“Chorsu buyum savdo komplеksi” aksiyadorlik jamiyati-нинг устави ва унга киритилган ўзгартиришлар

Шайхонтоҳур туман ҳокимияти тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси

РЎЙХАТГА ОЛИНДИ

2014 йил “____” август

«ТАСДИҚЛАНГАН»

“Chorsu buyum savdo komplеksi” ochiq aкsiyadorlik jamiyati акциядорларининг 2014 йил 31 июлдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарори билан

 

 

“Chorsu buyum savdo komplеksi”
aksiyadorlik jamiyati
Устави

(янги таҳрир)

 


Тошкент шаҳри- 2014 йил

 

 


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. “Chorsu buyum savdo komplеksi” aкsiyadorlik jamiyati (бундан буён "Жамият" деб номланади) хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган жамият сифатида тижорат, хўжалик ва бошқа ҳар қандай қонунда тақиқланмаган фаолиятларни амалга ошириш учун ташкил топган мустакил хўжалик юритувчи субъектдир. Тошкент шаҳар ҳокимининг 1997 йил          15 январдаги 28-ф-сонли фармойишига асосан «Чор-Су» шоҳбекати ёнида буюм бозорини ташкил этиш учун 1,3 гектарли ер майдони ажратиш ҳақида қарор қабул қилинган. Шу фармойишга асосан мазкур ҳудудда буюм бозори қурилиши олиб борилган ҳамда Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш департаментининг 1998 йил 9 ноябрдаги 66-сонли буйруғи ва жамият таъсисчиларнинг 1998 йил 20 ноябрдаги таъсис шартномасига асосан бозор мақомига эга бўлган ҳолда жамият ташкил этилган. Жамиятнинг устави Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1998 йил 1 декабрда №1175-рақам билан руйхатга олинган, кейинчалик жамият уставига киритилган ўзгартиришлар ва янги тахрирдаги устав Адлия вазирлигида 1999 йил 23 декабрда №1175-рақам билан, 2003 йил 20 майда №1175-рақам билан, 2009 йил 1 июнда №1175-рақам билан ва 2009 йил 22 декабрда №1175-рақам руйхатга олинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1326-сонли қарори ижроси юзасидан жамиятдан бозор мақоми олиниб, савдо комплексига ўзгартирилган ва жамият устави қайтадан янгидан тайёрланиб, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани тадбиркорлик субъектларини руйхатдан ўтказиш инспекциясида 2010 йил 29 декабрда № R-004783-09-рақам билан руйхатга олинган, кейинчалик уставга киритилган ўзгартиришлар инспекцияда 2012 йил 26 апрелда № R-004783-09-рақам билан, 2013 йил 6 майда янги тахрирдаги устав R-004783-09-рақам билан руйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни 2014 йил 6 майда янгидан қабул қилинганлиги муносабати билан ушбу янги тахрирдаги устав ишлаб чиқилиб, жамият акциядорларининг 2014 йил 31 июлдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган.

1.2. Жамият, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ҳамда амалдаги қонунчилик ва қонун ости ҳужжатларига асосан фаолият кўрсатади.


2. ЖАМИЯТНИНГ НОМИ ВА ЖОЙЛАШГАН МАНЗИЛИ.

2.1. Жамиятнинг тўлиқ фирма номи:
- ўзбек тилида: “Chorsu buyum savdo komplеksi” aкsiyadorlik jamiyati;
- рус тилида: акционерное общество “Chorsu buyum savdo komplеksi”;
Қисқартирилган номи:
- ўзбек тилида: “Chorsu buyum savdo komplеksi” AJ;
- рус тилида: АО “Chorsu buyum savdo komplеksi”;

2.2.  Жойлашган манзили: индекс 100002, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Зарқайнар кўчаси.

2.3. Электрон почта манзили: chorsubuyum.savdokomplеБу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

3. ЖАМИЯТНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲОЛАТИ.

3.1. Жамият юридик шахс бўлиб, у ўз мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка, шу жумладан ўзининг устав фондига берилган мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

3.2. Жамият давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади.

3.3. Жамият Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида банк ҳисобварақлари очишга ҳақлидир.

3.4. Жамият ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган тўлиқ фирма номига эга бўлади.

3.5. Жамият ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ҳамда жойлашган ери кўрсатилган юмалоқ муҳрга эга бўлади.

3.6. Жамият ўзининг номи ёзилган штамп ва бланкаларга, ўз тимсолига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарларнинг, ишларнинг ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи бошқа воситаларга эга бўлишга ҳақли.

3.7. Жамият у билан алоқа амалга ошириладиган почта манзилига ва электрон почта манзилига эга бўлиши лозим.

3.8. Жамият қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятининг ҳар қандай турларини амалга ошириш чоғида ҳуқуқларга эга бўлади ва мажбуриятларни ўз зиммасига олади.

4. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ СОҲАСИ (АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ) ВА МАҚСАДИ.

4.1. Акциядорлик жамияти хўжалик фаолиятини хўжалик ҳисоби ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш принципларидан фойдаланиш, жамият акциядорлари ва меҳнат жамоасининг моддий ҳамда ижтимоий эхтиёжларни кондириш мақсадида амалга оширади.

4.2. Кўзланган мақсадга мувофиқ қуйидагиларни амалга оширади:

  • халқ истеъмол буюмлари, ишлаб-чиқариш техникавий маҳсулотлари, кундалик зарур бўлган уй-рўзғор буюмлари ва бошқа моллар билан чакана ва улгуржи савдони ташкил этиш;
  • фойдаланилган буюмлар савдосини ташкил этиш;
  • юридик ва жисмоний шу жумладан хорижий шахслар учун транспорт, фрахт, экспедиция, омборлардан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш;
  • компакт дисклар, видео ва аудио маҳсулотлари ижарасини ташкил этиш;
  • божхона омборхоналари ва  мол-мулкларни декларация  қилиш хизматини ташкил этиш;
  • ёрдамчи ва ҳунармандчилик корхоналари маҳсулотлари савдосини ташкил қилиш учун керакли шароитларни яратиш;
  • жисмоний ва юридик шахсларга ўз тасарруфидаги биноларни ижарага бериш;
  • хўжаликлар ва аҳолининг маҳсулотларини сотиш учун жалб қилиш мақсадида реклама ва бошқа тадбирларни ташкил қилиш;
  • озиқ – овқат ва товарларни ишлаб чиқариш мақсадида керакли бозор хизмати инфраструктурасини яратиш;
  • четдан товарларни жалб қилиш, шахсий товарларни ишлаб чиқариш ва уларни сотиш аҳолига, ташкилот ва корхоналарга хизмат кўрсатиш;
  • Ўзбекистон Республикаси қонунларига биноан ташқи иқтисодий фаолият кўрсатиш;
  • тижорат, дорихона, савдо – харид корхоналари, умумий овқатланиш шаҳобчалари очиш;
  • савдо – харид  фаолияти, улгуржи ва чакана савдо;
  • умумий овқатланиш соҳасида хизмат турларини кўпайтириш, ресторан, кафе, барлар очиш, миллий  ва европа таомларини тайёрлаб сотиш;
  • жисмоний шахс ёки ҳуқуқий шахс ҳуқуқини берувчи, шу жумладан тижорат корхоналарини, марказларини ташкил қилиш;
  • пуллик авто турар жойларини, маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларини ташкил этиш;
  • ҳар-хил қандолат моллари, салқин ичимликлари, музқаймоқ ишлаб чиқариш ва сотиш;
  • ун тайёрлаш ва сақлаш, қайта ишлаш, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш;
  • тижорат, савдо-сотиқ ва савдо-воситачилик фаолияти;
  • қимматли қоғозлар чиқариш, сотиш, сотиб олиш ва сақлаш, улар билан бошқа операциялар ўтказиш;
  • риэлектерлик фаолияти, кўчмас мулк объектларини эгаллаш, фойдаланиш, ижарага бериш ва сотиш, кўчмас мулк билан бошқа операцияларини амалга ошириш;
  • бозор конъюктурасини ўрганиш, сотиладиган товарларни баҳо ва баҳоларни ташкил қилишни ўрганиш, ички  ва ташқи ҳамкорлар билан алоқаларни тиклаш тадбирларни ўтказиш;

4.3. Жамият рухсатнома зарур бўлган фаолият билан шуғулланиши ҳуқуқига, бундай рухсатнома олгандан сўнг ёки рухсатномада кўрсатилган давр ичида ушбу фаолият билан шуғулланиши мумкин.

4.4. Жамият кўрсатилган фаолиятни бажариш мақсадида аукционларда, биржа ва бошқа савдода, ярмаркаларда, фонд ва товар бозорларидаги тижорат тадбирларида қатнашиши мумкин, у шартномалар, битимлар ва битишувлар тузади, турли юридик актлар ва битимлар, шу жумладан кредит-ҳисоб, касса муаммоларини амалга оширади.

4.5 Жамиятнинг фаолияти муддати чекланмаган.

5. ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИ ВА АКЦИЯЛАРИ

5.1. Жамиятнинг устав фонди акциядорлар олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ифодаланади.

5.2. Жамият чиқарадиган барча акцияларини тури оддий эгасининг номи ёзилган акциялар бўлиб, уларнинг номинал қиймати бир хил бўлади.

5.3. Жамият устав фонди унинг мол – мулкининг ўз кредиторлари манфаатларини кафолатлайдиган даражадаги энг кам миқдорини белгилайди.

5.4. Жамиятда чиқарилган эгасининг номи ёзилган оддий акцияларининг ҳар бирининг номинал қиймати 1 600 (бир минг олти юз) сўмни ташкил этади.

5.5. Жамият устав фондининг миқдори 1 040 000 000 (бир миллиард қирқ миллион) сўмни ташкил этади ва номинал қиймати 1 600 (бир минг олти юз) сўм бўлган 650 000 (олти юз эллик минг) дона оддий эгасининг номи ёзилган акцияларга бўлинган, улардан 100% акциялар жойлаштирилган.

5.6. Жамият жойлаштирган акцияларга қўшимча тартибда умумий қиймати 2 504 000 000 (икки миллиард беш юз тўрт миллион) сўм бўлган, номинал қиймати 1 600 (бир минг олти юз) сўм бўлган 1 565 000 (бир миллион беш юз олтмиш беш минг) дона оддий эгасининг номи ёзилган акцияларни чиқаришга ҳақли.

5.7. Жамият акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни очиқ ва ёпиқ обуна воситасида жойлаштиришга ҳақли.

5.8. Акцияларнинг очиқ обунаси фақат қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорда ўтказилади.

5.9. Жамият томонидан Жамиятнинг қўшимча акцияларини ва бошқа эмиссиявий қимматли қоғозларини жойлаштириш муддати уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак. Жамиятнинг қўшимча акцияларига ушбу акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган жойлаштириш муддати ичида ҳақ тўланиши лозим.

5.10. Жамиятнинг акцияларини ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш пул ва бошқа тўлов воситалари, мол-мулк, шунингдек пулда ифодаланадиган баҳога эга бўлган ҳуқуқлар (шу жумладан мулкий ҳуқуқлар) орқали амалга оширилади. Қўшимча акциялар ва бошқа қимматли қоғозларга ҳақ тўлаш тартиби уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгилаб қўйилади.

5.11. Акцияларни жойлаштириш, шу жумладан акциядорлар ўртасида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишда акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархи Жамият Кузатув кенгаши томонидан қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдончаларида вужудга келаётган нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

5.12. Жамиятнинг қўшимча акциялари ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланганидан кам бўлмаган нарх бўйича амалга оширилади.

6. ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИНИ КЎПАЙТИРИШ.

6.1. Жамиятнинг устав фонди акцияларнинг номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

6.2. Жамиятнинг устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

6.3. Жамиятнинг устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

7. ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИНИ КАМАЙТИРИШ.

7.1. Жамиятнинг устав фонди акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан акцияларнинг бир қисмини кейинчалик бекор қилган ҳолда жамият томонидан акцияларни олиш йўли билан камайтиришга йўл қўйилади.

7.2. Жамиятнинг устав фондини камайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

8. ЖАМИЯТНИНГ ФОНДЛАРИ ВА СОФ АКТИВЛАРИ.

8.1. Жамият устав фондининг ўн беш фоизи миқдорида жамият захира фонди ташкил этилади. Жамиятнинг захира фонди ушбу уставда белгиланган миқдорга етгунига қадар соф фойдадан ҳар йилги мажбурий ажратмалар орқали шакллантирилади. Ҳар йили ажратмаларнинг миқдори жамият захира фонди шакллангунга қадар соф фойданинг беш фоизидан кам бўлмаган миқдорни ташкил этади.

8.2. Бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жамиятнинг захира фонди жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш ва жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади.

8.3. Жамиятнинг захира фондидан бошқа мақсадлар учун фойдаланиш мумкин эмас.

8.4. Жамият соф активларининг қиймати бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича, жамият активлари ва мажбуриятларининг умумий суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.

9. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИГА ДИВИДЕНДЛАРНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ

9.1. Дивидендлар жамиятнинг жамият тасарруфида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади.

9.2. Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.

9.3. Жамият акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт.

9.4. Жамият молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

9.5. Жамиятнинг молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги ва тўққиз ойи натижаларига кўра дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарори тегишли давр тугагандан кейин уч ой ичида қабул қилиниши мумкин.

9.6. Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолади.

10. ЖАМИЯТНИ БОШҚАРИШ.

10.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва ижроия органи жамиятнинг бошқарув органларидир.

11. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ.

11.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг юқори бошқарув органидир.

11.2. Акциядорларнинг умумий йиғилишини жамият кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, жамият кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.

11.3. Жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказади. Акциядорларнинг умумий ҳисобот йиғилиши молия йили тугаганидан кейин кўпи билан олти ой ичида ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги масалалар ҳал этилади, шунингдек жамиятнинг йиллик ҳисоботини, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш, жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш ва бошқа ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда қараб чиқилади.

11.4. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.

11.5. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материалларнинг (ахборотнинг) рўйхати жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

11.6. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

11.6.1. жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;

11.6.2. жамиятни қайта ташкил этиш;

11.6.3. жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

11.6.4. жамият кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

11.6.5. эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

11.6.6. жамиятнинг устав фондини кўпайтириш;

11.6.7.  жамиятнинг устав фондини камайтириш;

11.6.8. ўз акцияларини олиш;

11.6.9. жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
11.6.10. жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

11.6.11. жамиятнинг йиллик ҳисоботини, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;

11.6.12. жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

11.6.13. жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;

11.6.14. акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда сотиб олишда акциядорларнинг имтиёзли ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарор қабул қилиш;

11.6.16. акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

11.6.17. акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

11.6.18. жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни, шунингдек уларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш;

11.6.19. қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда йирик битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

11.6.20. қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда Жамиятнинг аффилланган шахси билан тузиладиган битимлар бўйича қарор қабул қилиш;

11.6.21. Акциядорларнинг умумий йиғилиши қонун ҳужжатларига, ушбу Устав ва Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган “Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисида”ги низомга мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиши мумкин.
11.6.22. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг ижроия органи ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.

11.7. Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади. 

11.8. жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш, жамиятни қайта ташкил этиш, жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш, эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш, жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш, йирик битим тузиш масаласи бўйича жамият кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган тақдирда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала кузатув кенгашининг қарорига кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқилгандаги масала ва баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан ортиғини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги масалалар бўйича қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.
Бошқа масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчиллик овоз билан қабул қилинади.

12. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИДА ИШТИРОК ЭТИШ ҲУҚУҚИ.

12.1. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан уч иш куни олдин шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.

12.2. Жамият акциядорнинг талабига кўра акциядорга у акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрига киритилганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиши шарт.

13. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШКАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ.

13.1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра унинг ўз ташаббуси асосида, тафтиш комиссиясининг ёзма талаби, шунингдек ёзма талаб тақдим этилган санада жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талаби асосида ўтказилади.

13.2. Жамият тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида ёзма талаб тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.

13.3. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабда йиғилиш кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар уларни киритиш сабаблари кўрсатилган ҳолда таърифланган бўлиши керак.

13.4. Жамиятнинг кузатув кенгаши жамият тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра чақириладиган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларнинг таърифига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.

13.5. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядордан (акциядорлардан) чиққан тақдирда, бу талабда умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) исми-шарифи (номи), унга тегишли акцияларнинг сони, тури кўрсатилган бўлиши лозим.

13.6. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.

13.7. Жамиятнинг тафтиш комиссияси ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб тақдим этган санадан эътиборан ўн кун ичида жамият кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши керак.

13.8. Жамият тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин, агар:

13.8.1. акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар) ушбу уставнинг 13.1. бандида назарда тутилган миқдордаги жамият овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;

13.8.2. кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масалалардан бирортаси ҳам акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига кирмаса;

13.8.3. кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масала қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.

13.9. Жамият кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарори ёки бундай йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақидаги асослантирилган қарори йиғилиш чақиришни талаб қилган шахсларга қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай юборилади.

14. ЖАМИЯТНИНГ КУЗАТУВ КЕНГАШИ

14.1. Жамиятнинг кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, қонун ҳужжатлари ва жамият устави билан акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.

14.2. Жамиятнинг кузатув кенгаши 3 (уч) кишидан иборат бўлади.

14.3. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамият кузатув кенгашининг аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун ҳақ тўланиши ва (ёки) кузатув кенгашининг аъзоси вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларининг ўрни қопланиши мумкин. Бундай ҳақ ва тўловларнинг миқдорлари акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади.

14.4. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

14.4.1. жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

14.4.2. акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

14.4.3. акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

14.4.4. акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;

14.4.5. акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

14.4.6. Жамият Уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш масалаларини Акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;

14.4.7. мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

14.4.8. қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда аффилланган шахслар иштирокида битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

14.4.9. жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш. Бунда жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси жамият кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай маъқулланиши лозим;

14.4.10. ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;

14.4.11. жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

14.4.12. аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;

14.4.13. жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;

14.4.14.     дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

14.4.15.     жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

14.4.16.     жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;

14.4.17.     жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;

14.4.18.     қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда йирик битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

14.4.19.     жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;

14.4.20. жамиятнинг устав фондини кўпайтириш масалаларини, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш;

14.4.21.     эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ва қимматли қоғозлар чиқарилуви эмиссия рисоласини тасдиқлаш ҳамда уларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

14.4.22. жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

14.4.23. қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

14.4.24. ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорларини белгилаш;

14.4.25. Жамият Кузатув кенгаши ваколат доирасига қонун ҳужжатларига, ушбу Уставга ва Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган "Кузатув кенгаши тўғрисида"ги низомга мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин.

14.5. Жамият кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамият ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.

15. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ АЪЗОЛАРИНИ САЙЛАШ, ТАЙИНЛАШ

15.1. Жамият кузатув кенгашининг аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланади.

15.2. Жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.

15.3. Жамият директори жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.

15.4. Айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоси бўлиши мумкин эмас.

15.5. Жамият кузатув кенгашининг сон таркиби жамият акциядорларининг сонидан келиб чиқиб, ушбу устав билан белгиланади;

15.6. Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади;

15.7. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақли;

15.8. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар жамият кузатув кенгашининг таркибига сайланган деб ҳисобланади;

16. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ РАИСИ

16.1. Жамият кузатув кенгашининг раиси кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан, ушбу кенгаш таркибидан кузатув кенгаши аъзолари томонидан сайланади;

16.2. Жамиятнинг кузатув кенгаши ўз раисини кузатув кенгаши аъзоларининг умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан қайта сайлашга ҳақли;

16.3. Жамият кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисларда баённома юритилишини ташкил этади, акциядорларнинг умумий йиғилишида раислик қилади.

16.4. Жамият кузатув кенгашининг раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифасини кузатув кенгашининг аъзоларидан бири амалга оширади.

17. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ МАЖЛИСИ

17.1. Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, жамият кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва жамият директорининг талабига кўра чақирилади.

17.2. Жамият кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак.

17.3. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг сони ушбу уставда назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлган тақдирда, жамият кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга, шунингдек жамият ижроия органи раҳбарининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга ҳақлидир.

17.4. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, агар кузатув кенгашининг мажлисини чақириш ва ўтказиш тартибини белгиловчи қонун ҳужжатларида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Қуйидаги масалалар бўйича қарор Жамият Кузатув кенгаши томонидан бир овоздан қабул қилинади:

17.4.1. Жамиятнинг устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар;

17.4.2. Жамиятнинг устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар;

17.4.3. Акцияларга айирбошланадиган корпоратив облигацияларни чиқариш тўғрисидаги қарор;

17.4.4. Баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан эллик фоизигачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор;

17.4.5. Аффилланган шахс билан тузилаётган битимни маъқуллаш ҳақидаги қарор.

17.5. Жамият Кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган тақдирда кузатув кенгаши томонидан қарор қабул қилишда жамият кузатув кенгаши раисининг ҳал қилувчи овоз ҳи собланади.

17.6. Жамият кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кузатув кенгашининг бошқа аъзосига беришига йўл қўйилмайди.

17.7. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай тузилади. Мажлис баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:

  • мажлис ўтказилган сана, вақт ва жой;
  • мажлисда ҳозир бўлган шахслар;
  • мажлиснинг кун тартиби;
  • овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;
  • қабул қилинган қарорлар.

17.8. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади.

17.9. Жамият кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) жамият кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин.

17.10. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни жамиятнинг ижроия органига ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур қарор ҳақидаги ахборот жамиятнинг ижроия органига кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган куни топширилади.

18. ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ.

18.1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш ваколати директор томонидан амалга оширилади. Жамият Директори қонун ҳужжатлари, ушбу Устав ва Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган "Ижроия органи (Директор) тўғрисида”ги низом асосида иш юритади.

18.2. Жамият ижроия органининг ваколатига жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилишининг ёки жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар бундан мустасно.

18.3. Жамиятнинг ижроия органи акциядорлар умумий йиғилишининг ва жамият кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.

18.4. Жамиятнинг директори жамият номидан ишончномасиз иш юритади, шу жумладан унинг манфаатларини ифодалайди, жамият номидан битимлар тузади, жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбарини тайинлайди, штатларни тасдиқлайди, жамиятнинг барча ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.

18.5. Жамиятнинг ижроия органларини тузиш ҳамда уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра амалга оширилади. Жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра жамият директорини тайинлаш танлов асосида амалга оширилиши мумкин.

18.6. Жамият директорининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тегишинча Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида, ушбу уставда ҳамда жамият билан бир йил муддатга тузадиган шартномада белгиланиб, шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни бекор қилиш мумкинлиги тўғрисида ҳар йили қарор қабул қилинади. Шартнома жамият номидан жамият кузатув кенгашининг раиси ёки кузатув кенгаши ваколат берган шахс томонидан имзоланади. Жамиятнинг директори билан тузиладиган шартномада директорнинг жамият фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан акциядорларнинг умумий йиғилиши ва жамият кузатув кенгаши олдида берадиган ҳисоботларининг даврийлиги назарда тутилиши керак.

18.7. Жамиятнинг директорига тўланадиган ҳақ миқдори жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади ва шартномада белгиланган бўлиши керак.

18.8. Жамиятнинг директори вазифаларини бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларидаги лавозим билан биргаликда эгаллаб туришга фақат жамият кузатув кенгашининг розилиги билан йўл қўйилади.

19. ТАФТИШ КОМИССИЯСИ.

19.1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга тафтиш комиссияси сайланади.

19.2. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади. Айни бир шахс айни бир жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

19.3. Жамият тафтиш комиссиясининг ваколати ва фаолият кўрсатиш тартиби қонун ҳужжатларида, ушбу Устав ва Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган “Жамият тафтиш комиссияси тўғрисида”ги низомда белгиланади.

19.4. Жамият тафтиш комиссиясининг фаолият кўрсатиш тартиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган низомда белгиланади.

19.5. Жамият тафтиш комиссиясининг ёзма талабига кўра жамият ижроия органида мансабни эгаллаб турган шахслар жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига тақдим этиши шарт.

19.6. Жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.

19.7. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг, акциядорлар умумий йиғилишининг, жамият кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.

19.8. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра жамиятнинг тафтиш комиссияси хулоса тузади, бу хулосада:

19.9. жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;

19.10. бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.

19.11. Тафтиш комиссияси жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда жамият кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади.

19.12. Жамиятнинг тафтиш комиссияси амалдаги қонунчиликка мувофиқ Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилишини ёзма равишда талаб қилишга ҳақли.

20. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

20.1. Ушбу Уставнинг ҳолатлари бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар музокаралар йўли билан ҳал қилинади. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, улар тегишли равишда суд орқали ҳал қилинади.

20.2. Ушбу Уставда акс эттирилмаган масалалар Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.

20.3. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.

 

 

“Chorsu buyum savdo komplеksi”
очиқ акциядорлик жамияти директори                Д. Арифджанов

 

 

 

 

“Тасдиқланган”

“Chorsu buyum savdo komplеksi”

aкsiyadorlik jamiyati акциядорларининг

2015 йил 17 июндаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши баёни билан

Йиғилиш раиси________Ф.Мирхайдаров

“Chorsu buyum savdo komplеksi”aкsiyadorlik jamiyati уставига киритилган ўзгартиришлар

ЭСКИ ТАХРИРДА ЯНГИ ТАХРИРДА

Жамият Уставининг «ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИ ВА АКЦИЯЛАРИ»

5 бўлими

5.6. Жамият жойлаштирган акцияларга қўшимча тартибда умумий қиймати 2 504 000 000 (икки миллиард беш юз тўрт миллион) сўм бўлган, номинал қиймати 1 600 (бир минг олти юз) сўм бўлган 1 565 000 (бир миллион беш юз олтмиш беш минг) дона оддий эгасининг номи ёзилган акцияларни чиқаришга ҳақли. 5.6. Жамият жойлаштирган акцияларга қўшимча тартибда умумий қиймати 50000000000 (эллик миллиард) сўмлик, номинал қиймати 1600 (бир минг олти юз) сўм бўлган, 31250000(ўттиз бир миллион икки юз эллик минг) дона оддий эгасининг номи ёзилган акцияларни чиқаришга ҳақли.
Жамият Уставининг «ЖАМИЯТНИНГ КУЗАТУВ КЕНГАШИ» 14 бўлими

14.4.22. жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

14.4.22. жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш. Жамият ижроия органининг раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарор, одатда хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинади.

“Chorsu buyum savdo komplеksi”

 aкsiyadorlik jamiyati директори                                                        Д.Т.Арифджанов

 

 

 

 

   

“Тасдиқланган”

“Chorsu buyum savdo komplеksi”

aкsiyadorlik jamiyati акциядорларининг

2016 йил30 апрелдаги навбатдаги

умумий йиғилиши баёни билан

Йиғилиш раиси________Ф.Мирхайдаров

“Chorsu buyum savdo komplеksi”aкsiyadorlik jamiyati уставига киритилган ўзгартиришлар

ЭСКИ ТАХРИРДА ЯНГИ ТАХРИРДА

Жамият Уставининг «ЖАМИЯТНИНГ НОМИ ВА ЖОЙЛАШГАН МАНЗИЛИ»

2-бўлими

2.1. Жамиятнинг тўлиқ фирма номи:

- ўзбек тилида: “Chorsu buyum savdo komplеksi” aкsiyadorlik jamiyati;

- рус тилида: акционерное общество “Chorsu buyum savdo komplеksi”;

Қисқартирилган номи:

- ўзбек тилида: “Chorsu buyum savdo komplеksi” AJ;

- рус тилида: АО “Chorsu buyum savdo komplеksi”;

2.2. 2.2. Жойлашган манзили: индекс 100002, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Зарқайнар кўчаси.

2.3. Электрон почта манзили: chorsubuyum.savdokomplеksi@mail.ru

2.1. Жамиятнинг тўлиқ фирма номи:

- ўзбек тилида: “Chorsu buyum savdo komplеksi” aкsiyadorlik jamiyati;

- рус тилида: акционерное общество “Chorsu buyum savdo komplеksi”;

-Инглиз тилида: - Joint-stock company Chorsu buyum savdo komplеksi

Қисқартирилган номи:

- ўзбек тилида: “Chorsu buyum savdo komplеksi” AJ;

- рус тилида: АО “Chorsu buyum savdo komplеksi”;

-Инглиз тилида: - JSC “Chorsu buyum savdo komplеksi

2.2. Жойлашган манзили: индекс 100002, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Зарқайнар кўчаси.

2.3. Электрон почта манзили: info@chorsubsk.uz

2.4. Жамиятнинг расмий корпоратив веб сайти: www. chorsubsk.uz

Жамият Уставининг «ЖАМИЯТНИНГ УСТАВ ФОНДИНИ КЎПАЙТИРИШ»

6ўлими

6.1. Жамиятнинг устав фонди акцияларнинг номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

6.2. Жамиятнинг устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

6.3.Жамиятнинг устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

6.1. Жамиятнинг устав фонди қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

6.2. Жамиятнинг устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

Жамият уставининг «ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИГА ДИВИДЕНДЛАРНИ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ»

9-бўлими

Киритилсин. 9.2. Жамият томонидан оддий акциялар бўйича ҳисобланган дивидендларни тўлаш акциядорларнинг дивидендларни олишга бўлган тенг ҳуқуқларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Ўзгартирилсин. Жамият уставининг 9.2.-9.6. бандлари тегишинча 9.3.-9.7. бандлари хисоблансин.
   

Жамият Уставининг «АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ»

11ўлими

11.3. Акциядорларнинг умумий ҳисобот йиғилиши молия йили тугаганидан кейин кўпи билан олти ой ичида ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи (бундан буён матнда директор деб юритилади), коллегиал ижроия органининг (бундан буён матнда бошқарув деб юритилади) аъзолари, ишончли бошқарувчи билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги ҳақидаги масалалар ҳал этилади, шунингдек ушбу уставнинг 11.6. бандига мувофиқ жамиятнинг йиллик ҳисоботини, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш, жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш ва бошқа ҳужжатлар қараб чиқилади.

11.3. Акциядорларнинг умумий ҳисобот йиғилиши молия йили тугаганидан кейин кўпи билан олти ой ичида ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи (бундан буён матнда директор деб юритилади), коллегиал ижроия органининг (бундан буён матнда бошқарув деб юритилади) аъзолари, ишончли бошқарувчи билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги ҳақидаги масалалар ҳал этилади, шунингдек ушбу уставнинг 11.6. бандига мувофиқ жамиятнинг йиллик ҳисоботини, жамият ижроия органи ва кузатув кенгашининг жамиятниривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш, жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш ва бошқа ҳужжатлар кўриб чиқилади.
11.6.11. жамиятнинг йиллик ҳисоботини, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш; 11.6.11. жамиятнинг йиллик ҳисоботини, йиллик бизнес-режасини, шунингдек жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш;

11.8.жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш, жамиятни қайта ташкил этиш, жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш, эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш, жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш, йирик битим тузиш масаласи бўйича жамият кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган тақдирда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала кузатув кенгашининг қарорига кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқилгандаги масала ва баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан ортиғини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги масалалар бўйича қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

Бошқа масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчиллик овоз билан қабул қилинади.

11.8. жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш, жамиятни қайта ташкил этиш, жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш, эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш, жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш, йирик битим тузиш масаласи бўйича жамият кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган тақдирда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала кузатув кенгашининг қарорига кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқилгандаги масала ва баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан ортиғини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги масалалар бўйича қарор, аффилланган шахс билан тузилаётган битимни маъқуллаш хақидаги қарор, акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

Бошқа масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчиллик овоз билан қабул қилинади.

Киритилсин.

9.1.23. Солиққа оид ёки давлат олдидаги бошқа қарздорлик ҳисобига жамият устав фондидаги давлат улушини шакллантириш ёки ошириш тўғрисидаги қарор жамият акциядорлари умумий йиғилиши томонидан жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг камида учдан икки қисми эгалари бўлган акциядорларнинг (давлатдан ташқари) розилиги мавжуд бўлган тақдирда, акциядорларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади

Жамият Уставининг «ЖАМИЯТНИНГКУЗАТУВ КЕНГАШИ»

14-бўлими

14.4.1.Жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

14.4.1. Жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

14.4.20. жамиятнинг устав фондини кўпайтириш масалаларини, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш; 14.4.20. жамиятнинг устав фондини кўпайтириш масалаларини, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини кўпайтириш ҳамда жамиятнинг эълон қилинган акциялари сонини камайтириш билан боғлиқ  ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш;
14.4.22. жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш. Жамият ижроия органининг раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарор, одатда хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинади. 14.4.22. жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш. Жамият ижроия органининг раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарор, қоида тариқасида, чет эллик менежерлар иштирок этиши мумкин бўлган танлов бўйича саралаш асосида амалга оширилади.

Жамият Уставининг “ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ”

18-бўлими

18.5. Жамиятнинг ижроия органларини тузиш ҳамда уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра амалга оширилади. Жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра жамият директорини тайинлаш танлов асосида амалга оширилиши мумкин.

18.5.Жамият уставига мувофиқ ёки акциядорлар умумий йиғилишининг ёхуд жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра жамият директорини ёки бошқарув аъзоларини тайинлаш, қоида тариқасида, чет эллик менежерлар иштирок этиши мумкин бўлган танлов бўйича саралаш асосида амалга оширилади.

                    

 

Нашр этиш E-mail

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

uzinfocom