорсу буюм савдо комплекси” АЖ акциядорлари диққатига!

«Chorsu buyum savdo komplеksi» АЖ акциядорлари диққатига !

«Chorsu buyum savdo komplеksi» АЖ Кузатув Кенгаши 2018 йил 28 апрел куни соат 12.00да акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.

Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Зарқайнар кўчаси.

Эл.почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун 2018 йил 04 апрел ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2018 йил 24 апрел ҳолатига тузилган.

Умумий йиғилиш кун тартиби:

1. Жамиятнинг ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;

2. Жамиятнинг 2017 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш;

3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари;

4. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;

5. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш;

6. Жамиятнинг 2018 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш;

7. Жамият директорининг мехнат шартномасини узайтириш;

8. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш;

9. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш;

10. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;

11. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва қайта тасдиқлаш;

12. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 01-03/1-2682-сонли баёни ижроси ҳақида.

Акциядорлар умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорлар ҳужжатлар билан 24 апрелдан жамият маъмурият биносида танишиш мумкин.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2018 йил 28 апрел соат 11-00 дан бошланади.

Маълумот учун телефонлар: 244-82-78

Нашр этиш E-mail

«Chorsu buyum savdo komplеksi» АЖ акциядорлари диққатига!

«Chorsu buyum savdo komplеksi» АЖ Кузатув Кенгаши 2016 йил 30 апрел куни соат 1200да акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.

Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Зарқайнар кўчаси.

Эл.почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси: 2016 йил 8 апрел. Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси: 2016 йил 26 апрел.

Батафсил...

Нашр этиш E-mail

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий сармоядорлар диққатига!

Диққат! Диққат! Диққат!

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий сармоядорлар диққатига!

“Chorsu buyum savdo komplеksi” АЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги 2340-сонли қарори 2-иловасига мувофиқ, қўшимча эмиссия акцияларининг биржадан ташқари очиқ савдоларига таклиф этади. Акциялар “ELSIS-SAVDO” АЖнинг биржадан ташқари очиқ савдолари орқали бир донаси 11500 сўмдан сотувга қўйилган. Сотувга қўйилган акцияларнинг жами сони 582353 донани (Устав фонднинг 47,26%ни) ташкил этмоқда.

Шошилинг, имкониятингизни қўлдан бой берманг.

Мурожаат учун:

“ELSIS-SAVDO” АЖ   (+99871) 236-21-82, e-mail: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак., http://www.elsavdo.uz

“Chorsu buyum savdo komplеksi” АЖ (+99871) 244-82-78, e-mail: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

Нашр этиш E-mail