«Chorsu buyum savdo komplеksi» акциядорлик жамиятининг ташкил этилиши тарихи

“Chorsu buyum savdo komplеksi” aкsiyadorlik jamiyati (бундан буён "Жамият" деб номланади) хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган жамият сифатида тижорат, хўжалик ва бошқа ҳар қандай қонунда тақиқланмаган фаолиятларни амалга ошириш учун ташкил топган мустакил хўжалик юритувчи субъектдир.

Тошкент шаҳар ҳокимининг 1997 йил 15 январдаги 28-ф-сонли фармойишига асосан «Чор-Су» шоҳбекати ёнида буюм бозорини ташкил этиш учун 1,3 гектарли ер майдони ажратиш ҳақида қарор қабул қилинган. Шу фармойишга асосан мазкур ҳудудда буюм бозори қурилиши олиб борилган ҳамда Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш департаментининг 1998 йил 9 ноябрдаги 66-сонли буйруғи ва жамият таъсисчиларнинг 1998 йил 20 ноябрдаги таъсис шартномасига асосан бозор мақомига эга бўлган ҳолда жамият ташкил этилган.

Жамиятнинг устави Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1998 йил 1 декабрда №1175-рақам билан руйхатга олинган, кейинчалик жамият уставига киритилган ўзгартиришлар ва янги тахрирдаги устав Адлия вазирлигида 1999 йил 23 декабрда №1175-рақам билан, 2003 йил 20 майда №1175-рақам билан, 2009 йил 1 июнда №1175-рақам билан ва 2009 йил 22 декабрда №1175-рақам руйхатга олинган.

Тошкент шаҳри бозорларини замон талабларига мувофиқлаштириш ҳамда тадбиркорлар ва харидорларга қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 28 июлдаги «Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари билан савдо қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида» ги 330-сонли қарори, Тошкент шахар хокимининг 2003 йил 1 декабрдаги 814-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан жамият ҳудудидаги оддий савдо расталари ўрнига 560 та янги замоновий турғун савдо дўконлари қурилиб, улар юридик ва жисмоний шахсларга хусусийлаштириб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1326-сонли қарори ижроси юзасидан жамиятдан бозор мақоми олиниб, савдо комплексига ўзгартирилган ва жамият устави қайтадан янгидан тайёрланиб, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани тадбиркорлик субъектларини руйхатдан ўтказиш инспекциясида 2010 йил 29 декабрда № R-004783-09-рақам билан руйхатга олинган, кейинчалик уставга киритилган ўзгартиришлар инспекцияда 2012 йил 26 апрелда № R-004783-09-рақам билан, 2013 йил 6 майда янги тахрирдаги устав R-004783-09-рақам билан руйхатга олинган. Бунда жамиятнинг номи ўзгартирилиб, “Чорсу буюм бозори” ОАЖдан “Чорсу буюм савдо комплекси” ОАЖ этиб ўзгартирилган.

Жамиятнинг Миллий кийимлар савдо расталари ўрнида турғун савдо дўконлари қурилган.

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни 2014 йил 6 майда янгидан қабул қилинганлиги муносабати билан жамият акциядорларининг 2014 йил 31 июлдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарори билан жамиятнинг номи янги қабул қилинган қонуни талабларига мувофиқлаштирилиб, “Чорсу буюм савдо комплекси” акциядорлик жамияти деб номлана бошлади.

Жамиятнинг шакллантирилган устав жамғармаси 1 040 000 000 сўм бўлиб, 1 дона акциянинг номинал қиймати 1600 сўмни ташкил этади.

Ҳозирги кунда жамият ҳудудидаги савдо дўконларида тадбиркорларнинг буюм маҳсулотлари билан барча шароитлар яратилган. Жамиятнинг Миллий кийимлар павилонида турли хилдаги ўзбек миллий кийимлари савдоси ташкил этилган.

Нашр этиш E-mail

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

uzinfocom