Welcome to Chorsu buyum savdo kompleksi   Click to listen highlighted text! Welcome to Chorsu buyum savdo kompleksi Powered By GSpeech

Жамият акцияларини қайтариб сотиб олиш

Жамият акцияларини сотиб олиши Акциядорлик жмиятлари фаолиятини тартибга солувчи қонунга мувофиқ амалга оширилади. Мазкур қонуннинг 37 ва 38 моддасига мувофиқ:

37-модда. Жойлаштирилган акцияларни жамият томонидан олиш
Жамият ўзи жойлаштирган акцияларни акциядорлар умумий йиғилишининг жойлаштирилган акцияларнинг бир қисмини олиш ва ушбу акцияларнинг умумий сонини камайтириш йўли билан жамият устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисидаги қарорига кўра, шунингдек уларни кейинчалик белгиланган тартибда қайта сотиш мақсадида жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра олишга ҳақли.
Агар муомалада қолган акцияларнинг номинал қиймати жамият устав фондининг (устав капиталининг) ушбу Қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган энг кам миқдоридан камайиб кетадиган бўлса, жамият жойлаштирилган акцияларининг умумий сонини камайтириш мақсадида уларнинг бир қисмини олиш йўли билан жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас.
Акциядорлар умумий йиғилишининг акцияларнинг умумий сонини камайтириш мақсадида уларни олиш йўли билан жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қабул қилинган қарори асосида жамият томонидан олинган акциялар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.
Акцияларни олиш тўғрисидаги қарорда олинадиган акцияларнинг турлари, жамият оладиган ҳар бир турдаги акцияларнинг сони, акцияларни олиш нархи, акциялар ҳақини тўлаш шакли ва муддати, шунингдек акциялар қанча муддатда олиниши белгилаб қўйилиши керак.
Агар жамиятнинг уставида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, акцияларни олиш вақтида уларга ҳақ тўлаш пул маблағлари билан амалга оширилади. Акцияларни олиш муддати акцияларни олиш тўғрисидаги қарор билан белгиланади, бу муддат ўн кундан кам бўлмаслиги керак. Жамият томонидан оддий акцияларни олиш нархи уларнинг бозор қийматига мувофиқ белгиланади.
Қайси муайян турдаги акцияларни олиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, ўша акцияларнинг эгаси бўлган ҳар бир акциядор мазкур акцияларни сотишга ҳақли, жамият эса уларни олиши шарт. Агар жамият томонидан олиниши тўғрисида акциядорларнинг аризалари тушган акцияларнинг умумий сони ушбу моддада белгиланган чекловлар ҳисобга олинган ҳолда жамият олиши мумкин бўлган акцияларнинг сонидан ортиқ бўлса, акциядорлардан аризада кўрсатилган талабларга мутаносиб равишда акциялар олинади.
Акциялар олинадиган муддат бошланишига кечи билан ўн кун қолганда жамият муайян турдаги акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларни жамият томонидан акциялар олиниши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва ўз расмий веб-сайтида жойлаштириш орқали хабардор этиши шарт. Билдиришда ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатиб ўтилган маълумотлар бўлиши лозим.
Имтиёзли акцияларни олиш жамият уставида назарда тутилган нарх бўйича амалга оширилади.
Жамият тасарруфига ўтган акциялар овоз бериш ҳуқуқини бермайди, овозларни санаб чиқишда ҳисобга олинмайди, улар бўйича дивидендлар ҳисоблаб чиқарилмайди.
Кейинчалик қайта сотиш мақсадида жамият тасарруфига ўтган акциялар улар жамият тасарруфига ўтган пайтдан эътиборан бир йилдан кечиктирмай реализация қилиниши керак, акс ҳолда акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши лозим. Кўрсатилган муддатда реализация қилинмаган акциялар бекор қилиниши керак.
Жамият томонидан ўз акцияларининг олиниши, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, мустақил равишда ёки қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари орқали амалга оширилади.
Жамият ўзи чиқарган акциялар бўйича уларни қайтариб сотиб олиш шарти билан битимлар тузишга, шунингдек ўзи чиқарган акцияларни ишончли бошқарувга беришга ҳақли эмас.

 

38-модда. Жойлаштирилган акцияларни жамият томонидан олишга доир чекловлар
Жамият ўзининг жойлаштирилган оддий акцияларини:
жамиятнинг бутун устав фонди (устав капитали) батамом тўлангунига қадар;
агар оддий акцияларни олиш пайтида жамиятда банкротлик белгилари мавжуд бўлса ёки бундай белгилар у акцияларни олганлиги натижасида пайдо бўлса;
агар оддий акцияларни олиш пайтида жамият соф активларининг қиймати унинг устав фондидан (устав капиталидан), захира фондидан ва жойлаштирилган имтиёзли акцияларнинг жамият уставида белгиланган тугатиш қийматининг номинал қийматидан ортиқ қисмидан кам бўлса ёхуд акцияларни олиш натижасида уларнинг миқдоридан камайиб кетса, олишга ҳақли эмас.
Ушбу Қонуннинг 40 ва 41-моддаларига мувофиқ қайтариб сотиб олиш тўғрисида талаб қўйилган ҳамма акциялар қайтариб сотиб олинмагунига қадар жамият жойлаштирилган акцияларни олишга ҳақли эмас.

 

Нашр этиш E-mail

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

uzinfocom
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech