Акциялар янги чиқарилиши тўғрисидаги қарор
«ТАСДИҚЛАНГАН» «Chorsu buyum savdo komplеksi» aкsiyadorlik jamiyati (эмитентнинг номи) Кузатув кенгашининг 2015 йил 25 майдагиқарори билан Кузатув кенгаши раиси _______________Ф.Мирхайдаров М.Ў. |
«РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАН» Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази Тошкент шаҳар бошқармасибошлиғи в.б. ____________ Р.Ҳурамов _______________ - сон 2015 йил ____________ М.Ў. |
||||||||||||||||
АКЦИЯЛАР ҚЎШИМЧА ЧИҚАРИЛИШИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОР
|
|||||||||||||||||
«Chorsu buyum savdo komplеksi» aкsiyadorlik jamiyati(эмитентнинг тўлиқ номи кўрсатилади) |
|||||||||||||||||
Идентификация рақами берилди:
|
|||||||||||||||||
номинал қиймати 1600 сўм бўлган,582353 дона, оддий эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз акциялар очиқ обуна усулида жойлаштирилади
Акцияларнинг ушбу чиқарилиши бешинчи чиқарилишдир.
Жамият Кузатув кенгашининг 2015 йил 25 майдаги қарори билан тасдиқланган.
жамият Кузатув кенгашининг 2015 йил 25 майдаги қарорига асосан
Эмитентнинг жойлашган жойи: индекс 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Зарқайнар кўчаси
почта манзили индекс 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Зарқайнар кўчаси.
мулоқот телефонлари: 244-82-78, 244-82-81 факс
Эмитентнинг раҳбари: Арифджанов Джахангир Тухтамуратович
(Ф.И.Ш., имзо)
Бош бухгалтер: Абдуллаева Гулсара Шаймановна
(Ф.И.Ш., имзо)
Муҳр Сана 25.05.2015 йил
1. Ушбу чиқарилишдаги эгасининг номи ёзилган акциялар тури (оддий ёки имтиёзли): оддий эгасининг номи ёзилган;
2. Ушбу акциялар чиқарилишининг шакли: ҳужжатсиз шаклда
3. Ушбу чиқарилишдаги акцияларнинг номинал қиймати (сўм): 1600 сўм
4. Ушбу чиқарилишдаги акцияларнинг сони (дона): оддий эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз шаклдаги 582 353 дона акциялар
5. Ушбу чиқарилишнинг умумий ҳажми (сўм): 931 764 800 сўм
6. Ушбу чиқарилишдаги акциялар эгаларининг ҳуқуқлари:
– жамиятнинг акциядорлари реестрига киритилиши;
– ўзи ҳақида депозитарийдаги депо ҳисобварағидан кўчирма олиш;
– жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
– акциядорлик жамияти тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
– акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этиш;
– акциядорлик жамиятининг уставига мувофиқ эмитентнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва тўғри ахборот олиш;
– олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
– қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
– қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва эмитентларнинг уқувсиз ёки ғаразли хатти-ҳаракатлари туфайли кўрган зарарнинг тўланишини талаб қилиш;
– ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар ва бошқа жамоат ташкилотларига бирлашиш;
– қимматли қоғозлар сотиб олиш вақтида зарар кўриш ва (ёки) фойданинг бир қисмини йўқотиш эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликни суғурталаш;
- Жамиятнинг устави ва бошқа амалдаги қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқлар.
7. Ушбу чиқарилишдаги акцияларни олинишига нисбатан жамият уставидаги ва/ёки чиқарилиш тўғрисидаги қарордаги ҳар қандай чеклашлар: Ушбу чиқарилишдаги акцияларни олинишига нисбатан жамият уставида чеклашлар йўқ. Акциялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340 –сонли қарорига асосан қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ёки уюшган биржадан ташқари бозорда очиқ савдога чиқарилади ва унда чет эл инвесторларига имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи билан сотилади.
8. Жамият устав капиталининг миқдори (сўм): 1 040 000 000сўм
9. Илгари жойлаштирилган акциялар сони (турлари бўйича тақсимланган ҳолда кўрсатилади):
Жами чиқарилган ва жойлаштирилган акциялар сони: 650 000 дона;
10. Илгари жойлаштирилган корпоратив облигациялар сони (турлари ва кўринишлари бўйича тақсимланган ҳолда кўрсатилади): Жамиятда облигациялар чиқарилмаган
11. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг шартлари ва тартиби.
11.1. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг усули (очиқ ёки ёпиқ обуна): ушбу чиқарилишдаги акциялар ошкора савдолар (очиқ обуна) орқали жойлаштирилади.
11.2. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг муддати:
Акцияларни жойлаштиришнинг бошланиши: акцияларни жойлаштириш қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида хабар ва эмиссия рисоласи эълон қилинган кейин камида икки хафта ўтгач амалга оширилади;
Акцияларни жойлаштиришнинг тугаши: акцияларни чиқарилиши давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб бир йил ичида тугатилади.
11.3. Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг тартиби: акциялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2340 –сонли қарорига асосан қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ёки уюшган биржадан ташқари бозорда очиқ савдога чиқарилади ва унда чет эл инвесторларига имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи билан сотилади;
11.4. Акцияларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш ва сақлаш, шу жумладан ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўз ичига олган тўлиқ фирма номи, жойлашган жойи, почта манзили, эмитент эгасининг номи ёзилган акциялари эгалари реестрини шакллантиришни амалга оширган марказий рўйхатдан ўтказувчининг ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишни амалга оширган депозитарийнинг телефони, шунингдек, тегишли фаолиятни амалга оширишга доир лицензия тўғрисидаги маълумотлар (рақами, берилган санаси, лицензияни берган орган, амал қилиш муддати):
«Chorsu buyum savdo komplеksi»AJ акцияларини сақлаш ва акция эгалари реестрини шакллантириш Қимматли қоғозларнинг Марказий депозитарийси Давлат корхонаси томонидан амалга оширилади. Ушбу корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли давлат корхонаси ҳисобланади.
Қимматли қоғозларни ҳисоботини юритиш ва уларга эгалик қилиш ҳуқуқига тааллуқли келтирилган асосий кўрсаткичлар ҳисоб юритиш ҳуқуқи ва қимматли қоғозларга эгалик қилиш инвестиция воситачилари орқали ўрнатилган қонуний тартиб асосида юритилади.
Реестрни марказий рўйхатдан ўтказувчи Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси давлат корхонаси жамият акцияларининг реестрини юритилишини амалга оширади, унинг ташкилий ҳуқуқий шакли давлат корхонаси, жойлашган манзили- индекс100000, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, «Бухоро» кўчаси, 10., юридик манзили – индекс100000, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, «Бухоро» кўчаси, 10., телефон – 236-14-32.
11.5. Ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби: Ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш назарда тутилмайди.
11.6. Ушбу чиқарилишдаги акциялар баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби: акциялар жамият Кузатув кенгаши томонидан ўрнатилган тартибда белгиланган нархда бироқ номинал қийматдан кам бўлмаган миқдорда жойлаштирилади;
11.7. Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби: Акцияларга тўлов амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади ва пул маблағлари жамиятнинг қуйидаги махсус ҳисоб рақамига ўрнатилган тартибда тўланади:
(спец счет) АТИБ «Ипотека банк» Шайхонтоҳур филиали, х.р 22626000603965521001, МФО – 00425, СТИР – 202707084, ХХТУТ – 83200
11.8. Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топиш улуши:
Ушбу чиқарилишдаги акциялар умумий сонининг 30 фоизи(174706 дона) биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида жойлашса акциялар чиқарилуви амалга ошган деб ҳисобланади.
11.9. Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби:
Агар акциялар чиқарилиши амалга ошмаган деб топилган тақдирда бу ҳақида жамият ўзининг сайтида (www.chorsubsk.uz) ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг сайтида (www.csm.gov.uz) тегишли маълумотни эълон қилади.
Ушбу чиқарилишдаги акцияларни сотиб олган инвесторларга уларнинг аризаларига мувофиқ аризада кўрсатилган ҳисоб рақамига мазкур қарорда кўрсатилган жамиятнинг ҳисоб рақамидан пул маблағлари қайтариб берилади. Жамият инвесторлар томонидан акциялар учун киритилган маблағларни қайтариш учун ҳар бир инвесторга почта орқали банк реквизитларини тақдим этиш юзасидан хат юборади ва инвесторнинг жавоб хатини олган кундан бошлаб 10 иш куни ичида тўланган маблағларни инвесторларга қайтаради.
12. Эмитент томонидан қимматли қоғозлар чиқарилиши (қўшимча чиқарилиши) тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ошкор қилиш тартиби:
Акциядорлар аризаларига мувофиқ акцияларни қўшимча чиқарилиш тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласининг асли ва нусхаси билан «Chorsu buyum savdo komplеksi»AJнинг қуйидаги манзилда жойлашган биносида танишишлари мумкин:индекс 100011, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Зарқайнар кўчаси.
Ушбу чиқарилишдаги акциялар давлат руйхатидан ўтказилгандан сўнг акциялар чиқарилуви бўйича маълумотлар ва эмиссия рисоласи ўрнатилган тартибда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг сайтига (www.csm.gov.uz) ва жамиятнинг сайтига (www.chorsubsk.uz) эълон қилинади.
13. Бошқа маълумотлар.
КТУТ бўйича код -17161701,
ХХТУТ бўйича код- 83200,
МШТ бўйича код- 144,
МҲОБТ бўйича код – 1726277,
СТИР- 202707084.