Welcome to Chorsu buyum savdo kompleksi   Click to listen highlighted text! Welcome to Chorsu buyum savdo kompleksi Powered By GSpeech

“Чорсу буюм савдо комплекси” АЖ акциядорлари диққатига!

«Chorsu buyum savdo komplеksi» АЖ Кузатув Кенгаши 2018 йил 28 апрел куни соат 12.00да акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.

Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Зарқайнар кўчаси.
Эл.почта манзили: Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.
Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун 2018 йил 04 апрел ҳолатига, умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2018 йил 24 апрел ҳолатига тузилган.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. Жамиятнинг ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;
2. Жамиятнинг 2017 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш;
3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари;
4. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;
5. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш;
6. Жамиятнинг 2018 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш;
7. Жамият директорининг мехнат шартномасини узайтириш;
8. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш;
9. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш;
10. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;
11. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва қайта тасдиқлаш;
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 01-03/1-2682-сонли баёни ижроси ҳақида.
Акциядорлар умумий йиғилишга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари, юридик шахс вакиллари ишончнома билан келишлари шарт.
Акциядорлар ҳужжатлар билан 24 апрелдан жамият маъмурият биносида танишиш мумкин.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2018 йил 28 апрел соат 11-00 дан бошланади.
Маълумот учун телефонлар: 244-82-78

Нашр этиш E-mail

Онлайн сўровнома

Сайтимизда канака мавзулар ёритилиши керак деб биласиз?

uzinfocom
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech