«Chorsu buyum savdo komplеksi» АЖ акциядорлари диққатига!

«Chorsu buyum savdo komplеksi» АЖ Кузатув Кенгаши 2016 йил 30 апрел куни соат 1200да акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.

Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.

Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Зарқайнар кўчаси.

Эл.почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси: 2016 йил 8 апрел. Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси: 2016 йил 26 апрел.

  Умумий йиғилиш кун тартиби:

1. «Chorsu buyum savdo komplеksi» АЖнинг 2015 йил фаолияти якуни юзасидан жамият директорининг ҳисоботини тасдиқлаш ва унинг фаолиятига бахо бериш.

2. Жамиятнинг 2015 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.

3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.

4. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.

5. Жамият кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботи.

6. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисобварағини тасдиқлаш, унинг фойдасини тақсимлаш.

7. Жамиятнинг 2016 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, хамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.

8. Жамиятнинг директори билан тузилган шартномани амал қилиш муддатини узайтириш.

9. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.

10. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.

11. Жамиятнинг Уставига ўзгартириш киритиш.

12. “Жамият акциядорлари умумий йиғилиши тўғрисидаги Низом”га ўзгартириш киритиш.

13. “Жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳақидаги Низоми”га ўзгартириш киритиш.

14. “Жамият ижроия органи ҳақидаги тўғрисидаги Низом”га ўзгартириш киритиш.

15. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 18 декабрдаги 366-сонли қарори хамда 2016 йил 22 мартдаги 216-ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш.

17. Жамиятда “Корпоратив бошқарув Кодекси”ни жорий қилиш.

18. Жамиятни ўрта муддатга ривожлантиришнинг стратегиясини тасдиқлаш.

19. Жамиятнинг узоқ муддатга ривожлантиришнинг стратегиясини тасдиқлаш.

Акциядорлар умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт.

Умумий йиғилишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан ахборот билан жамият маъмуриятида 24 апрелдан танишиш мумкин.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2016 йил 30 апрел соат 11-00 дан бошланади.

Маълумот учун телефонлар: 244-82-78

ЖАМИЯТНИНГ БАРЧА АКЦИЯДОРЛАРИГА!

Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги қонуни 2014 йил 06 майда янги тахрирда қабул қилиниши муносабати билан ушбу қонуннинг 62-моддасида акциядорларни Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга уларнинг электрон почтасига хам юборилиши кўзда тутилган. Шу муносабат билан ўзингизни почта манзилингиз хақида жамиятга маълумот такдим этишингизни сўраймиз.»

 

Нашр этиш E-mail

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

uzinfocom