Савол-жавоблар

2014 йилда жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкаси бўйича ўзгаришлар тўғрисида тушунча берсангиз?

2014 йилдан бошлаб жисмоний шахсларга тегишли бўзлган турар жойларга, квартиралар (шаҳарларда жойлашган, умумий майдони 200 кв.м.дан ошиқ бў'лганлари бундан мустасно), дала ҳовли қурилмалари, гаражлар ва бошқа иморатлар, хоналар ва иншоотларга -1,2 фоиз, шаҳарларда жойлашган умумий майдони 200 кв. м дан ошиқ ва 500 кв.м.гача бо'лган бо'лган турар жой ва квартираларга -1,4 фоиз, 500 кв.м.дан ошиқ бўлган турар жой ва квартираларга -1,8 фоиз миқдорида мол-мулкнинг инвентаризация қийматига нисбатан солиқ ставкаси қўлланилади. (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарорининг 18 иловаси).

Корхонамнинг банкдаги хисоб рақамини менга қулай бўлган ва менинг корхонам жойлашган вилоят ҳудудидаги исталган тижорат банкларида очишим мумкинми ёки фақатгина корхонам давлат рўйхатдан ўтган ҳудудда жойлашган тижорат банклардами?

“Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги” Йуриқноманинг (рўйхат рақами 1948, 2009-йил 27 -апрел) 3-банди иккинчи хатбошисига мувофиқ, улгуржи савдо корхоналари-ягона солиқ тўлови тўловчилари (улгуржи дорихона ташкилотлари, улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига кирувчи ихтисослаштирилган улгуржи база-идоралар бундан мустасно) миллий валютадаги асосий ва иккиламчи ҳисобварақларини улар юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган туман (шаҳар)даги тижорат банклари ва (ёки) уларнинг филиалларида очишлари лозимлиги белгиланган.

Пуллар қандай ҳолларда тўловга яроқсиз ҳисобланиши тўғрисида батафсил маълумот берсангиз?

Марказий банкнинг Адлия вазирлигида 2008 йил 27 июнда 1831-сон билан рўйхатга олинган “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқнома”да «сўм»нинг тўловга яроқлилик белгиларни аниқлаш қоидалари белгиланган. Хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги банкнотларни монеликсиз тўловга қабул қилишлари ва тушум пули сифатида банкларга топширишлари лозим: а) ҳар қандай қисмида тешик ёки йиртилишлар, сийқаланишлар, доғлар, қалам, сиёҳ ва фломастер билан ёзилган ёзувлари мавжуд бўлган пуллар; б) йиртилган ва елимланган пуллар, агар пулнинг иккала қисми шак-шубҳасиз битта банкнотга тегишли бўлса; в) бўёқ моддалари ва кислота тўкилган, табиий ранги ўзгарган, куйган, бўялган ёки чизилган пуллар; г) шикастланиш тури ва жойлашишидан қатъи назар, банкнот тўлиқ ҳажмининг 55 фоизидан кам бўлмаган қисми сақланиб қолинган пуллар. Шикастланиш туридан қатьи назар (шакли бузилган, пачоқланган, сийқаланган, тешилган, қирқилган, синдирилган, ишқорга солинган, бирор бир металл билан пайвандланган, оловда эритилган, кўкариб ва қорайиб кетган) ўзининг тўла ҳажмини ва олд тарафидаги қиймати тасвирини сақлаб қолган ҳамда ҳақиқийлигига шубҳа туғдирмайдиган металл тангалар тўловга яроқли ҳисобланади. Шикастланган пуллар “эскирган” пуллар тоифасига киритилиб банклар томонидан улар шу қийматдаги тўловга яроқли пулларга алмаштириб берилади.

Саволларингизни жамиятни chorsubuyum.savdokomplеБу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак. электрон почтасига йуллашингиз мумкин. Жавоблар учун ўз манзилингизни (электрон ва бошқа) қолдиришингизни унутманг. Жамиятни сайтида савол-жавоблар буйича сайт ишини янада яхшилаш буйича ишлар олиб борилмокда.

 

Нашр этиш E-mail

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

uzinfocom