«Chorsu buyum savdo komplеksi» АЖ акциядорлари диққатига!

«Chorsu buyum savdo komplеksi» АЖ Кузатув кенгаши 2017 йил 24 июнь куни соат 1200 да акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.Акциядорларни рўйхатга олиш 2017 йил 24 июнь соат 1100 дан бошланади.

Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Зарқайнар кўчаси.

Эл.почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун 2017 йил 29 май ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2017 йил 20 июнь ҳолатига тузилган.

 Умумий йиғилиш кун тартиби:

1. Жамиятнинг ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик хисоботи, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги хисоботини эшитиш.

2. Жамиятнинг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.

3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.

4. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисобварағини тасдиқлаш, унинг фойдаси ва зарарларини тасдиқлаш.

6. Жамиятнинг 2017 йилга мўлжалланган бизнес-режасини, хамда даромадлар ва харажатлар сметаси режасини тасдиқлаш.

7. Жамиятнинг директорини сайлаш.

8. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.

9. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.

Акциядорлар умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт.

Акциядорлар ҳужжатлар билан 20 июндан жамият маъмурият биносида танишишлари мумкин.

Маълумот учун телефонлар: 244-82-78

Нашр этиш E-mail

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

uzinfocom