Welcome to Chorsu buyum savdo kompleksi   Click to listen highlighted text! Welcome to Chorsu buyum savdo kompleksi Powered By GSpeech

“Chorsu buyum savdo komplеksi” AJ-нинг Ижроия орган тўғрисидаги низоми

 

«Чорсу буюм савдо комплекси» АЖ акциядорларининг 2014 йил

31 июлдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши томонидан

ТАСДИҚЛАНГАН

Умумий йиғилиш раиси

____________ Ф. Мирхайдаров

 

 

«Чорсу буюм савдо комплекси»

акциядорлик жамиятининг ижроия органи тўғрисидаги

НИЗОМИ

(янги тахрири)

 

 

 

Тошкент шахри – 2014 й.

 

МУНДАРИЖА

1. Умумий қоидалари

2. Жамиятнинг ижро этувчи органини тузиш  тартиби

3. Жамият  Директорининг ваколатлари

4. Жамият  Директорининг  жавобгарлиги

1. Умумий қоидалар

1.1. Мазкур Низом «Чорсу буюм савдо комплекси» акциядорлик жамияти (бундан буён Жамият деб юритилади) Кузатув кенгашини ташкил этиш ва унинг фаолият тартибини, аъзоларини сайлашни, шунингдек уларнинг хуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

1.2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар  хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида» Қонун (бундан буён  матнда Қонун деб юритилади) хамда Жамият  Уставига мувофиқ  ишлаб  чиқилган.

2. Жамиятнинг ижро этувчи органини тузиш  тартиби

2.1. Жамиятнинг директори кузатув кенгаши томонидан сайланади (тайинланади, ёлланади). Жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра директор танлов асосида тайинланиши  мумкин.

2.2. Директор  номзодини кўриб чиқилганда ва тасдиқланганда қарор оддий кўпчилик овоз билан кузатув кенгаш томонидан қабул  қилинади.

2.3. Директорга номзод жамиятга ўзининг жиноий жавобгарликка  тортилганлиги фактлари тўғрисида маълум қилиши шарт.

2.4. Ижро этувчи орган таркибига у ёки бу номзодни тавсия этар экан кузатув кенгаш раиси контракт тузиш шартлари, бошқарув  фаолияти учун  мукофотлаш  миқдори ва номзоднинг  шахсий аризаси билан  тасдиқланган контракт тузишга   номзоднинг розилиги тўғрисида ахборот беради.

2.5. Директорга номзодлар ўзларининг номзодлари кўриб чиқилаётганда кузатув кенгаш мажлисида қатнашишлари мумкин.

2.6. Директор таклиф қилинган номзодни кузатув кенгаш томонидан тайинлангандан  кейин у билан мажбуриятларни бажариш юзасидан контракт тузилади. Директор билан  контракт уни узайтириш мумкинлиги ёки тухтатиш тўғрисида хар йили қарор қабул қилинган  холда бир йил муддатга тузилади.  Шартномани жамият номидан кузатув кенгаш раиси ёки  кузатув кенгаш томонидан вакил қилинган шахс имзолайди.

2.7. Акциядорлик жамиятининг директори жамиятнинг уставини, шунингдек  контракт шартларини бузганлиги учун бир вақтнинг ўзида  контракт бекор килинган холда  эгаллаб турган лавозимидан чақириб олиниши мумкин. Жамиятнинг директори  чақириб олиш ва у  билан тузилган контрактни  бекор қилиш хақидаги қарор кузатув кенгаши  томонидан  кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

2.8. Кузатув кенгаш директори билан тузилган шартномаларни улар томонидан қупол бузилишларга йўл  қўйилганда ёки жамият йиллик бизнес-режасининг тасдиқланган параметрлари бажарилиши барбод қилинганда муддатидан олдин тўхтатиш хуқуқига эгадир.

3. Жамият Директорининг ваколатлари

3.1. Жамият директорининг ваколатига жамиятнинг кундалик фаолиятига рахбарлик қилишга доир масалалар киради, акциядорлар  умумий йиғилишининг  ёки жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилган масалалар бундан мустасно.
3.2. Жамият директорининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

  • Акциядорлар умумий йиғилишининг ва жамият кузатув кенгашининг қарорлари  бажарилишини ташкил этиш;
  • ишлаб чиқарилаётган махсулотларни сотиш, бажарилаётган ишларни  хамда хизмат кўрсатилаётган нархларини тасдиқлаш;
  • жамият номидан ишочномасиз иш юритиш, шу жумладан унинг манфаатларини  ифодалаш;
  • жамият номидан  битимлар тузиш;
  • жамиятнинг филиали  ёки  ваколатхонаси  рахбарини  тайинлаш;
  • штатларни тасдиқлаш хамда унга тегишли ўзгартиришлар киритиш, жамият ходимларини ишга қабул қилиш, улар  билан мехнат шартномаларини тузиш  ва бекор қилиш  ва  уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш, ходимлар томонидан   мехнат ва ижро  интизомини сақлаб туришини таъминлаш;
  • жамиятнинг барча ходимлари бажариши мажбурий буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;
  • жамият фойдасини тақсимлаш тўғрисидаги тавсияни тайерлаш учун кузатув кенгашига  таклифни киритиш;
  • жамият номидан хужжатларни имзолаш;
  • конун хужжатларида жамият мол-мулкини ва пул маблағларини тасарруф этиш;
  • жамият номидан харакат қилиш учун ишончномалар бериш;
  • банкларда хисоб-китоб  ва бошка рақамлар очиш;
  • ўринбосарлари орасида мажбуриятларни тақсимлаш ва ходимлар иш мажбуриятлари бўйича  қўлланмаларни тасдиқлаш;
  • жамиятнинг акциядорлар умумий йиғилишининг ёки кузатув кенгашининг ваколатларига киритилмаган ички меъёрий хужжатларини тасдиқлаш;
  • жамият кундалик фаолиятини амалга ошириш ва акциядорлар умумий йиғилишининг  ёки кузатув кенгашининг ваколатларига киритилмаган масалалар бўйича  қарорлар қабул  қилиш.

3.3. Директор қуйидагиларга  мажбур:

  • Жамиятнинг йиллик бизнес-режа, акциядорлар умумий йиғилиши ва  кузатув кенгаши қарорлари бажарилишни таъминлаш;
  • Жамиятни малакали ходимлар билан таъминлаш, ходимларнинг  билимлари, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан самарали равишда фойдаланиш буйича  чораларни кўриш;
  • Жамият ходимларининг ижтимоий кафолатларига риоя қилиниши ва мехнатни мухофаза  қилинишини таъминлаш;
  • Жамият ва унинг ходимлари томонидан жамият фаолиятида  қонунчилик талабларига  риоя қилинишини таъминлаш;
  • Жамиятда бухгалтерия хисоби ва хисоботининг тегишли холати ва хаққонийлигини   ташкил   қилинишини   таъминлаш;
  • бир йилда бир марта акциядорлар  умумий йиғилишида  йиллик  хисоботи тўғрисида  хисобот тақдим этиш;
  • хар чоракда кузатув кенгаши  олдида жамиятнинг йиллик бизнес режаси  бажарилишининг холати тўғрисида хисобот бериш;
  • тегишли органлар, акциядорлар, кредиторлар ва оммавий  ахборот воситаларида  жамиятнинг хар йилги молиявий ва бошқа хисоботи, фаолияти тўғрисидаги ахборот  ва  маълумотларни  ўз вақтида тақдим этилиши ва чоп этилишини назорат  қилиш;
  • акциядорларга қонунчилик билан бериладиган хуқуқларини химоя қилишини  таъминлаш;
  • маъмурий харажатлар  хисоби  ва бошқалар билан тасдиқланган  маблағлар доирасида  мол-мулкни  сотиб олиш ва харажатларни  амалга ошириш;
  • шартномалар бўйича мажбуриятларни ижровини таъминлаш;
  • қонунчилик ва мазкур Уставига мувофиқ бошқа мажбуриятлар.

3.4. Директорни моддий рағбатлантириш жамият фаолияти самарадорлигига  қараб амалга оширилади.

4. Жамият Директорининг жавобгарлиги

4.1. Жамият Директори ўз хуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини  бажаришда  жамиятнинг манфаатларини кўзлаб иш тутиши  хамда белгиланган тартибда  жавобгар бўлиши лозим.

Агар бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги солидар  жавобгарлик бўлади.

4.2. Жамият ёки у жойлаштирган  акцияларнинг хаммаси бўлиб  камида бир фоизга эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган  зарарларнинг ўрнини қоплаш  тўғрисидаги даъво билан директор устидан судга мурожат қилишга хакли.

4.3. Агар директор жамият томонларидан бири хисобланган битишувдан  молиявий манфаатдорлиги тўғрисида  хабар беришга мажбур ва овозга қўйилганда  қатнашмайди.

4.4. Директор унга хизмат мавқеи билан берилган хуқуқлардан ўзи мехнат муносабатларида бўлган юридик ва жисмоний  шахсларнинг мақсадлари йўлида  фойдаланмасликлари  керак.

4.5. Жамият директори жамият мол-мулкини  тасарруф қилишдан  шахсий фойда  кўриш  бўйича  харакатларга йўл  қўймаслиги керак.

4.6. Жамият директори даврида  фаолияти жамият махсулотларини сотиш ёки  хизматлар  тақдим этишда қийинчилик  тўғдирадиган  корхоналарни  таъсис этиш ёки таъсис этишда  қатнашиш хуқуқига  эга эмаслар. Директор  жамиятда лавозимга  тайинланганда   худди шундай  корхоналардаги  ўз иштирокини  тўхтатиши   ва бу  тўхтатиш тўғрисида  акциядорлик жамияти  кузатув кенгашини хабардор қилмоғи лозим.

4.7. Жамият директори  ўз манфаатларини  бажармаганлиги ёки зарур даражада  бажармаганлиги натижасида жамиятга етказилган зарар  учун Ўзбекистон  Республикасининг  амалда қонун хужжатларига ва жамият Уставига мувофиқ жамиятга етказилган зарарни  қоплаш бўйича тўлиқ хажмида  жамият олдида жавоб берадилар.

Нашр этиш E-mail

“Chorsu buyum savdo komplеksi” AJ-нинг Кузатув кенгаши тўғрисидаги низоми

 

«Чорсу буюм савдо комплекси» АЖ акциядорларининг 2014 йил

31 июлдаги навбатдан ташкари умумий йиғилиши томонидан

ТАСДИҚЛАНГАН

Умумий йиғилиш раиси

______________Ф. Мирхайдаров

 

 


«Чорсу буюм савдо комплекси» акциядорлик жамиятининг
Кузатув кенгаши тўғрисидаги
НИЗОМИ
(янги тахрири)


Тошкент шахри – 2014 й.

 

1. Умумий қоидалар

1.1. Мазкур Низом «Чорсу буюм савдо комплекси» акциядорлик жамияти (бундан буён Жамият деб юритилади) Кузатув  кенгашини ташкил этиш ва унинг фаолият тартибини, аъзоларини сайлашни, шунингдек уларнинг хуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.

1.2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар  хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида» Қонуни (бундан буён  матнда Қонун деб юритилади) хамда Жамият  Уставига мувофиқ  ишлаб  чиқилган.

1.3. Жамият Кузатув кенгаши ўз ишини  қонунчилик, мазкур Устав ва акциядорлар Умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган мазкур «Кузатув кенгаши тўғрисида»ги  низом  асосида  амалга  оширади.

1.4. Жамият Кузатув кенгашининг сон таркиби Жамият Уставида белгилаб қўйилади.

2. Кузатув кенгашининг ваколатлари

2.1. Жамиятнинг Кузатув кенгаши  Жамият фаолиятига умумий рахбарликни  амалга оширади, Қонун ва Жамият Устави билан акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат  доирасига  киритилган масалаларни хал этиш бундан мустасно.

2.2. Кузатув кенгаши ваколатларига қуйидагилар киради:

  • жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
  • акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
  • акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;
  • акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;
  • акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
  • Жамият Уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш масалаларини Акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;
  • мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;
  • қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда аффилланган шахслар иштирокида битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш. Бунда жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси жамият кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай маъқулланиши лозим;
  • ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;
  • жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;
  • аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;
  • жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;
  • дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
  • жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;
  • жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;
  • жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;
  • қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда йирик битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;
  • жамиятнинг устав фондини кўпайтириш масалаларини, шунингдек жамият уставига жамиятнинг устав фондини кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш;
  • эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисида қарорлар қабул қилиш ва қимматли қоғозлар чиқарилуви эмиссия рисоласини тасдиқлаш ҳамда уларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  • жамиятнинг ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш), раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
  •  қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
  • ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорларини белгилаш;

2.3. Жамият Кузатув кенгаши ваколат доирасига қонун ҳужжатларига, ушбу Уставга ва Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган "Кузатув кенгаши тўғрисида"ги низомга мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин.

2.4. Жамият кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамият ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.

3. Кузатув кенгаш аъзоларини сайлаш

3.1. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш Конунда ва Жамият  Уставида назарда тутилган тартибда бир йил муддатга  акциядорларнинг Умумий  йигилиши томонидан амалга оширилади.

3.2. Жамиятнинг Кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган  тарзда кайта сайланиши мумкин.

3.3. Жамият Директори Кузатув кенгашига сайланиши  мумкин эмас.

3.4. Айни шу  Жамиятда мехнат шартномаси (контракт) буйича ишлаётган шахслар  Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоси булиши мумкин эмас.

3.5. Жамиятнинг Кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан  куйиладиган талаблар акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан  тасдиқланган қарорда  белгилаб  қўйилиши мумкин.

3.6. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш  орқали  амалга оширилади.

3.7. Кумулятив овоз беришда хар бир акциядорга тегишли  овозлар сони  Жамиятнинг Кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар  сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта  номзодга тўлиқ беришга  ёки  икки ва  ундан ортиқ номзодлар ўртасида  тақсимлашга  хақли.

3.8. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар Жамият Кузатув кенгашининг таркибига сайланган деб хисобланади.

4. Кузатув кенгаш Раиси

4.1. Жамият Кузатув кенгашининг  Раиси Кузатув кенгаши аъзоларининг умумий  сонига нисбатан кўпчилик овоз билан,  ушбу кенгаш таркибидан кузатув кенгаши  аъзолари томонидан  сайланади.

4.2. Жамиятнинг Кузатув кенгаши ўз раисини Кузатув кенгаши аъзоларининг  умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан қайта сайлашга хақли.

4.3. Жамият Кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатув  кенгаши мажлисларини чакиради ва уларга раислик килади, мажлисларда баённома  юритилишини ташкил этади, акциядорларнинг Умумий  йиғилишида  раислик  қилади.

4.4. Жамият кузатув кенгашининг раиси бўлмаган тақдирда  унинг вазифасини кузатув кенгашининг аъзоларидан бири амалга оширади.

4.5. Кузатув   кенгаш  раиси, агар кузатув кенгашининг қарори  билан ушбу  ваколатлар  бошқа шахсга юкланмаган бўлса, Директор билан  тузилган шартномаларни   жамият номидан имзолайди.

5. Кузатув  кенгаш  мажлиси

5.1. Жамият кузатув кенгашининг мажлиси кузатув  кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббусига кўра, жамият кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси, директорнинг, шунингдек жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг  (акциядорларнинг) талабига кўра чақирилади.

5.2. Жамият кузатув кенгаши мажлислари унинг раиси  томонидан хар чоракда  камида бир марта чақирилади. Заруриятга кўра  жамият кузатув кенгашининг  мажлислари  чоракда бир  мартадан  купроқ  ўтказилиши мумкин.

5.3.  Янги бир йил муддатга сайланган Кузатув кенгашининг биринчи  мажлиси  жамият кузатув кенгаши аъзоларидан  бири томонидан мажлис чақирилиши  тўғрисидаги бошқа кузатув кенгаши аъзоларини хабардор қилиш орқали чақирилади. Кузатув кенгашининг ушбу мажлисида жамият Кузатув кенгаши раисини сайлаш  масаласини  кўриши  шарт.

5.4. Мазкур Низомнинг  5.1.-бандида белгиланган шахс томонидан кузатув кенгаши  мажлисини чақириш тўғрисидани ёзма талаб келиб тушган тақдирда, кузатув  кенгашининг раиси келиб тушган   талабни кўриб чиқишга мажбур. Жамият Кузатув  кенгашининг мажлисини ўтказиш тўғрисидаги талабда мажлис  кун тартибига  киритилиши  керак бўлган масалалар  уларни  киритиш сабаблари кўрсатилган холда  таърифланган хамда мажлис  чақирилишини талаб қилаётган шахснинг  электрон манзили бўлиши керак. Талаб такдим этган санадан эътиборан ўн кун ичида  жамият кузатув  кенгашининг раиси мажлисни чақиришни  рад  этиш хақида қарор қабул қилиши керак. Чақириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган такдирда  талабда кўрсатилган масалани (масалаларни) кўриб чиқиш бўйича кузатув кенгаши  мажлиси кузатув кенгаш раиси томонидан тегишли талаб олинганидан бошлаб ўттиз иш кунидан кечиктирмай ўтказилиши керак.  Жамият  кузатув кенгаши раиси томонидан  мажлис чақириш ёки бундай  мажлисни чақиришни рад этиш  хақидаги асослантирилган  қарори мажлис чақиришни талаб килган шахсга қарор қабул қилинган  пайтдан эътиборан  уч иш кунидан  кечиктирмай электрон манзил орқали юборилади.

5.5. Жамият кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум аниқланади.  Жамият кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг камида етмиш беш фоизи иштирок   этганида кворум хисобланади. Жамият  кузатув кенгаши  аъзоларининг сони  мазкур бандида назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бқлган тақдирда,  жамият кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан  ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг  колган аъзолари  акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида  қарор қабул қилишга, шунингдек жамият директорининг ваколатлари муддатидан илгари  тугатилган  тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга хақлидир.

5.6. Жамиятнинг кузатув кенгаши мажлиси кворуми мавжуд бўлган тақдирда  жамият кузатув кенгаши ваколатли бўлади. Кузатув кенгаши мажлисини кузатув  кенгаши раиси, у бўлмаган тақдирда эса, унинг кузатув кенгашининг аъзоларидан  бири очади, мажлис кун тартибини эълон қилади ва мажлисини олиб боради. Йиғилиш кун  тартиби масаласи бўйича кузатув кенгаши раиси, кузатув кенгаши аъзоси ёки кун  тартиби масаласи бўйича маъруза билан таклиф этилган шахс чиқишлари тингланади. Чиқишларнинг натижаларига кўра кун тартибидаги масала мухокама қилинади. Овозга  қўйилган савол бўйича овоз берилади. Кузатув кенгаши раиси, у бўлмаган  тақдирда эса,  унинг кузатув кенгашининг аъзоларидан бири овозга қўйиш натижаларини ва қабул  қилинган қарорни ўқиб эшиттиради. Кун тартибига қўйилган масалалар кўриб чиқилиши натижасига кўра, кўрсатилган шахс йиғилишни ёпик деб  эълон қилади.

5.7. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, агар кузатув кенгашининг  мажлисини чақириш ва ўтказиш тартибини белгиловчи Қонун ва мазкур Уставда, ўзгача  қоида назарда тутилмаган бўлса, мажлисда хозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан  қабул қилинади.  Жамият кузатув кенгашининг мажлисида масалалар хал этилаётганда  кузатув кенгашининг  хар бир аъзоси  битта овозга эга бўлади. Жамият кузатув  кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кузатув кенгашининг бошка аъзосига  беришига йўл  қўйилмайди. Жамият  кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган тақдирда  жамият кузатув  кенгаши  раиси  хал  қилувчи  овози  хуқуқига  эга.

5.8. Жамият кузатув кенгашининг  қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан  (суров йўли билан) жамият кузатув  кенгашининг барча аъзолари томонидан  бир овоздан  қабул қилиниши мумкин.

5.9. Қонуни 18-моддасининг иккинчи ва тўртинчи қисмларида ва  Уставнинг  4.4. ва 4.6. бандида кўрсатилган масалалар бўйича қарор жамият кузатув кенгаши  томонидан  бир  овоздан  қабул  қилинади.

5.10. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув  кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан  сўнг ўн кундан кечиктирмай тузилади.

Мажлис баённомасида куйидагилар кўрсатилади:

  • мажлис  ўтказилган сана, вақт ва жой;
  • мажлисда хозир бўлган шахслар;
  • мажлиснинг кун тартиби;
  • овоз беришга қўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;
  • қабул  қилинган  қарорлар.

Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган  жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри  расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади.

5.11. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни  жамиятнинг Директорига ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши  акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда  мазкур қарор хақидаги ахборот жамиятнинг Директорига кузатув кенгашининг мажлиси  ўтказиладиган  куни  топширилади.

6. Кузатув  кенгаш аъзоларининг хуқуқ   ва  мажбуриятлари

6.1. Кузатув кенгаш аъзоси қуйидаги хуқуқларга эга:

  • Кузатув кенгаш мажлисида шахсан қатнашиш, йиғилишда мухокама қилинаётган  масала юзасидан регламент билан ажратилган вақт доирасида сўзга чиқиш;
  • Кузатув кенгаш қарорига кўра муайян даврда жамиятнинг фаолияти, уни  ривожлантириш режалари тўғрисида ахборот олиш;
  • Кузатув   кенгаши  вазифаларни бажарганлик учун тақдирлаш пули ва (ёки) харажатларнинг компенсациясини олиш (агар   тақдирлаш пули тўлаш ва (ёки) харажатларнинг компенсациясини  қоплаш жамият акциядорларининг умумий йиғилиши  қарорида назарда  тутилган бўлса);
  • Қонунчилик, жамият  устави  ва  мазкур Низомга мувофиқ  бошқа  хуқуқлар.

6.2. Кузатув кенгаш аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаш кузатув  кенгаши  раиси томонидан кузатув   кенгашининг хар бир аъзоси учун аниқ амалга оширилади. Кузатув кенгашининг хар бир аъзоси  учун тақдирлаш пули миқдори фаолият самарадорлигига қараб акциядорлар умумий йиғилиши томонидан белгиланади.

6.3. Жамият кузатув кенгашининг  аъзолари  қуйидагиларга  мажбурдирлар:

  • Жамият битишув тузишидан аффиланганлиги тўғрисида қонунчиликда  белгиланган тартибда жамиятни хабардор  этиш;
  • Кузатув кенгаш аъзолари ўзларининг мажбуриятларини халол, шунингдек жамият манфаатлари йўлида улар энг яхши деб хисоблайдиган усул билан амалга  ошириш;
  • Қонунчилик, жамият устави ва мазкур Низомга мувофиқ бошқа мажбуриятлар.

6.4. Кузатув кенгаш аъзолари  кузатув  кенгаш  томонидан у ёки бу қарорларни  қабул қилишга таъсир кўрсатганлик учун бевосита ёки билвосита  хак олиш хуқуқига эга эмас.

6.5. Кузатув кенгаш аъзолари жамият имкониятлари (мулкий ва номулкий  хуқуқлар, хўжалик фаолияти сохасидаги  имкониятлар, жамиятнинг фаолияти ва  режалари тўғрисидаги ахборот)дан  шахсий бойлик орттириш мақсадида фойдаланиш хуқуқига эга эмас.

7. Кузатув кенгаш аъзоларининг жавобгарлиги

7.1. Жамият кузатув кенгашининг аъзолари жамият олдида қонунчилигига ва  жамият  уставига мувофиқ  жавоб  берадилар.

7.2. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари ўз хуқуқларини амалга оширишда ва ўз  мажбуриятларини бажаришда жамиятнинг манфаатларини кўзлаб  иш  тутиши  хамда  белгиланган  тартибда  жавобгар  бўлиши  лозим.

7.3. Агар бир нечта шахс жавобгар бўлса, уларнинг жамият олдидаги жавобгарлиги  солидар жавобгарлик бўлади.

7.4. Жамиятга зарар етказилишига сабаб  бўлган қарорга овоз беришда иштирок  этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган  жамият кузатув кенгаши аъзолари  жавобгар  бўлмайди.

7.5. Жамият ёки у жойлаштирган акцияларнинг хаммаси бўлиб камида бир  фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларнинг  ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъво билан жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоси  устидан  судга  мурожаат  килишга  хақли.

Нашр этиш E-mail

«Chorsu buyum savdo komplеksi» акциядорлик жамиятининг ташкил этилиши тарихи

“Chorsu buyum savdo komplеksi” aкsiyadorlik jamiyati (бундан буён "Жамият" деб номланади) хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган жамият сифатида тижорат, хўжалик ва бошқа ҳар қандай қонунда тақиқланмаган фаолиятларни амалга ошириш учун ташкил топган мустакил хўжалик юритувчи субъектдир.

Тошкент шаҳар ҳокимининг 1997 йил 15 январдаги 28-ф-сонли фармойишига асосан «Чор-Су» шоҳбекати ёнида буюм бозорини ташкил этиш учун 1,3 гектарли ер майдони ажратиш ҳақида қарор қабул қилинган. Шу фармойишга асосан мазкур ҳудудда буюм бозори қурилиши олиб борилган ҳамда Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш департаментининг 1998 йил 9 ноябрдаги 66-сонли буйруғи ва жамият таъсисчиларнинг 1998 йил 20 ноябрдаги таъсис шартномасига асосан бозор мақомига эга бўлган ҳолда жамият ташкил этилган.

Жамиятнинг устави Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1998 йил 1 декабрда №1175-рақам билан руйхатга олинган, кейинчалик жамият уставига киритилган ўзгартиришлар ва янги тахрирдаги устав Адлия вазирлигида 1999 йил 23 декабрда №1175-рақам билан, 2003 йил 20 майда №1175-рақам билан, 2009 йил 1 июнда №1175-рақам билан ва 2009 йил 22 декабрда №1175-рақам руйхатга олинган.

Тошкент шаҳри бозорларини замон талабларига мувофиқлаштириш ҳамда тадбиркорлар ва харидорларга қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 28 июлдаги «Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари билан савдо қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида» ги 330-сонли қарори, Тошкент шахар хокимининг 2003 йил 1 декабрдаги 814-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан жамият ҳудудидаги оддий савдо расталари ўрнига 560 та янги замоновий турғун савдо дўконлари қурилиб, улар юридик ва жисмоний шахсларга хусусийлаштириб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1326-сонли қарори ижроси юзасидан жамиятдан бозор мақоми олиниб, савдо комплексига ўзгартирилган ва жамият устави қайтадан янгидан тайёрланиб, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани тадбиркорлик субъектларини руйхатдан ўтказиш инспекциясида 2010 йил 29 декабрда № R-004783-09-рақам билан руйхатга олинган, кейинчалик уставга киритилган ўзгартиришлар инспекцияда 2012 йил 26 апрелда № R-004783-09-рақам билан, 2013 йил 6 майда янги тахрирдаги устав R-004783-09-рақам билан руйхатга олинган. Бунда жамиятнинг номи ўзгартирилиб, “Чорсу буюм бозори” ОАЖдан “Чорсу буюм савдо комплекси” ОАЖ этиб ўзгартирилган.

Жамиятнинг Миллий кийимлар савдо расталари ўрнида турғун савдо дўконлари қурилган.

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни 2014 йил 6 майда янгидан қабул қилинганлиги муносабати билан жамият акциядорларининг 2014 йил 31 июлдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарори билан жамиятнинг номи янги қабул қилинган қонуни талабларига мувофиқлаштирилиб, “Чорсу буюм савдо комплекси” акциядорлик жамияти деб номлана бошлади.

Жамиятнинг шакллантирилган устав жамғармаси 1 040 000 000 сўм бўлиб, 1 дона акциянинг номинал қиймати 1600 сўмни ташкил этади.

Ҳозирги кунда жамият ҳудудидаги савдо дўконларида тадбиркорларнинг буюм маҳсулотлари билан барча шароитлар яратилган. Жамиятнинг Миллий кийимлар павилонида турли хилдаги ўзбек миллий кийимлари савдоси ташкил этилган.

Нашр этиш E-mail

Алоқалар

 

Манзил: 100002, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Шайхонтохур тумани, Заркайнар кўчаси, 1

Телефон: (+99871) 244-82-78

Факс: (+99871) 244-82-81

E-mail: info(@)chorshubsk.uz

Иш тартиби: 900-1800; тушлик: 1300-1400


 

Нашр этиш E-mail

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

uzinfocom
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech